Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.37K photos
843 videos
1.53K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам судланган У.М. ноқонуний даромад орттириш мақсадида жами 100 дона  “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини ўтказиш мақсадида ёнида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “M.Ph.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси А.Ш. ҳеч қандай ҳужжатсиз  жами 50 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини харидорга сотган вақтида ушланиб, дорихонадан жами 94 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қарши туманида қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олаётган шахслар аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.З. ва бошқалар ноқонуний даромад орттириш мақсадида туман ҳудудидан оқиб ўтувчи “Қашқадарё дарёси” ўзанидан давлат захирасидаги муҳофаза қилинадиган ҳудуд ҳисобланган ер майдонидан “Howo” ва “Shantui” русумли техникалар ёрдамида 1,6 минг куб ҳажмдаги қум шағал аралашмасини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 969 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.   

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

👉@Department_uz
Табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтачи туман бўлими томонидан газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “Бўстон” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи У.О. ўз уйида ташкил этган иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 148,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “M.P.” МЧЖ раҳбари М.П. (муқаддам судланган) “Пичоқчи” МФЙ ҳудудидаги паррандачилик биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 140 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккабоғ туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган И.Ж. жами 3 950 АҚШ долларини фуқаро Б.К.га 49,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Амударё туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Б.А. фуқаро Д.Р.дан жами 3 500 АҚШ долларини 43,4 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Қамаши туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, валюта айишбошлаш билан шуғулланиб келган Т.М., Б.Д. жами 3 000 АҚШ долларини фуқаро И.М.га 37,5 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Уйчи туман бўлим томонидан “Ўзэнергоинспекция” вилоят бошқармаси ходималари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “J.B.” фермер хўжалиги раҳбари Ғ.С. “Жийдакапа” МФЙ ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш цехини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 200,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
 👉@Department_uz
Фарғона шаҳрида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган хонадон аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими, вилоят прокуратураси, ИИБ ТҚБ киберхавфсизлик бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Ёшлар” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи Ф.И. ўз уйида 36 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 208,2 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган хонадонлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар, Шаҳрисабз ва Китоб тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаролар З.Н., С.И ва бошқалар ўз уйларининг ёрдамчи хўжалигида ташкил этган яширин цехларда истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқараётганликлари аниқланиб, ушбу хонадонлардан жами 274 литр қўлбола ёғ, 421 кг чигит, 5 дона электр двигатель, жувоз ускуналари ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича профилактик тадбирлар

👉@Department_uz
14,2 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар прокуратураси, ДХХ ва ИИББ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда Мирзо Улуғбек ва Қибрай туманлари газ таъминоти бўлими масъул шахслари ҳудуддаги газ қувурларига уланиш аҳволини ўз вақтида кўздан кечириб, ўрганиш ишларини олиб бормаганликлари оқибатида “M.O.” МЧЖ раҳбари О.Х. ва бошқалар томонидан “Дўстлик” МФЙ ҳудудидаги ер ости юқори босимли газ қувурига яширинча уланиб, МЧЖ иссиқхонасида табиий газдан яширинча фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 14,2 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қибрай туманида “Майнинг ферма” ташкил этган хонадон аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Р. ва бошқалар қонунга хилоф равишда майнинг фаолияти билан шуғулланиб келиб, тумандаги “Нуробод” МФЙ ҳудудидаги хонадонда 2 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида улаб, давлат ва жамият  манфаатларига 685,9 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Яккабоғ туманида қалбаки дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан божхона бошқармаси ҳамда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Қашқадарё бўлинмаси ходимлари билан ҳамкорликда Яккабоғ тумани “Жанбул” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Б. фуқаро А.А.га "Банкцеф", "Занасеф", "Гансеф" ва "Гандсеф" номли жами 3 767 дона қалбаки дори воситаларини 54 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, ушбу дори воситаларини келиб чиқиш манбасини аниқлаш мақсадида давом этган тадбирда, бошқа бир фуқаро Л.Д. фуқаро С.Б.га ушбу дори воситаларини 26 млн сўмга сотганлиги аниқланиб, унинг хонадонидаги ёрдамчи хўжалигидан умумий баҳоси 1,3 млрд сўмлик жами 14 909 дона қалбаки дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича профилактик тадбирлар

👉@Department_uz
Ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Б. фуқаро Г.С.нинг ишончига кириб, унга қўшни Қозоғистон Республикаси тиббиёт олийгоҳида ўқиётганлиги тўғрисида сохта ҳужжатлар расмийлаштириб бериб, кейинчалик Тошкент шаҳридаги хусусий университетлардан бирига ўқишини кўчириб бериши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Яккасарой туман бўлими, ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда  фуқаролар У.Х. фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, унинг ўқишини Қирғизистон Республикаси олийгоҳидан Тошкент шаҳридаги хусусий университетлардан бирига кўчириб бериши эвазига 1 000 АҚШ долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz