Prokuratura Departamenti
17.5K subscribers
5.7K photos
667 videos
1.5K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Қ. ноқонуний даромад орттириш мақсадида “Қ.М.” МЧЖ ҳудудидаги савдо дўконида ҳеч қандай ҳужжатсиз 10 қути “Milano London” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини харидорга сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконидан жами 19 хил турдаги жами 6 662 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда “Наманган мунтазам” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Х. бошқарувидаги “Nexia2” русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб кўздан кечирилганда,  Данғара туманида яшовчи шахсдан ҳеч қандай ҳужжатсиз 2 500 АҚШ долларига харид қилган 3 хил турдаги жами 3 420 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини Самарқанд вилоятида сотиш учун олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Яширин цехда ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотларини савдога чиқарилишининг олди олинди

👉@Department_uz
Валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Қ.Ш., М.М. ва Д.К. жами 6 400 АҚШ долларини фуқаро А.А.га 79,7 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Хива туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Д.К. жами  4 000 АҚШ долларини фуқаро Қ.Р.дан 49,5 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлим томонидан ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Ж. жами 3 500 АҚШ долларини фуқаро Д.Х.га 43,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Яккабоғ туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Т.М. ва А.Р. жами 3 000 АҚШ долларини фуқаро Н.С.га 37,4 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Электр энергияси тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Гулистон” МФЙда яшовчи фуқаро Д.О. яшаш хонадонида ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида компьютер ўйинлари хизматини ташкил этиб, компьютерларни умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, жами 177 млн сўм электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан туман ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Sh.B.” фермер хўжалиги раҳбари М.Ш. ҳеч қандай ҳужжатсиз 2 та сув насосини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, жами 153 млн сўм электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шунингдек, терговга қадар текширувда Асака туман ЭТК муҳандиси Ф.Я. фермер хўжалиги раҳбари М.Ш.нинг ишончига кириб, электр ҳисоблагич ўрнатиб бериши ҳамда ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 13 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Худди шундай, Департаментнинг Шаҳрихон туман бўлими томонидан “Ўзенергоинспекция”ва ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Ў.Ш.” фермер хўжалиги раҳбари М.А. ҳеч қандай ҳужжатсиз 2 та сув насосини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, жами 106 млн сўм электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатли ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Бугун Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Мухамедов иштирокида Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 январдаги "Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида яширин иқтисодиётга қарши курашишда АҚШ тажрибасини ўрганиш, миллий тизимга АҚШнинг мазкур соҳадаги етакчи мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш масаласи кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимининг ўзаро баҳолаш ҳисоботида қайд этилган тавсияларни кўриб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув дўстона мулоқот тарзида ўтказилди ҳамда қайд этилган масалалар бўйича билдирилган таклифларни тегишли тартибда кўриб чиқишга келишиб олинди.

👉@Department_uz
Фуқароларни АҚШ, Франция ва Канада давлатларига юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар К.С., М.О. ва О.З. фуқаро Ш.Ш.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Европа давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига юбориши ҳамда виза ҳужжатларини расмийлаштириб беришлари эвазига 32 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, терговга қадар текширув давомида фуқаро О.З. фуқаро Ш.Ф.ни ва унинг оила аъзоларини Франция давлатига боришлари учун виза ҳужжатларини олиб бериши эвазига 3 900 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан ўзининг виза картасига ўтказиб олганлиги аниқланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Оқдарё тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ҳ.А. Г.М. ва Ж.А. фуқаро Р.М.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида 7 000 АҚШ доллари эвазига Канада давлатига ишга юборишини айтиб, олдиндан 1 500 АҚШ доллари ва 600 минг сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Яширин цехда ишлаб чиқарилган алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккабоғ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда 2 нафар фуқаро ноқонуний даромад орттириш мақсадида Қамаши туманидаги “Оқгузар” ва Яккабоғ туманидаги “Чайдари” МФЙ ҳудудида жами 1 224 дона "Янги Шаҳрисабз" ва “Шаҳрисабз ароғи” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини бошқа фуқароларга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Тўрткўл туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.С. “Шўрахон” ОФЙ ҳудудида яшовчи фуқаронинг уйида яширин цех ташкил қилиб, истеъмолга яроқсиз “QARATAW” номли алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан 912 дона қалбаки акциз марка, 378 дона тайёр маҳсулот, 240 литр алкоголь маҳсулоти, 172 дона маркировка, 45 литр спирт ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Бандихон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “A.” хусусий корхонаси савдо дўкони раҳбари А.Б. 150 дона “Журавли” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотаётган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконидан яна 375 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Фарғона шаҳридаги нотурар объектда 568,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “А.Т.” МЧЖ масъул шахслари корхонанинг Фарғона шаҳридаги нотурар объектига ўрнатилган электр ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказиб, жами 568,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Ургут туманида кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Z.B.” МЧЖ раҳбари Р.Э. аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида банк муассасасидан ажратилган 2,2 млрд сўм имтиёзли кредит эвазига картошка маҳсулотини импорт қилмасдан ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги ҳамда 497,9 млн сўм солиқларни тўлашдан бўйин товлаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 184-моддаси (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Бухоро вилоятида истеъмолга яроқсиз ун маҳсулотини савдога чиқарилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда “K.B.” МЧЖ раҳбари Ж.Н. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, “M.” савдо белгисидан ноқонуний фойдаланиб, истеъмолга яроқсиз ун маҳсулоти савдоси билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, МЧЖ савдо дўконидан 164 қоп истеъмолга яроқсиз ун маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Электр энергияси ва табиий газ тармоғига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон, Сайхунобод  тумани ҳамда Гулистон шаҳар  бўлимлари томонидан “Ўзенергоинспекция” ва ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда “E.O.” хусусий корхонаси, “M.S.”, “S.U.” МЧЖ масъул шахслари умумий овқатланиш шохобчаси ва савдо дўконини ҳеч қандай ҳужжатсиз ўғрилик йўли билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, электр трансформаторига ўрнатилган электр энергиясини ҳисоблаш приборига қасддан ташқи таъсир ўтказиб, жами 335,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Бўстонлиқ ва Бекобод тумани бўлимлари томонидан ИИБ ва ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаролар Ж.А., Ш.У. яшаш хонадонларидаги иссиқхона, чилангарлик устахонаси ва дала ҳовлини ҳеч қандай ҳужжатсиз ўғрилик йўли билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, жами 166 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлар аниқланган.

Департаментнинг Мирзаобод туман бўлими томонидан туман “Ўзенергоинспекция” Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “T.G.” МЧЖ масъул шахслари анор шарбати ишлаб чиқариш корхонасини тижорат мақсадида ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 167,2 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатли ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
no comment | Алкоголь маҳсулотларини яширин ишлаб чиқариш ҳолатлари фош этилмоқда

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Яширин иқтисодиётга қарши курашиш чора-тадбирлари

👉@Department_uz