Prokuratura Departamenti
17.3K subscribers
5.42K photos
615 videos
1.47K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оққўрғон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.Ш.жами 3 500 АҚШ долларини фуқаро Х.С.га 44,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Денов туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган З.М. ва С.М. жами 3 000 АҚШ долларини фуқаро М.Х.га 37,8 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, уларнинг ёнидан 3045 АҚШ доллари, 41 минг россия рубли ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.А. жами 2 800 АҚШ долларини фуқаро А.Д.га 35,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зарафшон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Z.Ch.” хусусий корхонаси савдо дўконида фуқаро М.Ш. ноқонуний дармад орттириш мақсадида 3 хил турдаги 192 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро Х.А.га 690 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дўкондан яна 22 хил турдаги жами 3 613 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Худди шундай, Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ЯТТ  Қ.О. “Наво” МФЙ ҳудудидаги  савдо дўконида ҳеч қандай ҳужжатсиз 10 хил турдаги жами 2 200 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда “Шарқ” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда “Nexia-3” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаро А.И. жами 42 дона “Тропикамид” ва “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини ҳамда ўткир ҳидли мумсимон моддани Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди

👉@Department_uz
Гулистон шаҳрида кредит маблағини талон-торож қилган МЧЖ аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан “Микрокредитбанк” Сирдарё вилояти минтақавий филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда “K.J.” МЧЖ масъул шахслари банкнинг Сардоба банк хизматлари марказидан ажратилган кредит маблағлари эвазига Фитнес клуб ва компьютер хизматларини ташкил этмасдан сотиб олинган компьютер жиҳозларини бошқа шахсларга нақд пулга сотиб юбориб, 400 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Андижон вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстон тумани бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция”  ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорлигида ўтказилган рейд тадбирида “A.F” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар МЧЖ ишлаб чиқариш цехидаги электр ҳисоблаш ускунаси назорат муҳрни бузиб, электр энергиядан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,3 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими ва “Ҳудудгаз  Андижон” ГТФ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган рейд тадбирида “A.S.” НТМ масъул шахслари ва бошқалар “Дўстлик” МФЙ ҳудудидаги таълим муассасасини умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, жами 628,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Хонобод шаҳар бўлими, ИИБ ва вилоят ЭТК  ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда “Х.А.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар, МЧЖнинг савдо марказида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 406,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Ў. фуқаро Ж.Р.нинг ишончига кириб, уни 3 000 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида қўшни Қозоғистон Республикасидаги университетга ўқишга киритиб, кейинчалик унинг ўқишини Самарқанд тиббиёт академиясига кўчириб беришини айтиб, олдиндан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ишлаб чиқариш цехини электр тармоғига улаб беришни ваъда қилган ЭТК муҳандислари ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда Асака тумани ЭТК муҳандиси Ф.Я. фуқаро Ф.Т.нинг янги ташкил этган ёғоч маҳсулотларига қайта ишлов бериш цехини 105 млн сўм эвазига юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида электр тармоғига улаб беришини ваъда қилиб, ушбу пуллар ҳисобидан 85 млн сўмни олган вақтида ушланган.

Шунингдек, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда Андижон вилояти ЭТК муҳандиси Ж.Ю. Асака тумани ЭТК муҳандиси Ф.Я.дан 85 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тойлоқ туманида 2,9 млрд сўмлик табиий газни ўғирлаган иссиқхона фош этилди

👉@Department_uz
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “L.Sh.” номли дўкон сотувчиси А.З. жами 188 дона “Редуксин лайт” номли дори воситасини фуқаро О.С.га 1 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дўкондан жами 1 648 дона кучли таъсир қилувчи воситалари ашёвий далил сифатида олинган. 

Шу каби, Департаментнинг Яккасарой, Чилонзор тумани бўлимлари ҳамда ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаролар К.Х., Ш.А. ва бошқалар ноқонуний даромад орттириш мақсадида жами 543 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Термиз шаҳрида “TOEFL” сертификатини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Р фуқаро А.Т.нинг ишончига кириб, унга олий таълимнинг магистратура босқичига ўқишга кириши учун “TOEFL” сертификатини олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 1 100 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Электр энергияси ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жалақудуқ туман бўлими томонидан “Ўзэнергоинспкция” вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган рейд тадбирлари давомида фуқаро Ғ.Ю. “Гулбаҳор” массиви ҳудудидаги ер майдонида ва фуқаро И.З. “Тошлоқ” МФЙдаги савдо дўконида умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига тўғридан-тўғри уланиб, жами 258,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Беруний туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Q-Q.” фермер хўжалиги масъул шахслари фермер хўжалигининг нотурар биносида газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 144,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими, ДХХ ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Д.И жами 5 300 АҚШ долларини фуқаро М.Х.га 66,8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир якунида жами 18 175 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Худди шундай, Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган С.Д. ва Э.Х. жами 3 500 АҚШ долларини фуқаро Ш.Х.га 44,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Хива шаҳри ва Янгиариқ тумани бўлимлари томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар Н.М. ва Р.П. бошқа бир фуқародан 3 500 АҚШ долларини 43,8 млн сўмга сотиб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, фуқаролар И.К. ва О.Я. фуқаро Қ.Р.дан 3 500 АҚШ долларини 43,9 млн сўмга сотиб олишга келишиб, шундан 13 млн сўмни берган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ш.И. ва М.Л. жами 3 200 АҚШ долларини фуқаро М.Э.га 40,2 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зафаробод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Қ. фуқаро Б.Б.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Т. фуқаро М.Ш.нинг ишончига кириб, уни Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига 14 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган .       

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Андижон шаҳрида фаолият юритувчи “K-B.” МЧЖга қарашли дорихонада мувофиқлик сертификати бўлмаган 87 турдаги ҳамда давлат рўйхатидан ўтмаган 66 турдаги умумий баҳоси 310 млн сўмлик 19 350 дона дори воситаларини сотиш учун сақлаб келинганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Наманган вилоят бошқарма томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “G.Ph.” МЧЖнинг Наманган шаҳридаги дорихонаси мудири Г.Х. фуқаро А.С.га 40 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз 645 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан сотиш учун сақлаб қўйилган 4 турдаги жами 204 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Норин туман бўлим томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “B.S.” МЧЖ дорихонаси сотувчиси Г.А. фуқаро М.Х.га 63 дона “Габатен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз 252 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Олтиариқ туманида давлат ва жамият манфаатларига 12,5 млрд сўм зарар етказган фермер хўжалиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ туман бўлим томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “F.Z.” фермер хўжалиги масъул шахслари “Олтиариқ” қум-шағал аралашмаси конидан хўжаликка бириктирилган қисмидан ташқари ҳудуддан ўзбошимчалик билан 26 минг куб ҳажмдаги қум-шағал аралашмасини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 12,5 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Шунингдек, фермер хўжалигининг музлаткич омборида 79 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлим томонидан ДХХ ва туман газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “Мўминхўжа” МФЙ ҳудудидаги уйда яшовчи Р.С. тижорат мақсадида ташкил этган иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 587,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Жомбой туман бўлим томонидан “Ўзэнергоинспекция” вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “T.” фермер хўжалигини норасмий бошқариб келган Н.И. фермер хўжалиги сув насосини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 260,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Учқўрғон туман бўлим томонидан “Учқўрғон тумангаз” ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “D.S.” МЧЖ раҳбари Р.С. новвойхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига улаб, жами 135,2 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz