Prokuratura Departamenti
17.5K subscribers
5.67K photos
660 videos
1.5K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментида Америка Қўшма Штатларининг “Молиявий хизматлар кўрсатиш бўйича кўнгиллилар корпуси” нодавлат ташкилоти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда – халқаро ташкилотлар томонидан мамлакатимизнинг жиноий даромадларни легаллаштиришга ҳамда терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ўзаро баҳолаш ҳисоботида қайд этилган тавсияларни ҳамкорликда амалга ошириш механизмлари муҳокама қилинди.

Ушбу тадбир жорий йилнинг 9-10 март кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон Республикасига техник ёрдам кўрсатиш Режасини амалга ошириш доирасида халқаро донор ва провайдерлар билан учрашувнинг мантиқий давоми бўлди.

Учрашув якунида ўзаро баҳолаш ҳисоботида қайд этилган тавсияларни амалга оширишдаги устувор йўналишлар ҳамда уларни бажариш муддатлари белгилаб олинди.

👉@Department_uz
Тўрткўл туманида қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган хонадон аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда Жиноят ишлари бўйича Тўрткўл туман судининг ажримига асосан ушбу туманда яшовчи В.К.нинг уйида ўтказилган тинтув тергов ҳаракатлари давомида, 4 818 та акциз марка, 1 003 дона қўлбола усулда тайёрланган “QARATAW” номли алкоголь маҳсулоти, 746 та “QARATAW”номи туширилган этикетка, 195 литр спирт ҳамда ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.А. ва бошқалар тадбиркор С.Я.нинг ишончига кириб, унга гўёки ҳудудий тижорат банкида ишловчи танишлари ёрдамида 5 млрд сўм имтиёзли кредит олиб бериши эвазига 22 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тамаки маҳсулотларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган К.Н. фуқаро А.А.га 20 қути тамаки маҳсулотини 290 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг бошқарувидаги “Nexia” русумли автотранспорт воситасида ўтказиш мақсадида олиб келинган 34 турдаги ҳеч қандай ҳужжатсиз 4 171 қути тамаки маҳсулоти мавжудлиги аниқланиб, жами 51,4 млн сўмлик маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Туркия ва Мексика давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқдарё туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Т. фуқаро Ш.А.нинг ишончига кириб, уни 16 000 АҚШ доллари эвазига Туркия ва Мексика давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига юбориш учун виза ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 7 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Вобкент туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Ў.С. ва Ш.Х. фуқаро Н.Ш.ни ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 700 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ш.Г. ва А.А. фуқаро М.М.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазиа 600 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Жондор тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаролар З.А. ва М.С. фуқаро М.Р.ни танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Қалбаки АҚШ долларларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ўртачирчиқ туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.О. фуқаро М.Н.га қалбаки 10 000 АҚШ долларини 85 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан яна 27 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки купюралар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўка туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Н.Қ. хорижда ишлаб чиқарилган “ESSE CHANGE” номли 3 000 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини фуқаро С.Х.га 4 500 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Хорижга ишга юбориш ҳамда виза ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.С. фуқаро Ж.Р.ни танишлари ёрдамида 2 300 АҚШ доллари эвазига Польша Республикаси орқали Америка Қўшма Штатларига ишлаш учун юборишини ваъда қилиб, олдиндан виза ҳужжатларини расмийлаштириш эвазига 900 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Шу каби, Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Т. фуқаро Х.З.ни танишлари ёрдамида Америка Қўшма Штатларига юбориш учун виза ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz