Prokuratura Departamenti
17.5K subscribers
5.67K photos
660 videos
1.5K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Евроосиё гуруҳининг ялпи мажлиси доирасида Ўзбекистон делегацияси томонидан Қирғиз Республикаси вакиллари билан икки томонлама учрашув ўтказилди

2023 йил 4-8 декабрь кунлари Санья шаҳрида (Хитой Халқ Республикаси) бўлиб ўтаётган Евроосиё гуруҳининг 39-ялпи мажлиси доирасида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи Ш.Сохибназаров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Қирғиз Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Молиявий разведка давлат хизмати раиси К.Асангулов билан икки томонлама учрашув ўтказди.

Учрашув давомида томонлар Евроосиё гуруҳининг 2-босқич ўзаро баҳолаш якунига кўра аниқланган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида тайёрланган Қирғиз Республикасининг 5-тараққиёт ҳисоботи лойиҳасини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида идоралараро ҳамкорликнинг натижаларини кўриб чиқдилар ҳамда мазкур соҳадаги хавфларни аниқлаш ва баҳолаш бўйича ўзаро тажриба алмашдилар.

Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Евроосиё гуруҳи Ялпи мажлисидаги иштироки давом этмоқда.

👉@Department_uz
Евроосиё гуруҳининг ялпи мажлиси доирасида икки томонлама учрашув ўтказилди

2023 йил 4-8 декабрь кунлари Санья шаҳрида (ХХР) бўлиб ўтаётган Евроосиё гуруҳининг 39-ялпи мажлиси доирасида, Ўзбекистон делегацияси томонидан Россия Федерация Молиявий мониторинг бўйича федерал хизмати директори Ю.Чиханчин билан икки томонлама учрашув ўтказилди.

Мазкур учрашув давомида Евроосиё гуруҳи ва МДҲ иштирокчи давлатлари Молиявий разведка бўлинмалари раҳбарлари кенгаши доирасидаги кўп томонлама ҳамда идоралар ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг алоҳида жиҳатлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, МДҲ иштирокчи давлатлари Раҳбарлари томонидан жорий йилнинг 13 октябрь куни Бишкек шаҳрида имзоланган “Жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш хавфларини баҳолаш халқаро марказини ташкил этиш тўғрисида”ги Келишувни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳам муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Евроосиё гуруҳи Ялпи мажлисидаги иштироки давом этмоқда.

👉@Department_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
Преобразующая сила Основного закона - Генеральный прокурор Нигматилла Йулдошев

Газета "Народное слово", 05.12.2023 й., № 257

Источник: издание "Халқ сўзи"

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Forwarded from Bosh prokuratura
Янги таҳрирдаги Конституция улкан масъулият демакдир - Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев

"Халқ сўзи" газетаси, 05.12.2023 й., № 259

Манба: "Халқ сўзи" нашри

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Veb-sayt
Чилонзор туманида қалбаки 20 000 АҚШ долларини сотаётган шахслар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам судланган Ж.А. ва бошқалар ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, Чилонзор тумани, 6 мавзесида жами 400 дона 50 АҚШ долларлик қалбаки  20 000 АҚШ долларини фуқаро К.Н.га 10 000 АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Яширин ёғ ишлаб чиқариш цехида 235 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.В. фуқаро Х.А.га тегишли нотурар бинонинг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил этиб, қўлбола усулда ясалган мойжувоз ускунаси ёрдамида истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқариб келаётганлиги аниқланиб, сотиш учун тайёрлаб қўйилган ёғ маҳсулотлари ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган, шунингдек И.В. умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан уланиб, жами 235 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Худди шундай, Департаментнинг Китоб туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро “Л.Б.” танишига тегишли нотурар бинонинг ёрдамчи хонасида яширин цех ташкил этиб, истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ёғ маҳсулоти ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, 600 литр ёғ, 175 кг чигит ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қалбаки акциз маркали алкоголь ва тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боғот, Қўшкўпир ва Шовот тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда ушбу туманлардаги 4 та МЧЖ ва 1 та оилавий корхонага қарашли савдо шохобчаларида 47 хил турдаги жами 2 910 дона акциз маркасиз алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Худди шундай, Департаментнинг Қўқон шаҳар, Бешариқ, Бағдод тумани бўлимлари томонидан Солиқ инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда 3 та МЧЖга қарашли савдо дўконларида тегишли ҳужжатлари бўлмаган ҳар хил турдаги жами 1 572 дона  акциз маркасиз алкоголь ҳамда 278 қути тамаки маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Термиз шаҳар, Музработ, Бандихон, Қумқўрғон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда 4 та хусусий корхонага қарашли савдо дўконларида жами 976 дона қалбаки акциз маркасиз алкоголь маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланиб, ушбу алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатига чек қўйилди

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Наманган вилоятида жуда кўп миқдордаги этил спиртини ноқонуний муомалага киритган корхоналар аниқланди

👉@Department_uz
Термиз шаҳрида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг савдоси фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Ш.Т., Ф.С. ва Ж.М. “Боғишамол” МФЙ ҳудудида фуқаро А.А.га жами 2 000 қути “ESSE CHANGE” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини 46 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, улардан жами 2 421 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_u