Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.31K photos
816 videos
1.52K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Қорақалпоғистон Республикасида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz
Валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгибозор туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган С.О. жами 3 500 АҚШ долларини фуқаро И.З.дан 44,4 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.М. жами 2 900 АҚШ долларини фуқаро Н.Х.га 37,1 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 8,9 млн сўм, 2 574 АҚШ доллари ва 57,6 минг Россия рубли ашёвий ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Сурхондарё вилоятида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарши шаҳрида 1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди

👉@Department_uz
Чуст туманида қалбаки АҚШ долларларини сотаётган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чуст туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Ф. (муқаддам судланган) фуқаро Н.З.га қалбаки 1 650 АҚШ долларини ҳақиқий 1 000 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, жами 33 дона 50 АҚШ долларлик қалбаки купюралар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Олмалиқ шаҳрида “Майнинг ферма” ташкил этган хонадон аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Б. ўз уйида тижорат мақсадида компьютер тизими орқали телекоммуникация тармоқларидан фойдаланган ҳолда 3 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмасини электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, 103,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғллуниб келган А.Ю. ўз уйида умумий баҳоси 116,5 млн сўм бўлган 6 турдаги хорижда ишлаб чиқарилган жами 8 770 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ишга ва ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Н. фуқаро М.Ш.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиалига ишга киритиб қўйиши эвазига 40 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.А. фуқаро Ж.Ю.ни танишлари ёрдамида 8 млн сўм эвазига “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Маҳаллий йўналишларда йўловчиларга хизмат кўрсатиш филиалига ишга киритиб қўйишини айтиб, олдиндан 2,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий диллар билан ушланган.

Департаментнинг Янгийўл туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда туман ободонлаштириш бошқармаси ҳайдовчиси С.С. фуқаро Д.А.нинг ишончига кириб, уни бошқарма бошлиғи Ф.А. орқали ишга киритиб қўйиши эвазига 150 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий диллар билан ушланган.

Департаментнинг Улуғнор туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Пахтаобод тумани Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми хўжалик мудири А.У. фуқаро Х.А.нинг турмуш ўртоғини ушбу техникумга ўқишга киритиб қўйиши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ер майдонлари олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Я. Кармана туманидаги “К.” фермер хўжалигининг 3 гектар ер майдонини фуқаро Ш.Х.га кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб олиб бериши эвазига 28 000 АҚШ доллари ва 200 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департамент ҳамда ДХХнинг Тўрақўрғон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.К. бошқа бир фуқаро М.Книнг боғдорчиликка ихтисослашган 27 сотих ер майдонини фуқаро Б.З.га танишлари ёрдамида 15 000 АҚШ доллари эвазига расмийлаштириб олиб беришини айтиб, олдиндан 3 400 АҚШ доллари ва 7,4 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Пахтаобод туман бўлими ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Б.Қ.” фермер хўжалиги иш юритувчиси Н.Б. фуқаро З.Б.га деҳқон хўжалиги ташкил қилиш учун ажратилган 10 сотих ер майдонини фуқаро Ю.Н.га 8 000 АҚШ долларига уй-жой қуриш учун сотишга келишиб, гўёки кадастр бўлимида ишловчи танишлари ёрдамида ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 1 600 АҚШ долларини қўлга киритиб, яна 1 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан бирга ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Банк кассасидаги 1,5 млрд сўмни ўзлаштирган офис бошлиғи аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳудудий тижорат банкининг Янгиқўрғон банк хизматлари офиси бошлиғи Д.Ш. касса ходимлари М.А. ва О.Т.га филиал кассасидаги 1,5 млрд сўмни гўёки Бувайда банк хизматлари марказига мадад пули сифатида юборишини айтиб, ушбу пулларни ҳеч қандай ҳужжатсиз олиб кетиб, ноқонуний ўзлаштирган пуллари ҳисобидан Чуст тумани, “Гулистон” МФЙ ҳудудида қурилган кўп қаватли уйдан 3-хонали квартира ҳамда “Malibu” русумли автотранспорт воситасини харид қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Самарқанд шаҳрида “Майнинг ферма” ташкил этган хонадон аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор қидирув тадбирида “Хўжа Соат” маҳалласидаги уйда яшовчи У.У. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида 4 та тўпламдаги “Antimer” қурилмасини тижорат мақсадида электр тармоғига яширинча улаб, 91,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда “Қамчиқ” довони ЙПХ масканида ўтказилган рейд тадбирида “Водий-Тошкент” йўналишида давлат рақамисиз ҳаракатланиб келаётган “Jetоur” русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб кўздан кечирилганда, фуқаро Б.С. ҳеч қандай ҳужжатсиз хорижда ишлаб чиқарилган 3 турдаги умумий баҳоси 220 млн сўмлик жами 24 450 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментининг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан божхона ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган “Яшил Диёр” МФЙда яшовчи Ш.Х.нинг хонадонидан хорижда ишлаб чиқарилган 3 турдаги жами 2 640 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Когон туманида 17,1 минг куб қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Наврўз” МФЙ ҳудудидаги “Узпромтек-Куюмозор” қум-шағал аралашмаси конидан 17,1 минг куб қум-шағал аралашмаси ноқонуний равишда қазиб олинганлиги натижасида давлат ва жамият манфаатларига 222,5 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тиббиёт муассасаларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Булоқбоши тумани тиббиёт бирлашмаси статисти Б.Х. фуқаро Т.З.ни Марҳамат туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ҳамда фуқаро Т.Ю.ни вилоят тиббиёт муассасаларидан бирига ишга киритиб қўйиши эвазига ҳар бири учун 800 АҚШ долларидан жами 1 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Хива шаҳар бўлими ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Я. фуқаро Н.Ю.нинг қариндоши М.И.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 1 500 АҚШ доллари эвазига “Бекобод” қишлоқ врачлик пунктига ишга киритиб қўйишини айтиб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Олмазор тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент шаҳар филиалининг бўлим мудири Н.З. (муқаддам судланган) фуқаро З.А.ни Олмазор тумани тез тиббий ёрдам бўлимига ишга киритиб қўйиши эвазига 5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz