Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.24K photos
812 videos
1.52K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Андижон шаҳрида 752,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлим томонидан “Ўзэнергоинспекция” ҳудудий бошқармаси ва ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган рейд тадбири давомида “S.i.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар, Андижон шаҳридаги 23 та ижтимоий соҳа объектининг қозонхоналарини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 752,5 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Яширин иқтисодиётнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар

👉@Department_uz
Истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Муборак туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Т.Б. ва Д.С. Қарши шаҳрида жойлашган “D.-A.” МЧЖга тегишли омборхонада  ҳеч қандай ҳужжатсиз “Русская”, “Cavaiii”, “Alexandr”, “Classa”, “Federal”, “Royal Fish”, “Chisto”, “Императорская” номли умумий баҳоси 209,7 млн сўмлик жами 8 735 дона қалбаки акциз маркали истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотини сотиш мақсадида сақлаб келаётганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш)билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “П.” корхонаси иш бошқарувчиси М.Н. ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида ушбу корхонага қарашли ҳаммомни умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 172,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Муборак туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Х.Б.” фермер хўжалиги иш юритувчиси Я.М. ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида сув насосларини “Келиф-Муборак” магистрал газ қувурига ўғрилик йўли билан улаб, жами 144,5 млн сўмлик электр энергиясидан  ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “M.S.” оилавий корхонаси таъсисчиси И.Т. ҳеч қандай ҳужжатсиз ишлаб чиқариш цехига ўрнатилган қурилмаларни тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 136,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Жондор туманида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган К.Х. (муқаддам  судланган) жами 3 700 АҚШ долларини фуқаро З.Ш.га 46,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Хива шаҳар бўлими ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Б. фуқаро Ш.А.дан 3 500 АҚШ долларини 44,2 млн сўмга сотиб олишга келишиб, шундан 24,1 млн сўмни берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Кредит маблағларини талон-торож қилган МЧЖлар аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан  ўтказилган терговга қадар текширувда “G.H.” МЧЖ раҳбари Ж.Ж. Шовот тумани ҳудудидаги 3 гектар ер майдонида замонавий иссиқхона қуриш учун тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағлари эвазига хориждан олиб келинган комплекс ускуналарнинг бир қисмини бошқа шахсларга сотиб юбориб, жами 2,6 млрд сўм кредитни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. 

Шу каби, Департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.F.” МЧЖни норасмий бошқариб келган М.А. “Ниҳолзор” МФЙда иссиқхона ташкил этиш мақсадида ажратилган 2 млрд сўм кредит эвазига иссиқхоналарни қурмасдан, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги ҳамда 303,4 млн сўм солиқларни тўлашдан бўйин товлаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Яширин иқтисодиётнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларни муомалага киритилишининг олди олинди

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Учтепа туманида хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товуқ гўштини муомалага киритилишининг олди олинди

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

👉@Department_uz
Қўшработ туманида ижарага берилган бино-иншоотни бузиб, қурилиш материалларини сотган МЧЖ раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшработ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Q.G.” МЧЖ раҳбари Д.Б. тумандаги “Қўралос” қишлоғида жойлашган Самарқанд вилоят “Кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси” балансида бўлган бино-иншоотни ижарага олиб, ўзига ишониб топширилган умумий баҳоси 1,3 млрд сўмлик мулкни бузиб, қурилиш материалларини сотиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яширин иқтисодиётнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар

👉@Department_uz
Тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Божхона қўмитасининг Қашқадарё вилояти бошқармалари томонидан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “F.M.” хусусий корхонаси ва ушбу корхонага қарашли дорихонада тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси  307,8 млн сўмлик 218 турдаги дори воситалари мавжудлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан Қўнғирот туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.М. фуқаро Д.Б.га жами 720 та капсуладаги “FATZORB PLUS” ва “FATZORB TM PLUS” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 4,6 млн сўмга сотганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан Сирдарё туманида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.Т. (муқаддам  судланган) жами 4 000 АҚШ долларини фуқаро А.А.га 50,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.У. ва А.Н. жами 3 000 АҚШ долларини фуқаро Ф.Н.га 38,1 сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz