Prokuratura Departamenti
17.7K subscribers
5.86K photos
739 videos
1.51K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Ер майдонларини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Г.Я. фуқаро А.Х.нинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Янгийўл туманидаги “S.” ва “A.O.” ширкати аъзоларига тегишли бўлган 112 сотих ер майдонини 227 400 АҚШ доллари эвазига унинг номига расмийлаштириб олиб беришини ваъда қилиб, ушбу пулар ҳисобидан 30 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Асака туманида фаолият юритувчи “О.Ё.” фермер хўжалиги иш юритувчиси Ф.А. ва “С.П.”фермер хўжалиги раҳбари И.С. ўзаро тил бириктириб, “О.Ё.” фермер хўжалигига узоқ муддатга сотиш ҳуқуқисиз ажратилган 30 сотих ер майдонини фуқаролар О.В. ва Х.Т.га фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, гўёки кадастр бўлимида ишловчи танишлари ёрдамида ер майдони ҳужжатларини расмийлаштириб беришларини айтиб, 30 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Паркент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.М. қўшниси Б.У.нинг ишончига кириб, унга “Марказий” МФЙ ҳудудидаги 12 сотих ер майдонини гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида расмийлаштириб олиб беришини ваъда қилиб, эвазига 31 млн сўм ва 3 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Текширув давомида М.М.томонидан 10 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Жарқўрғон туманида 8,7 минг куб қум хом ашёсини ноқонуний қазиб олиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими томонидан солиқ инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “T.K.” МЧЖ раҳбари Х.Ю. ва бошқалар “Гулҳовуз” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи дарё ўзанидан МЧЖга тегишли техникалар ёрдамида 8,7 минг куб ҳажмдаги қум хом ашёсини қазиб олишиб, давлат ва жамият манфаатларига 4,3 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.Э. фуқаро М.Я.нинг ишончига кириб, уни 16 000 АҚШ доллари эвазига Туркия, Мексика ва Никарагуа давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига ишлаш учун юборишини ваъда қилиб, олдиндан 9 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ҳазорасп туманида ижара тўловларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “H.U.S.” АЖ масъул шахслари 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида бозор ҳудудидаги савдо дўконларидан ундирилган 233,8 млн сўм ижара тўловларини АЖ ҳисоб рақамига кирим қилмасдан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.А. фуқаро Ҳ.И.дан жами 3 200 АҚШ долларини 39,8 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Пахтачи туманида 4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган яширин оҳак цехи фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтачи туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Жаҳонобод” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи Ж.Ш. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин оҳак ишлаб чиқариш цехи ташкил этиб, тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғирлик йўли билан уланган ҳолда 2,7 млн метр куб табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 4 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Х. фуқаро Ж.Р.ниинг ишончига кириб, унга гўёки хорижий давлат олий ўқув юртининг 1-босқичини тамомлаганлиги тўғрисида ҳужжатларни тайёрлаб бериб, ушбу ҳужжат ёрдамида ўқишни кўчириш йўли билан Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 75 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шеробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Б.Т.” МЧЖ масъул шахслари МЧЖ музлаткич омборхонасида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида уланиб, жами 269,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қўқон шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган дорихона аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “X.F.” МЧЖ дорихонаси бошқарувчиси Х.И. 100 дона капсуладаги “Габапентин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро М.Х.га 600 минг сўмга сотганлиги аниқланиб, ушбу дорихонада ўтказиш мақсадида сақланиб келинган 50 дона “Габапентин” ҳамда таркибида психотроп моддаси мавжуд бўлган 790 дона дори воситаси ашёвий далиллар сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ер майдонлари олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Е. фуқаро Д.С.нинг ишончига кириб, гўёки ҳокимият ва кадастр идораларида ишловчи танишлари ёрдамида Қарши тумани “Отчопар” МФЙ ҳудудида жойлашган бошқа бир фуқаро Б.Р.га иссиқхона қуриш учун ажратилган 2,5 гектар ер майдонини 45 000 АҚШ доллари эвазига унинг номига расмийлаштириб олиб беришини ваъда қилиб, ушбу пуллар ҳисобидан 63 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департамент ҳамда ДХХнинг Оқдарё тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Ф. фуқаро А.Э.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида “Даҳбет” МФЙ ҳудудидан 30 000 АҚШ доллари эвазига 10 сотих ер майдонини расмийлаштириб олиб беришини ваъда қилиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.А. фуқаро Б.Т.га Нукус шаҳри “Ботаника боғи” МФЙ ҳудудидаги 4 сотих ер майдонини гўёки бошқа бир фуқаро Ш.Д.га ажратилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни кўрсатиб, ушбу ер майдонини фуқаро Б.Т.га 160 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Ғ. фуқаро Н.Ф.га Қизилтепа тумани “Ўзбекистон” МФЙ ҳудудидаги қурилиши тугалланмаган бино ва унинг атрофидаги туман захирасидаги 6 сотих ер майдонини гўёки ҳокимият ва кадастр идораларида ишловчи танишлари ёрдамида турар жой қуриш учун олиб бериши эвазига 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бандихон, Денов туманлари ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда "A.A." МЧЖ ва “Я.М.” хусусий автомактаби ўргатувчи усталари 2 нафар фуқарога ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериши эвазига жами 800 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Департаментнинг Тўрткўл туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Б. фуқаро Н.Х.га гўёки Беруний тумани ЙҲХБда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Вобкент тумани бўлими ва Бухоро вилояти ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Р. фуқаро Г.Т.ни ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан танишлари ёрдамида ўтказиб қўйиши эвазига 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Vaziyat 24 | Noqonuniy benzin savdosi fosh etildi

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Vaziyat 24 | Fermer xo`jaligining yer maydonini sotmoqchi bo`lgan firibgarlar ushlandi

👉@Department_uz
Бўстонлиқ туманида 241,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган дала ҳовлилар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “T.S.” ва “Ch.T.” оилавий корхонаси раҳбарлари “Дўстлик” ҳамда “Чимган” МФЙ ҳудудидаги тижорат мақсадида фойдаланиб келган дала ҳовлиларини ўзбошимчалик билан электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, жами 241,7 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz