Prokuratura Departamenti
18.1K subscribers
6.41K photos
853 videos
1.53K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус ва Қонликўл тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда “N.L.” МЧЖ дорихонаси раҳбари Г.Н. ва “R.P.H.” хусусий корхонаси дорихона сотувчиси М.Т. фуқаролар Б.Е. ва М.Т.га 2 турдаги кучли таъсир қилувчи дори воситаларини жами 2,8 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Муборак тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “M.I.” хусусий корхонаси дорихона сотувчиси О.А. фуқаро М.Ж.га “Омнадрен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотаётган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан 7 турдаги жами 3,1 млн сўмлик дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Қарши тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Х. фуқаро А.А.га жами 60 дона “Сибазон” ва “Азалептол” номли дори воситаларини 1,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2024/2025 ўқув йили учун фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқ ихтисосликлари бўйича қабул эълон қилинди.

Тайёрлаш курсига ўттиз тўрт ёшдан кичик бўлмаган (шунингдек, жорий йилнинг 31 декабрь кунига қадар ўттиз тўрт ёшга тўладиган), олий юридик маълумотга ва юридик ихтисослиги бўйича камида етти йиллик иш стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.

Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш бир йиллик магистратура таълим дастури бўйича давлат грантлари асосида амалга оширилади.

Талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни топширишлари лозим:

-тайёрлаш курсининг тегишли ихтисослиги йўналишини кўрсатган ҳолда Судьялар олий мактаби директорининг номига ариза;
-шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) нусхаси;
-маълумотнома-объективка (ёзма ва электрон шаклда);
-таянч олий юридик маълумот тўғрисидаги бакалавр дипломи (таълим йўналиши: юриспруденция; таълим шифри: 5240100 ёки 5380100) ва иловасининг нотариал тарзда ёки ташкилотнинг кадрлар бўлимида тасдиқланган нусхалари, агар диплом тан олинган (нострификация қилинган) бўлса, бу ҳақдаги ҳужжат нусхаси;
-меҳнат дафтарчасининг нотариал тарзда ёки ташкилотнинг кадрлар бўлимида тасдиқланган нусхаси ёки
my.gov.uz интерактив хизматлари орқали олинган ва махсус код (QR-код) мавжуд бўлган электрон нусхаси;
-Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 31 декабрдаги 363-сонли буйруғи билан тасдиқланган шаклдаги одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлар ва жисмоний нуқсонлар йўқлиги ҳақидаги тиббий маълумотнома (086/1 шакл).


Талабгорлардан ариза ва ҳужжатлар 2024 йилнинг 7 майидан 7 июнига қадар (якшанба ва байрам кунларидан ташқари) қабул қилинади.

Ариза ва ҳужжатлар вилоят ва унга тенглаштирилган судлар судьялари малака ҳайъатлари ёки бевосита Судьялар олий мактаби қабул комиссиясига тақдим этилиши мумкин.

Маълумот учун тел: (998) 55-501-02-40.

Манзил: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича профилактик тадбирлар

👉@Department_uz
Электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Y.B.” хусусий корхонаси томонидан ижара шартномаси асосида фойдаланиб келаётган савдо дўконида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 138,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Иштихон ва Жомбой тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда ЯТТ А.Т.нинг савдо дўкони ва “S.k.” оилавий корхонасининг умумий овқатланиш шохобчасида электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 103,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланган.

Шунингдек, Иштихон туман ЭТКнинг Электр тармоқларини қуриш ва ривожлантириш бўлими собиқ бошлиғи С.К. ЯТТ А.Т.нинг дўконига электр ҳисоблагич ўрнатиб, ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 2,6 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, С.К. томонидан 1 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда “Бес тобе” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.М. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб кўздан кечирилганида, У.М. жами 690 дона “Қаратау” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини Қўнғирот туманида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ширин шаҳрида тадбиркор манфаатларига 715,5 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ширин шаҳар бўлими томонидан “O’.” АЖ Сирдарё вилоят филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда “Б.А.” МЧЖ собиқ мансабдор шахслари лизинг шартномаси асосида МЧЖга етказиб берилган 1 дона “ТТЗ-811” русумли тракторини бошқа шахсларга сотиб юборилганлиги, шунингдек 9 дона “TTZ-811” русумли тракторга шикаст етказиб, “O.” АЖ манфаатларига 715,5 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Миришкор туманида томчилатиб суғориш ускуналарини ўзлаштирган фермер хўжаликлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миришкор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тумандаги 6 та фермер хўжалиги масъул шахслари ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига хориждан олиб келинган томчилатиб суғориш ускуналарини ер майдонларига ўрнатмасдан бошқа шахсларга сотиб юбориб, жами 2,9 млрд сўм кредит маблағини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
19 нафар фуқаро номига автокредит расмийлаштириб ўзлаштирган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Ш.У. ва А.В. Тошкент шаҳридаги “G-W.”. ва “E-W.” МЧЖлар масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 19 нафар фуқаро номига тижорат банки филиалларидан жами 6,3 млрд сўм автокредит ажратилишига эришиб, ушбу кредит ҳисобидан фуқароларга автомашиналарни етказиб бермасдан кредит маблағларини талон-тарож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гурлан туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда тумандаги “O.D.” фермер хўжалиги масъул шахслари 2 та сув насосини тижорат мақсадида ҳисоблагичдан ташқари электр тармоғига улаб, жами 233,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Худди шундай, Департаментнинг Ўзбекистон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Z.P.” фермер хўжалиги раҳбари А.Х. хўжаликнинг дала майдонидаги сув насосини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, жами 143,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Жомбой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “J.a.” оилавий корхонаси раҳбари ишлаб чиқариш цехи биносидаги ускуналарни электр тармоғига тўғридан-тўғри яширинча улаб, жами 136,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Д.Д. ва А.Д. фуқаро Ш.А.дан жами 3 300 АҚШ долларини 41,9 млн сўмга сотиб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ш.Э. ва А.Д. фуқаро М.М.га 3 000 АҚШ долларини 38,2 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Андижон ва Косон туманларида табиий ресурсларга улаб бериш ва далолатнома расмийлаштирмасликни ваъда қилган муҳандислар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Андижон туман газ таъминоти бўлими бош муҳандиси Ў.П. ва маҳаллада ишлаш хизмати бўлими бошлиғи А.Қ. ўзаро тил бириктириб, аҳоли хонадонларини юқори босимли табиий газ тармоғига улаш учун рухсат берувчи лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб, тармоққа улаб бериши эвазига фуқаро З.Т.дан 7 000 АҚШ доллари талаб қилишиб, ушбу пулларни бўлим бошлиғи А.Қ. ўз хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Косон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Қашқадарё вилоят электр тармоқлари корхонаси муҳандиси Ш.А., Косон туман ЭТК электр монтёри И.Н. ва фуқаро Х.Х. ўзаро тил бириктириб, “Майдаёбу” МФЙда яшовчи О.Х. ва Б.А.нинг хонадонларида ўрнатилган ҳисоблагичларнинг муҳри бузилганлиги ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига электр монтёри И.Н. фуқаро О.Х.дан 12 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, электр монтёри И.Н. ва фуқаро Х.Х. Косон туманида яшовчи 7 нафар фуқарога далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига уларнинг 11,4 млн сўмини қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) ҳамда 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Олтиариқ туманида қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаси ясаб берган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.М. ва бошқалар фуқаро Ў.Т.нинг ишончига кириб, унга ҳеч қандай имтиҳонларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришларини айтиб, эвазига 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, унинг номига “B.” тоифадаги қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномасини ясаб берганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz