Кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “G.K.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар тижорат банки филиалидан ажратилган 18 млрд сўм кредит эвазига “M.R.” МЧЖга 30 дона “Howo” русумли махсус техникларни етказиб бермасдан, кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Қўнғирот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.V.” МЧЖ масъул шахслари тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағлари эвазига харид қилинган 85 бош наслли қорамолларни сотиб юбориб, 2,5 млрд сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари, шунингдек 787,4 млн сўм солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганликлари фош этилган.
Бундан ташқари, банкнинг амалиёт бўлими масъул шахслари кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган 3,5 млрд сўмлик кўчмас мулкларни асоссиз гаровдан чиқариб юборганликлари маълум бўлган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz

Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навбаҳор туман бўлими томонидан ИИБ ва газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “M-R.” МЧЖ масъул шахслари МЧЖ нотурар биносини умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тўғридан-тўғри улаб, жами 155,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Бекобод ва Оҳангарон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаролар Т.Х. ва Ж.А. ўз уйларида ташкил этган иссиқхоналарда ясама иситиш қозонларини газ тармоғига тўғридан-тўғри улаб, жами 248,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “B.F.” МЧЖ раҳбари И.Ф. фуқаро Х.Т.га жами 180 дона “Reduksin” ва “Fatzorb” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ушланиб, савдо дўконидан
яна 432 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда “Шарқ” ЙПХ постида ўтказилган тезкор тадбирда “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси тўхтилиб кўздан кечирилганда, йўловчи Е.М.нинг ёнида 34 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ва 10 грамм “Прегабалин” номли модда борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Тўрткўл тумани “Ибн Сино” МФЙда яшовчи Р.А. яшаш хонадонида яширин цех ташкил қилиб, фуқаро Б.А.га “Қаратау” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу цехдан жами 420 дона “Қаратау” номли қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулоти, 550 дона капсула ва қопқоқ, 722 дона қалбаки акциз марка ҳамда бошқа товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Худди шундай, Департаментнинг Китоб туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Шаҳрисабз шаҳри “Қушхона” МФЙда яшовчи Б.Ж. яшаш хонадонида қўлбола усулда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этганлиги аниқланиб, ушбу цехдан “Шаҳрисабз" ва “Не Водка” номли алкоголь маҳсулотлари, 60 литр спирт, 1 170 дона қопқоқ, 1 193 дона акциз марка, 150 дона ёрлиқ ва бошқа товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Кредит маблағларини талон-торож қилган МЧЖлар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.B.” МЧЖ масъул шахслари тижорат банки филиалидан ноозиқ овқат маҳсулотлари чакана савдоси фаолиятини ташкил этиш мақсадида ажратилган кредит маблағи ҳисобига хориждан олиб келинган қурилиш молларини бошқа шахсларга нақд пулга сотиб юбориб, 120 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредитни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Шу каби, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.” МЧЖ ҳамда “И.О.” оилавий корхонаси норасмий бошқариб келган А.С. замонавий меҳмонхона хизматини ташкил қилиш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан 3 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, амалда меҳмонхона хизматини ташкил қилмасдан кредит маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “A.G.” МЧЖ масъул шахслари ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан АЁҚШ биносини таъмирлаш ишларини тўлиқ амалга оширмасдан жами 602,6 млн сўм кредитни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган И.Р. ва Х.Р. жами 4 100 АҚШ долларини фуқаро Ш.Ж.га 52,1 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Чиноз туман бўлими ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Л.А. жами 3 600 АҚШ долларини фуқаро У.Б.га 45,7 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Нурафшон шаҳар бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Г.С. жами 2 900 АҚШ долларини фуқаро Ш.А.га 37 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 2 800 АҚШ долларини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

703,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган ишлаб чиқариш цехи аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “T.M.” МЧЖ раҳбари У.Р. МЧЖга тегишли ишлаб чиқариш цехига ўрнатилган электр қурилмаларини тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 781,9 минг кВт соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 703,7 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда “Қамчиқ” довони “Наманган мунтазам” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда “Фарғона–Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Laсetti” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаро А.А. ҳеч қандай ҳужжатсиз хорижда ишлаб чиқарилган 4 хил турдаги жами 2 000 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқараётган цехлар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пайариқ, Оқдарё ва Китоб тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда “Пахтаобод” ва “Примкент” МФЙда яшовчи фуқаролар Р.Ш., А.Р. ўз уйларининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил этиб, истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ёғ маҳсулоти ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу цехлардан жами 263 литр қўлбола ёғ, 68 кг чигит ва бошқа товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан туман ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “М.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар “Янгисор” МФЙ ҳудудидаги боғдорчилик ер майдонига ўрнатилган 2 та сув насосини ҳамда дала шийпонидаги техникаларни ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 515,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари, шунингдек электр таъминоти бўйича шартномасини сохталаштирганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ш.Х. Каттақўрғон тумани “Навбаҳор” МФЙ ҳудудидаги автомобилларни ювиш шохобчасини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги ичимлик суви тармоғига улаб, жами 125,9 млн сўмлик ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Департаментнинг Норин туман бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда эса, фуқаро Ш.А. “Яйдоқ” МФЙ ҳудудидаги умумий овқатланиш биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 108,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш ) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

13,1 минг куб мармарни ноқонуний қазиб олиш ҳолати аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Иштихон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “С.” АЖ масъул шахслари “Зарбанд (1978)” мармар конининг кон ажратмаси бўйича белгиланган чегарадан ташқарида ўзбошимчалик билан жами 13,1 минг куб мармарни ноқонуний қазиб олиб, табиий объектларга 5,1 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.С. 4 700 АҚШ долларини фуқаро И.А.га 59,8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан жами 11 467 АҚШ доллари, 1 100 Россия рубли ва 660,7 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.М. ва С.Э. (муқаддам судланган) жами 3 100 АҚШ долларини фуқаро Ф.Н.га 39,4 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган С.К. ва Ж.С. (муқаддам судланган) жами 2 700 АҚШ долларини фуқаро Ш.А.га 34,3 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.С. 4 700 АҚШ долларини фуқаро И.А.га 59,8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан жами 11 467 АҚШ доллари, 1 100 Россия рубли ва 660,7 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.М. ва С.Э. (муқаддам судланган) жами 3 100 АҚШ долларини фуқаро Ф.Н.га 39,4 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган С.К. ва Ж.С. (муқаддам судланган) жами 2 700 АҚШ долларини фуқаро Ш.А.га 34,3 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
“TOEFL IBT” сертификати олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.К. ва А.А. ўзаро тил бириктириб, фуқаро У.Ю.нинг ишончига кириб, унинг турмуш ўртоғи Ш.Ю.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳеч қандай имтиҳонларга қатнашмасдан “TOEFL IBT” сертификатини олиб бериши эвазига 1 800 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.