Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.16K photos
794 videos
1.52K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Субсидия асосида уй олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Т. фуқаро Д.У.га гўёки юқори лавозимда ишловчи таниши орқали субсидия асосида кўп қаватли уйлардан хонадон олиб бериши эвазига 1 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Учқўрғон тумани ва Жиззах шаҳрида қалбаки пулларга кийим-кечак ҳамда “Iphone 13 pro” харид қилган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учқўрғон туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.А. Наманган шаҳридаги “Чорсу” бозорида фаолият юритувчи тадбиркорлар И.Ғ. ва М.И.дан харид қилган либослари учун 2 дона қалбаки 100 АҚШ доллари берганлиги аниқланиб, А.А.нинг ёнидан яна 10 дона қалбаки 100 АҚШ долларлик купюралар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ж.А. “OLX” сайтида сотувга қўйган “Iphone 13 pro” русумли уяли алоқа воситасини харидор Ў.Ж.га 1 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, учрашув пайтида харидор Ў.Ж. унга 100 АҚШ долларлик 10 дона қалбаки купюраларни берганлиги аниқланиб, ушбу купюралар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, қалбакилигини билмагани ҳолда қалбаки валюта қимматликларини олиб, уни кейинчалик ўтказган шахснинг қилмиши ҳам жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.

Шу боис, ўзаро ҳисоб-китобларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси ҳисобланган миллий валютада амалга ошириш орқали ўзингизни ноқонуний ҳаракатлардан асраган бўласиз.

👉@Department_uz
Денов туманида тадбиркорнинг 122,1 млн сўмлик дори воситасини ўзлаштирган мудир аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “G.Ph.” МЧЖга қарашли дорихона мудири Ж.Ш. тадбиркорнинг ўзига ишониб топширилган 122,1 млн сўмлик дори воситаларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.

👉@Department_uz
Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Т. фуқаролар М.А. ва Т.А.га 3 300 АҚШ доллари эвазига гўёки ИИБда ишловчи танишлари ёрдамида ҳеч қандай ўқув машғулотларига қатнашмасдан “В”, “С”, “D” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилиб, шундан 1 650 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Хонобод шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “A.-G.” МЧЖга қарашли автомактабнинг бошқарув устаси И.С. фуқаро Ф.М.га танишлари ёрдамида “В” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 650 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ўзбекистонга кириш визасини расмийлаштириб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Б.К. ва А.Н. хорижий давлат фуқароси А.С.нинг ишончига кириб, унинг таниши А.Ҳ. ва оила аъзоларига Ўзбекистон Республикасига кириш визасини танишлари ёрдамида 12 000 АҚШ доллари эвазига расмийлаштириб беришни ваъда қилишиб, олдиндан 6 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда  “А.Қ.” оилавий корхонаси раҳбари Қ.А. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида қўлбола усулда тайёрланган жувоз ускуналарини ўрнатиб, истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, 108,8 литр ёғ, 210 кг чигит, 4 дона жувоз ускунаси ҳамда 2 дона электр двигатель ва бошқа товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Кўп қаватли уй-жой ва меҳмонхона биносини қуришга рухсатнома олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.С. ва бошқалар фуқаролар М.Қ. ва И.Д.нинг ишончига кириб, Андижон шаҳар, “М.” МФЙ ҳудудида кўп қаватли уй-жой ва меҳмонхона биносини қурилишига рухсатнома ҳужжатларини гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида расмийлаштириб беришлари эвазига 25 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Пастдарғом туманида эҳтиёт чорасини ўзгартириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Пастдарғом тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.О. фуқаро М.Ш.нинг ишончига кириб, унинг турмуш ўртоғи А.У.га нисбатан жиноят иши доирасида қўлланилган қамоққа олиш эҳтиёт чорасини танишлари ёрдамида 10 000 АҚШ доллари эвазига ўзгартириб, қамоқдан чиқариб беришни ваъда қилиб, шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “П.Ў.” УК ўргатувчи устаси Р.М. фуқаролар М.А. ва Р.М.га Фарғона вилоятидаги танишлари ёрдамида “В.”, ”С.” ва "Е." тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериши эвазига 1 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Чиноз туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Т. фуқаро К.Б.га гўёки “Ватанпарвар” ташкилотида ишловчи танишлари ёрдамида имтиҳонларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериши эвазига 1 100 АҚШ долларини олган олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро А.А. фуқаро Ж.Р.га автомактабда ўқиганлиги ҳақида маълумотнома тайёрлаб бериб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўтказиладиган имтиҳонлардан гўёки ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали ўтказиб қўйиши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz