Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.33K photos
829 videos
1.52K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
“Ховренко” номидаги Самарқанд вино комбинатида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётганлиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси ва ИИБ ЖҚБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд тумани “Қозиариқ” маҳалласидаги хонадонлардан бирида яшовчи З.У. ўз уйи омборхонасида қалбаки акциз маркалар билан елимланган 25 000 дона “Водка Русская премиум” номли ароғини, 9 000 дона “Самарқанд” коньягини, 8 760 дона “Портвейн 53” номли виносини ҳамда 468 дона “Старый Самарканд” номли коньягини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Ушбу қалбаки акциз маркали маҳсулотларнинг келиб чиқиш манбасини аниқлаш мақсадида давом этган тадбирда, фуқаро З.У.га алкоголли маҳсулотларни “Ховренко” номидаги Самарқанд вино комбинати АЖнинг директори ўринбосари А.О. етказиб берганлиги маълум бўлгач, АЖнинг омборхонаси кўздан кечирилганда ушбу омборхонадан қалбаки акциз маркали 8 940 дона “Портвейн 53” виноси, 5 000 дона қопқоқ, 9 000 дона ёрлиқ ва 20 150 дона алкоголь шиша идишлари мавжудлиги аниқланиб, тадбир якунида жами 631,7 млн сўмлик товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тошкент шаҳарида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда “K.D.” МЧЖ раҳбари О.И., “J-Sh.” ХК раҳбари С.Т ва бошқалар ушбу корхоналар дорихоналарида ҳеч қандай ҳужжатсиз 3 хил турдаги жами 6 730 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотувга қўйганликлари аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Элликқалъа туман бўлими томонидан олинган тезкор маълумотларга асосан ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда "Кичик Гулдирсин" МФЙдаги хонадонлардан бирида яшовчи С.А. ўз уйида алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан 2 157 дона “Русская водка” номли қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулоти, 865 дона қалбаки акциз марка, 160 литр спирт, 21 190 дона бўш шиша идишлар ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Худди шундай, Департаментнинг Беруний туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.А. ўз уйида алкоголь маҳсулоти ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, қўлбола усулда тайёрланган 120 дона “Қаратау” номли алкоголь маҳсулоти, 120 литр спирт ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.А. ва А.Т. қўлбола усулида ясалган 480 дона "Шаҳрисабз ароғи" номли алкоголь маҳсулотини фуқаро Б.К.га ўтказиш мақсадида олиб келган вақтларида ушланиб, жами 588 дона қалбаки алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 |Қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

👉@Department_uz
Уйчи туманида пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Уйчи туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.Ю. ва Л.Қ. фуқаро Х.М.га хорижда ишлаб чиқарилган “7SHOTS” номли 224 дона пиротехника буюмларини 31,3 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 56 донасини олиб келиб берган вақтларида ашёвий далилар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётганлиги аниқланди

👉@Department_uz
Чиноз туманидаги “Komsar” МЧЖда қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётганлиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Чиноз туманидаги “Komsar” МЧЖни норасмий бошқариб келган С.А. (муқаддам судланган) корхонада ёлланма ишчиларни ишлатиб, қалбаки акциз маркалардан фойдаланган ҳолда 21 хил турдаги жами 45 989 дона алкоголь маҳсулотини ишлаб чиқариб, сотувга тайёрлаб қўйганлиги, шунингдек корхонада 20,9 тонна спирт маҳсулоти, 15 200 дона қалбаки акциз марка ва 700 000 дона “QR-код” маркировкалар мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Бундан ташқари, С.А. қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариб сотиш орқали орттирган маблағлари ҳисобидан 2023 йилда ишлаб чиқарилган “Leapmotor C11” русумли хорижий автотранспорт воситасини харид қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш), 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz