Prokuratura Departamenti
17.5K subscribers
5.72K photos
676 videos
1.5K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
Бугун Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев раҳбарлигида Президентнинг “Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш чора - тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари терговчиларига номзод бўлган ходимлар билан
дастлабки ўқув семинари бўлиб ўтди.

Унда Бош прокуратура тергов тармоқлари тезкор ходимлари, Департамент маҳкамаси, шунингдек, Департаментнинг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят бошқармалари суриштирувчилари ва терговчиларга номзод бўлган ходимлар иштирок этди.

Ўқув семинарда Департамент органлари фаолиятини такомиллаштирилиши, тергов ваколатларининг берилиши билан боғлиқ ислоҳотлар мазмун – моҳияти тушунтирилди.

Дастлабки ўқув машғулотида кўп йиллик тажрибага эга ходимлар томонидан терговчининг мақоми борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, жиноят иши қўзғатиш ва дастлабки терговнинг умумий шартлари борасида маъруза қилиниб, ходимларнинг назарий ҳамда амалий билимлари ошириш чоралари кўрилди.

Бундан ташқари, Бош прокурор топшириғига асосан вилоят прокуратуралари ва уларга тенглаштирилган прокуратураларда Департамент органлари терговчиларига номзод бўлган кадрларнинг касб маҳорати, салоҳияти ва масъулиятини кучайтириш, терговчиларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича амалий ишлар бошланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Каттақўрғон туманида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйган дўкон аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “A.J.” МЧЖ раҳбари Д.А. савдо дўконида қалбаки акциз маркали 11 турдаги жами 6 762 дона алкоголь маҳсулотини сотувга қўйганлиги аниқланган, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👮‍♂️Прокуратура органлари томонидан электр тармоғига ноқонуний уланиши юзасидан 1037 та жиноят ва 41 500 та маъмурий иш қўзғатилган

АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддинов 2023 йилда Прокуратура органлари томонидан қонун устуворлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди:

Шунингдек, ўрмон фонди ер участкаларини ижарага бериш билан боғлиқ назорат текширувлари ўтказилиши натижасида 24 та жиноят, 61 та маъмурий ва 39 та интизомий ишлар қўзғатилиб, судларга 126 та даъво аризалари, корхона ва ташкилотларга 38 та тақдимномалар киритилди.

24 минг 79 та ҳолатда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашув ва бюрократик тўсқинликлар аниқланиб, бартараф этилди, 11 минг 905 нафар тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Мониторинг давомида прокуратура аралашуви талаб қиладиган жами 1 минг 78 та танқидий материаллар аниқланган. Уларнинг барчаси куриб чиқилиб, тегишли муносабат ва баёнотлар берилган.

34 та қўпол қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Биргина жисмоний фуқаро томонидан электр тармоғига ноқонуний уланганлик оқибатида давлат манфаатларига етказилган 1 млрд. 545 млн. сўм миқдоридаги зарар;

267 туп дарахт турли йўллар билан нобуд қилиниб, табиат оламига жами 181 млн. сўмлик етказилган моддий зарар;

Археология ёдгорлигида 4 млрд. сўмлик зарар.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Поп туманида 5 920 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини Тошкент шаҳрида ўтказиш учун олиб кетаётган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган рейд тадбири давомида фуқаро Ж.А. ўзини бошқарувидаги автотранспорт воситасида ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 5 920 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
no comment | Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 |Қалбаки АҚШ долларларини сотаётган шахслар ушланди

👉@Department_uz
Кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан “Бизнесни ривожлантириш банки” АТ Навоий филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда “D.Q.” МЧЖ масъул шахслари қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилиш учун ушбу банк филиалидан ажратилган 800 млн сўм кредит эвазига ускуналарни тўлиқ олиб келмасдан, кредит маблағларини ўзларининг эҳтиёжларига сарфлаб юборганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “U.A.” хусусий корхонаси раҳбари К.Ш. ва бошқалар АТ “Халқ банки” Узун филиалидан айланма маблағларни тўлдириш мақсадида ажратилган кредит маблағини мақсадсиз ишлатиб, жами 741,3 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Шаҳрисабз туманида истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқараётган хонадон аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Т. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил қилиб, истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, 410 литр қўлбола ёғ, 522 кг чигит, 4 дона электр двигатель, жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган И.Б., Н.Т. ва Э.М. фуқаро А.А.га жами 5 000 АҚШ долларини 62,1 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, уларнинг ёнидан 17,7 млн сўм, 5 000 россия рубли ва 25 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Қизилтепа туманида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Б.Х. жами 6 000 АҚШ долларини фуқаро Н.Ф.га 74,7 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 3 300 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Худди шундай Навоий шаҳрида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ф.Қ. фуқаро Ш.Ҳ.га жами 5 500 АҚШ долларини 68,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Шеробод туманида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган хонадон аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шеробод туман бўлими, прокуратура ва ИИБ ТҚХ киберхавфсизлик ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Галагузар” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи Э.Э. ўз уйида 23 та тўпламдаги майнинг крипо-активлари қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 284,8 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатли ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Бухоро шаҳрида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар И.Т. ва О.Б. ноқонуний даромад орттириш мақсадида жами 1 128 дона “Русская” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотиш учун “Lada largus” русумли автотранспорт воситасида“M.F.” хусусий корхонасига қарашли савдо дўконига олиб келган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ангрен шаҳрида амалда бажарилмаган ишлар учун 670 млн сўмни ўзлаштирган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “А.И.Э.” ДУК масъул шахслари ЯТТ “У.А.” тузилган шартномага асосан экскаватор хизматлари ижараси учун кўрсатилган ишлар бажарилмаган бўлсада, ЯТТ “У.А.” томонидан 670 млн сўмлик ишлар (хизматлар) бажарилганлиги ҳақида электрон ҳисоб-фактурага сохта маълумотлар киритилиб, ўзганинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Шаҳрисабз туманида алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда истеъмолга яроқсиз алколли ичимликларни муомалага киритилишининг олдини олиш мақсадида ўтказилган тезкор тадбирда "Янгибоғ" МФЙда яшовчи Н.Я. ўз уйида яширин цех ташкил қилиб, қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан 1 215 дона қалбаки акциз марка, 242 дона алкоголь, 140 литр спирт, 250 дона “QR код” маркировка, 1 000 дона бўш шиша идиш, қадоқлаш ускуналари ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz