Бугун Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Мухамедов иштирокида Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 январдаги "Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида яширин иқтисодиётга қарши курашишда АҚШ тажрибасини ўрганиш, миллий тизимга АҚШнинг мазкур соҳадаги етакчи мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш масаласи кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимининг ўзаро баҳолаш ҳисоботида қайд этилган тавсияларни кўриб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув дўстона мулоқот тарзида ўтказилди ҳамда қайд этилган масалалар бўйича билдирилган таклифларни тегишли тартибда кўриб чиқишга келишиб олинди.
👉@Department_uz

Фуқароларни АҚШ, Франция ва Канада давлатларига юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар К.С., М.О. ва О.З. фуқаро Ш.Ш.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Европа давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига юбориши ҳамда виза ҳужжатларини расмийлаштириб беришлари эвазига 32 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, терговга қадар текширув давомида фуқаро О.З. фуқаро Ш.Ф.ни ва унинг оила аъзоларини Франция давлатига боришлари учун виза ҳужжатларини олиб бериши эвазига 3 900 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан ўзининг виза картасига ўтказиб олганлиги аниқланган.
Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Оқдарё тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ҳ.А. Г.М. ва Ж.А. фуқаро Р.М.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида 7 000 АҚШ доллари эвазига Канада давлатига ишга юборишини айтиб, олдиндан 1 500 АҚШ доллари ва 600 минг сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Яширин цехда ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккабоғ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда 2 нафар фуқаро ноқонуний даромад орттириш мақсадида Қамаши туманидаги “Оқгузар” ва Яккабоғ туманидаги “Чайдари” МФЙ ҳудудида жами 1 224 дона "Янги Шаҳрисабз" ва “Шаҳрисабз ароғи” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини бошқа фуқароларга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Тўрткўл туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.С. “Шўрахон” ОФЙ ҳудудида яшовчи фуқаронинг уйида яширин цех ташкил қилиб, истеъмолга яроқсиз “QARATAW” номли алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан 912 дона қалбаки акциз марка, 378 дона тайёр маҳсулот, 240 литр алкоголь маҳсулоти, 172 дона маркировка, 45 литр спирт ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Бандихон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “A.” хусусий корхонаси савдо дўкони раҳбари А.Б. 150 дона “Журавли” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотаётган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконидан яна 375 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фарғона шаҳридаги нотурар объектда 568,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “А.Т.” МЧЖ масъул шахслари корхонанинг Фарғона шаҳридаги нотурар объектига ўрнатилган электр ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказиб, жами 568,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ургут туманида кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Z.B.” МЧЖ раҳбари Р.Э. аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида банк муассасасидан ажратилган 2,2 млрд сўм имтиёзли кредит эвазига картошка маҳсулотини импорт қилмасдан ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги ҳамда 497,9 млн сўм солиқларни тўлашдан бўйин товлаганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 184-моддаси (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бухоро вилоятида истеъмолга яроқсиз ун маҳсулотини савдога чиқарилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда “K.B.” МЧЖ раҳбари Ж.Н. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, “M.” савдо белгисидан ноқонуний фойдаланиб, истеъмолга яроқсиз ун маҳсулоти савдоси билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, МЧЖ савдо дўконидан 164 қоп истеъмолга яроқсиз ун маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Электр энергияси ва табиий газ тармоғига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон, Сайхунобод тумани ҳамда Гулистон шаҳар бўлимлари томонидан “Ўзенергоинспекция” ва ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда “E.O.” хусусий корхонаси, “M.S.”, “S.U.” МЧЖ масъул шахслари умумий овқатланиш шохобчаси ва савдо дўконини ҳеч қандай ҳужжатсиз ўғрилик йўли билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, электр трансформаторига ўрнатилган электр энергиясини ҳисоблаш приборига қасддан ташқи таъсир ўтказиб, жами 335,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Бўстонлиқ ва Бекобод тумани бўлимлари томонидан ИИБ ва ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаролар Ж.А., Ш.У. яшаш хонадонларидаги иссиқхона, чилангарлик устахонаси ва дала ҳовлини ҳеч қандай ҳужжатсиз ўғрилик йўли билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, жами 166 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлар аниқланган.
Департаментнинг Мирзаобод туман бўлими томонидан туман “Ўзенергоинспекция” Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “T.G.” МЧЖ масъул шахслари анор шарбати ишлаб чиқариш корхонасини тижорат мақсадида ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 167,2 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатли ўтказилмоқда.

Forwarded from Bosh prokuratura
ДЕПАРТАМЕНТ ОРГАНЛАРИ ТЕРГОВЧИЛАРИГА НОМЗОД БЎЛГАН ХОДИМЛАРИ УЧУН МАЛАКА ОШИРИШ КУРСИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш чора - тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида 17.01.2024 йилда тасдиқланган Дастурга мувофиқ Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари терговчиларига номзод бўлган ходимларнинг малакасини ошириш курслари давом этмоқда.
Ўқув машғулотларига республика бўйича барча номзодларнинг иштироки таъминланиб, куннинг биринчи ярмида ўқув машғулоти, иккинчи ярмида тергов тармоқларида иш ўрганишга бириктирилган ҳолда амалиёт билан танишиш йўлга қўйилди.
Дастурга асосан ўқув машғулотларига Бош прокуратура тергов тармоқларининг малакали ва узоқ йиллик тажрибага эга ходимлари, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг профессор - ўқитувчилари, иқтисодиёт соҳасига алоқадор идора ва ташкилотлар, ўқув муассасаларининг мутахассис ва олимлари жалб қилиниб, номзодларнинг назарий ҳамда амалий билимлари оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 27 январь куни ўтказилган машғулотда солиқ ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш ҳамда бюджет ва смета-штат интизомини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тушунчаси, ушбу тоифадаги жиноятларни тергов қилиш тактикаси бўйича малакали терговчилар, Департамент ва Солиқ қўмитасининг мутахассислари томонидан маърузалар қилинди.
Департамент органларига номзод терговчиларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув машғулотлари давом этмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
👉@Department_uz
👉@Department_uz