Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.31K photos
816 videos
1.52K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев бошчилигида Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, яширин иқтисодиётни қисқартириш ҳамда дастлабки тергов ва суриштирув босқичида прокурор назоратини ташкил қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи ўрганилди.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, тегишли таркибий тармоқлари ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Республика бошқармаси ходимлари иштирокида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб - қувватлаш, инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ишга тушириш ҳамда яширин иқтисодиётни қисқартириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, прокуратура ва Департаментнинг вилоят бошқармаси терговчилари билан суҳбат ўтказилиб, суриштирув ва дастлабки тергов босқичида прокурор назорати самарадорлигини таъминлаш, тергов сифати ҳамда ходимлар малакасини доимий равишда ошириб бориш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Муҳокамалар натижасига кўра, қайд этилган соҳаларда самарадорликни янада ошириш, прокуратура органларига юклатилган устувор вазифалар ижросини тўлақонли таъминлаш юзасидан тегишли чора - тадбирлар белгиланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Самарқанд шаҳрида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйган савдо дўконлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан вилоят ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “A.J.” ва “A.S.” МЧЖларга қарашли спиртли ичимликлар савдо дўконларида ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий қиймати 301,3 млн сўмлик ҳар хил турдаги жами 12 432 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Хива туманида қурилиш материалларини қиммат нархларда харид қилиш ҳолати аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хива туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда туман ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари “A.q.” хусусий корхонаси ҳамда “KН.G.”МЧЖдан қурилиш материалларини бозор баҳосидан 571,8 млн сўмга қиммат нархларда харид қилганликлари, шунингдек ушбу субъектлар томонидан қурилиш ишларини амалга оширишда расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали 56,1 млн сўм ўзлаштирилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учкўприк туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Қўқон шаҳар “Марғилон” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи У.Х. ҳеч қандай ҳужжатсиз компьютер ўйинлари хизматини ташкил этиб, компьютерларни тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, жами 144,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Бухоро туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Гулшанобод” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи И.А. ўз уйида майнинг крипто-активлари қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, жами 138,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Худди шундай, Департаментнинг Юқоричирчиқ туман бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” Тошкент вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда Бўстонлиқ тумани “Қораманас” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи Н.Д. ўз уйида майнинг крипто-активлари қурилмасини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, жами 112,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Нуробод ва Ургут туманларида кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖлар аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нуробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.D.” фермер хўжалиги раҳбари С.Р. чорва молларни сотиб олиш ва чорвачиликни ривожлантириш мақсадида ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига сотиб олинган 1 250 бош қўйларни бошқа шахсларга сотиб юбориб, жами 124,6 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағларини талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “W.G.” МЧЖ раҳбари О.С. қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлаш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 5 млрд сўм кредитнинг бир қисмини бошқа кредит қарздорлиги учун йўналтириб, 2,3 млрд сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Бойсун туманида экин ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолати аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро С.Ж. “Тиллакамар” МФЙ ҳудудидаги 35 сотих захирадаги суғориладиган экин ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ернинг унумдор қатламига зарар етказган ҳолда уй-жой қуришни бошлаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Тошкент шаҳрида фуқароларга коттедж қуриб беришни ваъда қилган фирибгарлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган Ф.М. ва бошқалар “Ar.” ҳамда “V.C.” МЧЖни ташкил қилиб, 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, Сергели, Юнусобод, Яшнобод ва Олмазор туманларида ер майдонларини гўёки ушбу МЧЖларга тегишли эканлигини айтиб, ушбу ер майдонларига 1,2 ва 2 сотихли коттедж қуриб бериши ҳақида ёлғон ваъдалар бериб, уларнинг ҳар биридан бошланғич тўлов сифатида 125 млн сўмдан жами 500 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўзларининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганликлари, шунингдек фуқаро Ф.М. ушбу пулларни ўзи ва бошқаларнинг номидан хорижий валюта биржаси билан шуғулланувчи компаниянинг ҳисоб-рақамига ўтказиб берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Поп тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Поп туман бўлими бош мутахассиси Б.Н. фуқаро И.С.га тракторчи-машинист гувоҳномасини таълим ташкилотларида ўқимасдан олиб бериши эвазига 5,3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Мўйноқ туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.К. 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларга 2 000 АҚШ доллари эвазига юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйишини айтиб, 24,7 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро О.Ф. фуқаро А.А.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Университетга ўқишга киритиб қўйиш ва эсдалик нишони олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда вилоят Спорт бошқармаси бош мутахассиси Ш.К. фуқаро Ш.Р.га “Энг яхши хизматлари учун” эсдалик нишони олиб бериши ҳамда фуқаро Н.Б.ни танишлари ёрдамида Қарши иқтисодиёт ва педагогика университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими  томонидан солиқ инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Т.Б. ва С.С. ноқонуний даромад орттириш мақсадида ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 3 хил турдаги 2 200 қути “Esse change”, “Oris” ва “Milano” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини фуқаро Қ.Д.га 36,7 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, уларнинг ёнидан жами 5 190 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган У.С. фуқаро М.Ш.дан жами 20 000 АҚШ долларини 248 млн сўмга сотиб олган вақтида ушланиб, унинг авто транспорт воситасидан 15 006 АҚШ доллари ва 286,7 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Нарпай туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Т.Х. жами 3 700 АҚШ долларини фуқаро С.Д.га 46,1 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 3 700 АҚШ доллари ва 19,4 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Қизилтепа туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган В.Қ. ва А.Х. жами 3 700 АҚШ долларини фуқаро А.А.га 46,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш шуғулланиб келган М.Т. 3 500 АҚШ долларини фуқаро М.М.га 43,5 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, жами 5 500 АҚШ доллари ва 3,8 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Ғозғон шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш шуғулланиб келган Ф.Г. жами 3 200 АҚШ долларини фуқаро А.А.га 39,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марҳамат туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Z.T.” оилавий корхонаси раҳбари К.Т. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, ҳудудий тижорат банки филиалидан тикув дастгоҳлари ва мато сотиб олиш учун ажратилган 8 млрд сўм кредит маблағлари эвазига шартномада кўрсатилган ускуналарни олиб келмасдан, ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйилганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, жуда кўп миқдордаги кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.k.”, “G-M.” ва “B.B.” МЧЖлар раҳбари Г.М. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, АТ “Халқ банки” Куйган-ёр филиалидан ушбу МЧЖларга ажратилган жами 2,2 млрд сўм имтиёзли кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинган ишлаб чиқариш дастгоҳлари ва қишлоқ хўжалиги техникаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўймасдан, бошқа шахсларга сотиб юбориб, имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Касби туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда туман ҳокимининг “М.” МФЙ бўйича собиқ ёрдамчиси Д.З. ва фуқаро А.Ш. ўзаро тил бириктириб, 4 нафар фуқаро номига оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилган жами 130,6 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-моддаси (фирибгарлик), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉@Department_uz
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда даволаниш ва жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун ажратилган ёрдам пулларини ўзлаштирган бош ҳисобчи аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлим бошқаруви бош ҳисобчиси М.Т. ва бошқалар 2021-2022 йиллар мобайнида "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳузурида ташкил этилган "Саховат ва кўмак" жамғармасидан ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда даволаниш ва жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун 48 нафар фуқарога ёрдам пуллари берилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, жами 499,8 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz