Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “П.” корхонаси иш бошқарувчиси М.Н. ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида ушбу корхонага қарашли ҳаммомни умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 172,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Муборак туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Х.Б.” фермер хўжалиги иш юритувчиси Я.М. ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида сув насосларини “Келиф-Муборак” магистрал газ қувурига ўғрилик йўли билан улаб, жами 144,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “M.S.” оилавий корхонаси таъсисчиси И.Т. ҳеч қандай ҳужжатсиз ишлаб чиқариш цехига ўрнатилган қурилмаларни тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 136,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz

Валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Жондор туманида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган К.Х. (муқаддам судланган) жами 3 700 АҚШ долларини фуқаро З.Ш.га 46,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Хива шаҳар бўлими ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Б. фуқаро Ш.А.дан 3 500 АҚШ долларини 44,2 млн сўмга сотиб олишга келишиб, шундан 24,1 млн сўмни берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Кредит маблағларини талон-торож қилган МЧЖлар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “G.H.” МЧЖ раҳбари Ж.Ж. Шовот тумани ҳудудидаги 3 гектар ер майдонида замонавий иссиқхона қуриш учун тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағлари эвазига хориждан олиб келинган комплекс ускуналарнинг бир қисмини бошқа шахсларга сотиб юбориб, жами 2,6 млрд сўм кредитни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.F.” МЧЖни норасмий бошқариб келган М.А. “Ниҳолзор” МФЙда иссиқхона ташкил этиш мақсадида ажратилган 2 млрд сўм кредит эвазига иссиқхоналарни қурмасдан, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги ҳамда 303,4 млн сўм солиқларни тўлашдан бўйин товлаганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Учтепа туманида хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товуқ гўштини муомалага киритилишининг олди олинди
👉@Department_uz
👉@Department_uz
Қўшработ туманида ижарага берилган бино-иншоотни бузиб, қурилиш материалларини сотган МЧЖ раҳбари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшработ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Q.G.” МЧЖ раҳбари Д.Б. тумандаги “Қўралос” қишлоғида жойлашган Самарқанд вилоят “Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси” балансида бўлган бино-иншоотни ижарага олиб, ўзига ишониб топширилган умумий баҳоси 1,3 млрд сўмлик мулкни бузиб, қурилиш материалларини сотиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Божхона қўмитасининг Қашқадарё вилояти бошқармалари томонидан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “F.M.” хусусий корхонаси ва ушбу корхонага қарашли дорихонада тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 307,8 млн сўмлик 218 турдаги дори воситалари мавжудлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан Қўнғирот туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.М. фуқаро Д.Б.га жами 720 та капсуладаги “FATZORB PLUS” ва “FATZORB TM PLUS” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 4,6 млн сўмга сотганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Божхона қўмитасининг Қашқадарё вилояти бошқармалари томонидан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “F.M.” хусусий корхонаси ва ушбу корхонага қарашли дорихонада тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 307,8 млн сўмлик 218 турдаги дори воситалари мавжудлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан Қўнғирот туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.М. фуқаро Д.Б.га жами 720 та капсуладаги “FATZORB PLUS” ва “FATZORB TM PLUS” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 4,6 млн сўмга сотганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан Сирдарё туманида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.Т. (муқаддам судланган) жами 4 000 АҚШ долларини фуқаро А.А.га 50,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.У. ва А.Н. жами 3 000 АҚШ долларини фуқаро Ф.Н.га 38,1 сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан Сирдарё туманида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.Т. (муқаддам судланган) жами 4 000 АҚШ долларини фуқаро А.А.га 50,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.У. ва А.Н. жами 3 000 АҚШ долларини фуқаро Ф.Н.га 38,1 сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Ер майдони савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Н. фуқаро А.А.нинг ишончига кириб, унга Бандихон тумани “Қудуқсой” МФЙ ҳудудидаги 1,5 гектар захирадаги лалми ер майдонини 200 млн сўмга сотишини айтиб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида кадастр ҳужжатларини унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 150 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Қарши шаҳрида “Майнинг ферма” ташкил этган шахс аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан “Ўзэнергоинспекция” ҳудудий бошқармаси ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Қарши шаҳри “Ойдин” МФЙдаги хонадонда яшовчи А.Э. ўз уйида 11 дона тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 238,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ахборот 24 | Фарғона вилоятида байрамолди арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда
👉@Department_uz
👉@Department_uz
Бугун, Бош прокурор ўринбосари – Департамент бошлиғи Ш.Сохибназаров яширин иқтисодиётга қарши курашишда хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда фаолиятни ташкил этиш мақсадида Литвалик мутахассис Игорис Крзечковскис билан ишчи учрашув ўтказди.
Учрашувда томонлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.01.2024 йилдаги ПФ-11-сон Фармони билан юклатилган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида яширин айланма миқдорини камайтириш бўйича хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш, миллий тизимга уларнинг мазкур соҳадаги илғор тажрибаларини жорий қилиш юзасидан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш масаласи кўриб чиқилди.
Хорижий эксперт билан амалга оширилиши режалаштирилаётган ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, ҳажми ва муддатлари ҳар томонлама муҳокама қилинди.
Учрашув дўстона мулоқот тарзида ўтказилди ҳамда хорижий эксперт билан ҳамкорликнинг яқин истиқболдаги тадбирлари белгилаб олинди.