Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.24K photos
812 videos
1.52K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Навоий ва Бухоро шаҳарларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси, ИИБ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Навоий шаҳрида фаолият юритувчи “R.B.” савдо ишлаб чиқариш корхонасига қарашли савдо дўкони ва омборхонасида 19 хил турдаги жами 9 326 дона умумий баҳоси 466,3 млн сўмлик қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотиш учун тайёрлаб қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Ш. Халқлар дўстлиги кўчасидаги фуқаро А.Б.нинг хонадони омборхонасини ижарага олиб, ушбу омборхонада жами 6 800 дона умумий баҳоси 133,2 млн сўмлик қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24  I  Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Кўмир таъминотидаги талон-тарожликлар фош этилди

👉@Department_uz
Наманган шаҳрида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Наманган ҳудудий филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.Ю. “Ҳақиқат” МФЙ ҳудудидаги компюьтер ўйинлари маркази биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғирлик йўли билан улаб, жами 158,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Жалақудуқ туманида 44 та хонадонга имтиёзли нархда кўмир ажратишни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Жалақудуқ тумани ҳокими ёрдамчиси Д.И. куз-қиш мавсумида кўмир ёнилғиси етказиб берилишини назорат қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ аъзоси сифатида туман кўмир омборига назорат учун масъул этиб бириктирилганлигидан фойдаланиб, ҳудуддаги 44 та хонадон учун 38,1 тонна кўмирни имтиёзли нархда ажратиб бериши эвазига “У.К.” МФЙ фаоли М.А.дан 600 АҚШ доллари пора талаб қилиб, ушбу пуллар ҳисобидан 7 млн сўмни кўмир омбори ҳудудида ўзининг бошқарувидаги “Nexia-2” русумли автомашинасида  олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
no comment | Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

👉@Department_uz
Каттақўрғон туманида ёғ маҳсулоти ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “М.А.” МЧЖ раҳбари В.Х. ўзига тегишли нотурар жой бинода яширин цех ташкил этиб, истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган яроқсиз ёғ маҳсулоти ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, 7 740 кг. чигит, 3 дона жувоз ускунаси, 3 дона электр двигатель ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши, Хатирчи, Гурлан, Хонқа ва Элликқалъа туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг ушбу туманлар кўмир омбори масъул шахслари куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган жами 903,4 тонна кўмирни имтиёзли нархда сотилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатлар расмийлаштириб, амалда ушбу кўмирни бошқа шахсларга сотиб юбориб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
no comment | Қалбаки алкоголь маҳсулотларининг савдосига қарши кўрилаётган чора-тадбирлар

👉@Department_uz
Поп туманида акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан туман ИИБ ва солиқ инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда “Наманган мунтазам” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар И.А. ва О.О. ўзаро тил бириктириб, О.О.нинг “ISUZU” русумли автотранспорт воситасида умумий баҳоси 477 млн сўмлик 4 хил турдаги жами 49 480 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Тошкент шаҳрига  сотиш  мақсадида олиб кетаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Қалбаки алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

👉@Department_uz
Ер майдони савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.М. Ургут туманидаги “Қ.” МФЙ ҳудудидан 50 сотих захирадаги ер майдонини фуқаро З.И.га 97 000 АҚШ долларига фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, ер майдони ҳужжатларни расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 31 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Б.М.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда Давлат кадастрлар палатаси Ургут тумани филиали бўлими муҳандиси Н.Н. юқоридаги ер майдонининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
no comment | Кўмир таъминотидаги талон-торож ҳолатлари фош этилди

👉@Department_uz
Аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган кўмирни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон ва Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Шаҳрихон, Асака ва Яккабоғ тумани кўмир омбори масъул шахслари куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган жами 2 704 тонна  кўмирни имтиёзли нархда сотилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатлар расмийлаштириб, амалда ушбу кўмирни бошқа шахсларга сотиб юбориб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тошкент туманида кредит ва субсидия маблағларини ўзлаштирган МЧЖ аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “O.E.” МЧЖ раҳбари О.С. ва бошқалар ҳудудий тижорат банкининг Келес филиалидан хорижий давлатлардан наслдор қора молларни олиб келиш ва кўпайтириш учун ажратилган 2,1 млрд сўм кредит ва субсидия маблағини сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz