Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.31K photos
816 videos
1.52K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Хорижга ишга юбориш ҳамда виза ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.С. фуқаро Ж.Р.ни танишлари ёрдамида 2 300 АҚШ доллари эвазига Польша Республикаси орқали Америка Қўшма Штатларига ишлаш учун юборишини ваъда қилиб, олдиндан виза ҳужжатларини расмийлаштириш эвазига 900 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Шу каби, Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Т. фуқаро Х.З.ни танишлари ёрдамида Америка Қўшма Штатларига юбориш учун виза ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокуратурада узоқ йиллар меҳнат қилиб, тизимга самарали ҳисса қўшганларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш ҳамда прокуратура органлари ходимларини маданий хордиқ олишларига кўмаклашиш мақсадида пойтахтимиздаги Ўзбек миллий академик театрида байрам тадбири ташкил этилди.

Бош прокуратура Касаба уюшмаси томонидан ташкил этилган ушбу тадбир қонун ҳимоячиларида узоқ вақт эсда қоларли бўлди.

Тадбир бошида Ўзбек миллий академик театри директори, таниқли актёр, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Сагдиев театрга ташриф буюрган меҳмонларни қутлаб, “1 октябрь - Устоз ва мураббийлар куни” билан самимий табриклаб, уларнинг оилаларига тинчлик, саломатлик, иш фаолиятида ютуқ ва зафарлар тилади.

Шундан сўнг, театр бошланди, комедия жанридаги “Чиройлисан муҳаббат” номли спектакль ва унда халққа суюкли бўлган актёр ва актрисалар ижроси жиддий қиёфаларга хушкайфият улаша олди, томошабинларда яхшигина таассурот қолдирди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook