Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.33K photos
831 videos
1.53K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл, Чиноз ва Зангиота тумани бўлимлари, ДХХ, ИИБ ва ГТФ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда ушбу туманлардаги “Шодлик”, “Кўкаламзор”, “Исломобод” ва “Бўстон” МФЙда яшовчи 5 нафар фуқаро хонадонларида ташкил этган иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 356,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Зангиота туман бўлими, “Ўзэнергоинспекция” ва туман ГТФ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда “Обод тўқимачи” МФЙда яшовчи Д.Х. ўз уйида ташкил этган иссиқхонани умумий фойдаланишдаги табиий газ ва электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 342,7 млн сўмлик табиий ресурсдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган. 

Худди шундай, Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” Андижон вилоят бошқармаси ва туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда “A.g.” МЧЖ масъул шахслари МЧЖ тегишли “Соҳибкор” массивидаги боғда умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида уланиб, жами 264,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан солиқ инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “А-Т.” МЧЖга қарашли савдо дўкони сотувчиси А.С. ҳеч қандай ҳужжатсиз 3 қути “Parlament Superslim winter fuse” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини фуқаро Э.Қ.га сотганлиги аниқланиб, ушбу савдо дўконидан 94 хил турдаги жами 2 799 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги ҳузуридаги Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Sh.A.” МЧЖ раҳбари Ш.Т. фуқаро М.Ш.нинг ишончига кириб, уни қўшни Қирғизистон Республикасидаги университетга 2-босқичдан ўқишга киритиб қўйиши ҳамда ўқишини Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим муассасасига кўчириб бериши эвазига 2 000 АҚШ доллари ва 20 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Яшнобод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Қорасув кўчасидаги хонадонда яшовчи М.Б.нинг уйида  фуқаро О.А. (муқаддам судланган) жами 392 дона “Регапин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “N.F.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси Х.А. харидорга ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 100 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан яна 60 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, “Q.Ph. МЧЖга қарашли дорихона норасмий сотувчиси Ш.З. фуқаро Г.Л.га жами 50 дона “Редуксин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марҳамат туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.У. фуқаро Ф.Б.нинг ишончига кириб, уни гўёки миграция агентлигида ишловчи танишлари ёрдамида Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда бошқа бир фуқаро Н.М. фуқаро О.У.дан 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Бугун Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Швеция Қироллигидаги элчихонаси орқали “Ватандошлар” жамоат фонди вакиллари билан видеоконференция алоқаси ёрдамида ишчи учрашуви ўтказилди.

Учрашувда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 январдаги "Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Швециянинг Лунд университети профессори Р. Ўринбоев ҳамда Буюк Британиянинг “West of England” университети профессори Қ.Рузиев билан яширин иқтисодиёт кўламини таҳлил қилиш ва унга қарши курашишни илмий-методик таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир якунида, иқтисодиётда хуфиёна айланмалар кўламини кескин қисқартириш мақсадида комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда хорижий ватандошлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.

👉@Department_uz
Акциз маркасиз  тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чиноз туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда якка тартибдаги тадбиркор А.Т. “Чорвадор” МФЙда жойлашган савдо дўконида ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 20 қути “ESSE CHANGE”, “PARLAMENT” номли хорижда ишлаб чиқарилган акциз маркасиз тамаки маҳсулотини фуқаро У.Б.га  сотган вақтида ушланиб, ушбу дўконидан яна 22 хил турдаги жами 7077 қути муддати ўтган акциз маркали тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Бугун Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Мухамедов иштирокида Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори вакиллари билан ишчи учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 январдаги "Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида яширин иқтисодиётга қарши курашишда хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш, миллий тизимга уларнинг мазкур соҳадаги етакчи мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш масаласи кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, учрашув давомида иқтисодиётда
яширин айланма даражасини қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича самарали механизмларни жорий этишда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳокама қилинди.

Учрашув дўстона мулоқот тарзида ўтказилди ҳамда қайд этилган масалалар бўйича билдирилган таклифларни тегишли тартибда кўриб чиқишга келишиб олинди.

👉@Department_uz
Кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “G.G.” МЧЖ раҳбари Ш.С. ҳудудий тижорат банки филиалидан замонавий иссиқхона қуриш мақсадида ажратилган 1 млрд сўм кредит эвазига  иссиқхона жиҳозларини олиб келмасдан, кредит маблағларини “N.M.” МЧЖга ўтказиш орқали талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби, “B.H.” фермер хўжалиги раҳбари Б.Ф. чорвачиликни ривожлантириш мақсадида ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағлари эвазига олиб келинган йирик шохли наслдор чорва молларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, жами 900 млн сўм кредит маблағини талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Олмазор туманида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган хонадонлар аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ДХХ ва ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда “Аллон” ва “Юқори Бешқўрғон” МФЙда яшовчи фуқаролар Д.К. ва М.Ш. ўз уйларининг ертўласида майнинг крипто-активлари қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига ўғрилик йўли билан улаб, жами 211,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатли ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Истеъмолга яроқсиз алкоголь ва акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси, ИИБ, Божхона ва Миллий Гвардия ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “R.U.” МЧЖ раҳбари И.Э. МЧЖ савдо дўконида ҳеч қандай ҳужжатсиз ҳар хил турдаги жами 12 510 дона алкоголь ҳамда 848 қути тамаки маҳсулотини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Худди шундай, Департаментнинг Булунғур туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “O.” МЧЖ раҳбари Ф.Э. МЧЖ савдо дўконида ҳеч қандай ҳужжатсиз ҳар хил турдаги жами 3 855 дона алкоголь ва 419 қути тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, “I.T. МЧЖга қарашли савдо дўконида ҳеч қандай ҳужжатсиз 9 хил турдаги 693 дона қалбаки акциз маркали истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича профилактик тадбирлар

👉@Department_uz
Евроосиё гуруҳи Раиси ва котибияти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун Бош прокурор ўринбосари – Департамент бошлиғи Ш. Сохибназаров Жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи раиси ўринбосари сифатида Евроосиё гуруҳи Раиси Ю.Чиханчин ва котибият вакиллари билан онлайн учрашув ўтказди.

Учрашувда Евроосиё гуруҳининг 2024-2028 йилларга мўлжалланган Стратегияси ҳамда 2024-2025 йиллар учун устувор вазифаларни амалга ошириш механизмлари ва эришилиши кутилаётган натижалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашув давомида Евроосиё гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикасига яширин иқтисодиётга қарши курашиш масалаларида техник ёрдам кўрсатиш ва илғор хориж тажрибаларини татбиқ қилинишида ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш йўналишлари келишиб олинди.

👉@Department_uz