Prokuratura Departamenti
23.3K subscribers
9.52K photos
1.53K videos
2.03K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали, https://prodepartament.uz/ расмий веб-сайти
Download Telegram
Ўзбекистон делегацияси Евроосиё гуруҳининг 39-Ялпи мажлисида иштирок этди
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сонли Фармони билан халқаро ҳамкорликни таъминлаш юзасидан белгиланган вазифаларга асосан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи Ш.Сохибназаров бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси жорий йилнинг 4-8 декабрь кунлари Санья шаҳрида (Хитой Халқ Республикаси) бўлиб ўтаётган Евроосиё гуруҳининг 39-Ялпи ҳафталигида иштирок этди.

Мазкур халқаро тадбирда 20 дан ортиқ давлатдан (Беларусь, Ҳиндистон, Хитой, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Россия, Тожикистон, Туркманистон, АҚШ, БАА, Озарбайжон, Япония, Люксембург, Арманистон, Эрон ва бошқалар) ташриф буюрган 250 дан ортиқ вакиллар ҳамда бир қатор халқаро ташкилотлар (БМТ, Халқаро валюта жамғармаси, Жахон банки, ЕХҲТ, ОТБ, МДҲ АТМ, ЕОТБ ва бошқалар) экспертлари иштирок этдилар.

Ялпи мажлиснинг кун тартибига мувофиқ Евроосиё гуруҳи фаолияти билан боғлиқ 50 дан ортиқ масалалар кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси делегацияси учун муҳим бўлган масала – 2024-2025 йиллар учун Евроосиё гуруҳининг Раиси ўринбосари лавозимига Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи Ш.Сохибназаров номзоди барча аъзо-давлатлар томонидан қўллаб-қувватланди ва Ялпи мажлис қарори билан маъқулланди.

Шунингдек, тадбир давомида Россия Федерациясининг 1-тараққиёт ҳисоботи ва Қирғиз Республикасининг 5-тараққиёт ҳисоботи муҳокама қилиниб, тасдиқланди.

Евроосиё гуруҳининг навбатдаги 3-босқич ўзаро баҳолаш жараёнларига тайёргарлик кўриш ҳамда аъзо-давлатларга техник ёрдам кўрсатиш масалаларини ўз ичига олган “Евроосиё гуруҳининг 2024-2028 йиллар учун Стратегияси” тасдиқланди.

Жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ўтказилган типологик тадқиқотлар натижалари кўриб чиқилиб, маъқулланди.

Ялпи ҳафталик давомида Ўзбекистон делегацияси томонидан хорижий давлат делегациялари ва халқаро ташкилотлар вакиллари билан икки томонлама учрашувлар ташкил этилиб, идоралараро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Бу каби халқаро тадбирларда Ўзбекистон делегациясининг иштирок этиши соҳадаги халқаро стандартларни миллий қонунчиликка самарали татбиқ қилиш, халқаро ва идоралараро ҳамкорликни такомиллаштиришга ҳамда халқаро майдондаги Ўзбекистон имиджини ошишига хизмат қилади.

👉@Department_uz
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ф.У. ва Т.У. ўзаро тил бириктириб, фуқаро А.А.га 34 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 3 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, улардан жами 43 дона ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-тадбирда, фуқаролар Н.У. ва Р.Р. фуқарога 9 дона “Тропикамид" номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 4,2 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган яна бир тезкор тадбирда фуқаро С.Х.нинг ёнидан 1 дона пакетда ўткир ҳидли кукунсимон модда, 25 дона “Зардекс” ва 5 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган.

Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “S.A.” МЧЖ дорихонаси сотувчиси С.Б. фуқаро А.Ф.га 39 дона “Gabaten” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, сотиш мақсадида сақланиб келинган 50 дона ушбу дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

👉@Department_uz
Ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тахиатош туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Т. фуқаро Д.Е.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Қорақалпоқ давлат университетига ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, эвазига 20 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Э. (муқаддам судланган) фуқаро С.Б.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида 1 200 АҚШ доллари эвазига “E.E.” хорижий корхонасига ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, шундан 3,6 млн сўмини қўлга киритиб, 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Қалбаки спиртли ичимликлар савдосига чек қўйилди

👉@Department_uz
Юнусобод туманида пиротехника буюмларини сотмоқчи бўлган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро К.Б.нинг хонадонидан фуқаро С.Б.га тегишли янги йил байрами арафасида сотиш мақсадида сақлаб қўйилган 378 дона “Best Cold Fountains Indon Use”, 96 дона “Салют” ва 20 дона “Волк” номли пиротехника буюмлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши  қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан Янгиер шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ё.А. (муқаддам судланган) таниши У.П. билан ўзаро тил бириктириб, фуқаро М.А.ни Америка Қўшма Штатларига бориши учун виза ҳужжатларини расмийлаштириб, Туркия ва Мексика давлатлари орқали юбориши эвазига У.П. 8 100 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Самарқанд шаҳрида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини савдога чиқарилишининг олди олинди

👉@Department_uz
Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган бўлим бошлиғи ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.З. фуқаро Р.А.нинг Нукус шаҳридаги нотурар биноси кадастр ҳужжатларини танишлари ёрдамида расмийлаштириб бериши эвазига 5 млн сўмини қўлга киритиб, яна 1,8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Н.З.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда Кадастр агентлигининг Мўйноқ туман бўлими бошлиғи С.А. фуқаро Р.А.нинг нотурар биноси кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига Н.З. орқали қўлга киритган 5 млн сўмни қайтариб бераётган вақтида ушланиб, ушбу бино кадастр ҳужжатлари ва 5 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Риштон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Олтиариқ кўмир омбори мудири М.И. Риштон туманидан кўмир омборига бириктирилган жамоатчи вакил С.Э. ва бошқалар ўзраро тил бириктириб, куз-қиш мавсумида Риштон аҳолисига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган умумий баҳоси 774,1 млн сўмлик 2 578 тонна кўмирни сохта ҳужжатларни расмийлаштириш йўли билан бошқа шахсларга бозор нархида сотиб юбориб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Мирзачўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг “Дўстлик” кўмир омбори масъул шахслари ва бошқалар 351 тонна кўмирни аҳолига имтиёзли нархларда сотилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштирганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Юнусобод туманида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Н. фуқаро А.А.га 15 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотаётган вақтида ушланиб, унинг бошқарувидаги “Spark” русумли автотранспорт воситаси ҳамда Чилонзор туманидаги хонадонидан ўтказиш мақсадида сақлаб келинган жами 2 317 дона “Зардекс” ва 35 дона “Карбамазепин”, шунингдек фуқаро А.А.нинг ёнидан яна 29 дона “Зардекс” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
no comment | Дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилмоқда

👉@Department_uz
Истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларининг сотувга чиқарилишини олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқдарё туман бўлими томонидан туман ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида олинган тезкор маълумотларга асосан ўтказилган тезкор тадбирда “Лойиш” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи Э.Х. ўз уйида қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариб сотаётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан 5 хил турдаги 2 086 дона ароқ, 786 дона “Старий Самарканд” номли коньяк, 330 литр спирт, алкоголни филтрловчи махсус кўмир ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган ускуналар ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Янгийўл туман бўлими томонидан ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Т. ўз уйида қалбаки акциз маркалардан фойдаланиб, алкоголь маҳсулотларини сотиш мақсадида ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, 6 хил турдаги 130 дона қўлбола усулда тайёрланган ароқ, жами 55 литр ярим тайёр ароқ ва коньяк ҳамда 1 150 дона қалбаки акциз маркалар ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган ускуналар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Қизириқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Сариосиё туманида фаолият юритувчи “Ф.Р.” хусусий корхонасига қарашли дўкон сотувчиси Т.Б. харидорга “Lider” номли алкогол маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўкони ва омборхонасидан қалбаки акциз маркали 8 хил турдаги 319 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz