Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.37K photos
843 videos
1.53K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
“Тараққиёт стратегияси” маркази “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилганини эълон қилади.

Давлат дастури лойиҳасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 5 та йўналиши бўйича 2024 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар ва ишлаб чиқилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатлари белгиланмоқда.

Ҳужжат лойиҳасида ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-иқтисодий, экология, давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, хавфсизлик ва ташқи сиёсат йўналишларида 2024 йилга мўлжалланган ислоҳотлар назарда тутилмоқда.

2024 йилги Давлат дастури лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар ўз таклифларини Марказнинг махсус uzbekistan2030.uz онлайн портали орқали билдиришлари мумкин.

Муҳокамалар жорий йилнинг 9 февраль кунига қадар давом этади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Кўкдала туманида истеъмолга яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда “Умакай” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда “Қарши-Самарқанд” йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган “Cobalt”  русумли автотранспорт тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаро Х.Ғ. хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган қорамол гўштини ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, жами 300 кг гўшт ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
#эълонлар
#бакалавриат

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ АКАДЕМИЯСИ БАКАЛАВРИАТИ “ТЕРГОВ ФАОЛИЯТИ” ЙЎНАЛИШИГА ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ
https://proacademy.uz/uz-cyr/news/view?alias=1824

ОБЪЯВЛЯЕТСЯ ПРИЕМ В БАКАЛАВРИАТ ПРАВООХРАНИТЕЛЬНОЙ АКАДЕМИИ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ПО НАПРАВЛЕНИЮ «СЛЕДСТВЕННАЯ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ»
https://proacademy.uz/ru/news/view?alias=1824

📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Twitter | You Tube
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Х. ноқонуний даромад орттириш мақсадида Гулобод кўчасида фуқаро М.Ю.га жами 180 дона “Редуксин Лайт” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “N.-Sh.” хусусий корхонаси раҳбари С.Х. ушбу корхона дорихонасида ҳеч қандай ҳужжатсиз 20 дона “Бензонал” ва “Карбамазепин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини харидорларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан туман ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро Ж.М. “Чиғатой Дарвоза” МФЙ ҳудудида фуқаро Н.Х.га 10 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қувасой шаҳрида ижтимоий соҳа объектларини иситиш тизимларини модернизация қилишдаги талон-торожлик ҳолати фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қувасой шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги шартномага асосан ажратилган маблағлар эвазига шаҳардаги ижтимоий соҳа объектларини иситиш тизимини модернизация қилишда расмий ҳужжатларга бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 238,3 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Навоий вилоятида қувур клапанларни ўзлаштириш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “И.М.” ДУК вилоят филиали ва “S.X.” хусусий корхонаси масъул шахслари хусусий корхона томонидан ҳақиқатда етказиб берилмаган 6 турдаги умумий баҳоси 271 млн сўмлик 55 дона юқори босимли қувур клапанларни кирим қилинганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштирганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 |Қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди

👉@Department_uz
Енгилроқ жазо тайинлатиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.А. “T-Sh.” МЧЖ раҳбари Д.Э.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 15 000 АҚШ доллари эвазига енгил жазо тайинлатиб беришини айтиб, шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Фарғона шаҳарида МЧЖни қасддан банкротликка олиб келиш ҳолати аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “D.” МЧЖ раҳбари Э.К. ва бошқалар “N.Ph.” ва “N.P.” МЧЖлардан жами 2,2 млрд сўмлик дори воситаларини олиб, ушбу дори воситалари сотувидан тушган нақд пулларини банкка топширмасдан, жами 1,8 млрд сўм қарздорлигини тўламасдан, укаси Э.К.нинг номига бошқа МЧЖни ташкил қилиб, “D.” МЧЖ балансидаги товарларни ушбу МЧЖ орқали реализация қилиб, “D.” МЧЖни қасддан тўловга қобилиятсизлигига (банкротликка) олиб келганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 181-1-моддаси (қасддан банкротликка олиб келиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тошкент шаҳрида 7 та “Hotdogger” номли кўчма савдо шохобчалари электр тармоқларига ноқонуний уланганлиги фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “L.S.G.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар пойтахтнинг Миробод, Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Яккасарой ва Яшнобод туманларининг аҳоли гавжум ҳудудларида 7 та “Hotdogger” номли кўчма савдо шохобчаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида улаб, жами 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жондор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ж.Т.” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари Б.Т. “А.Қ.” МЧЖ раҳбари А.Ҳ. билан ўзаро тил бириктириб, тижорат банки филиалидан ажратилган 647 млн сўм кредит маблағларини 32 нафар фуқаронинг иссиқхона фаолияти билан шуғулланиши учун йўналтирмасдан, ушбу маблағларни молиявий ёрдам сифатида 3 та хўжалик юритувчи субъектининг ҳисоб рақамига ўтказиш орқали нақдлаштириб олганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментининг Қумқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “G.Sh.” НТТ раҳбари К.М. ва бошқалар тижорат банки филиалидан хусусий шерикчилик асосида 100 ўринли замонавий мактабгача таълим ташкилоти қуриш учун ажратилган 1,6 млрд сўм кредитни ўзининг норасмий бошқариб келган “O’.-F.” МЧЖга ўтказиб, 356,7 млн сўмни расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Департаментнинг Деҳқонобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “A.S.” фермер хўжалиги раҳбари Н.Н. ҳуддуий тижорат банкидан 12 нафар фуқарога чорва моллари етказиб бериш учун ажратилган 349,5 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тадбиркорга 900 млн сўмлик қурилиш объектини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Р. “Н.Қ.” МЧЖ раҳбари А.Н.нинг ишончига кириб, унга 72 млн сўм эвазига юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёдамида Нукус шаҳри ҳудудидан 900 млн сўмлик қурилиш объектини олиб беришини айтиб, олдиндан 20 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Ишлаб чиқариш корхонасини электр тармоғига қайта улаб беришни ваъда қилган муҳандис ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими, прокуратура ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда Чирчиқ шаҳар электр тармоқлари корхонаси гуруҳ муҳандиси Б.М. “C.B.” МЧЖга қарашли ишлаб чиқариш корхонасини электр тармоғига қайта улаб бериши эвазига тадбиркор Ш.дан 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 214-моддаси (давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

👉@Department_uz
Яшнобод туманида мажбурий бадал учун тўланган маблағларни ўзлаштирган МЧЖ аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “K.T.” МЧЖ масъул шахслари 2022 йил ва 2023 йилнинг июль ойига қадар Тузель даҳасидаги кўп хонадонли уйларнинг мулкдорлари томонидан мажбурий бадал учун тўланган маблағларнинг 184 млн сўмини гўёки иш ҳақи сифатида ва 974,7 млн сўмини турли товар моддий бойликлар хариди учун сарфланганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Хорижга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Л.С. 7 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Англия давлатига ишга юбориши эвазига жами 13 800 АҚШ доллари, 510 ЕВРО ва 6,8 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.И. 3 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Польша давлатига ишга юбориши эвазига 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Олтинсой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ch.J.” МЧЖни норасмий бошқариб келган Г.И. озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиши учун ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1 млрд сўм кредитни ўғли Н.А.нинг картасига ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектларга молиявий ёрдам сифатида ўтказиб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Термиз туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “C.T.” МЧЖ раҳбари Б.Д. озиқ-овқат маҳсулотлари, спиртли ва салқин ичимликлар сотиб олиш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 996,9 млн сўм кредит эвазига сотиб олинган маҳсулотларни кирим қилмасдан сотиб юбориб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Департаментнинг Шўрчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса “M.B.” хусусий корхонаси собиқ раҳбари К.М. ва бошқалар хўжалик қоғозлари ва полиэтилен пакет ишлаб чиқариш учун тижорат банки филиалидан ажратилган 500 млн сўм кредит эвазига ёшлар саноат зонасидан ажратилган 6 сотих ер майдонида ишлаб чиқариш ускунаси олиб келмасдан, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 233-моддаси (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Ангрен шаҳарида марказлаштирилган коммунал сув таъминоти тизимига ноқонуний уланган МЧЖ аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими  томонидан “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ шаҳар филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “Ch.S.” МЧЖ масъул шахслари марказлаштирилган коммунал сув таъминоти тизимига сувни ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатмасдан ўзбошимчалик билан уланиб, фойдаланиб келганлиги натижасида “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ манфаатларига жами 831,6 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz