Prokuratura Departamenti
18.1K subscribers
6.42K photos
855 videos
1.53K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Видеоконференция орқали ўтказилган тадбирда муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан амалга оширилаётган жамият ҳаётини янгилаш, иқтисодиётнинг барча жабҳаларини тубдан модернизация қилиш, одамлар турмуш даражаси ва тафаккурини ўзгартиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар натижаси алоҳида қайд этилди.

Шу билан бирга, Давлатимиз Раҳбари томонидан соҳа ходимлари олдига қўйилаётган вазифалар моҳияти ҳақида тўхталиб, эл - юрт тақдирига дахлдорлик, фидойилик, одиллик, ҳалоллик, янгиликка интилиш ва инсон қадрини англаш ҳамда халқ дардини енгил қилиш учун бор имкониятларни сафарбар қилиш лозимлиги алоҳида кўрсатиб ўтилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 августдаги Фармони билан Департаментнинг 3 нафар ходими “Содиқ хизматлари учун” ва “Шуҳрат” медаллари билан тақдирланганлиги тизимда хизмат ўтаётган барча ходимлар зиммасига янада катта масъулият юклаганлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, жиноятчиликка қарши курашиш ва қонунийликни таъминлашга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ ходимларнинг меҳнати Бош прокурор ҳамда Департамент бошлиғи томонидан юқори баҳоланиб, рағбатлантирилди.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг мамлакатимиз аҳолисига Мурожаати

"Янги Ўзбекистон" газетаси, 08.09.2023 й., № 183

Манба: "Янги Ўзбекистон" нашри

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ва Божхона ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Кармана тумани “Оқтош” ЙПХ масканида фуқаро А.Б.нинг “Epica” русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб кўздан кечирилганда фуқаро А.Ж. 4 хил турдаги хорижда ишлаб чиқарилган 3 460 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини Навоий шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, унинг хонадонидан яна 140 қути тамаки маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасида Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.А фуқаро М.А.ни 14 000 АҚШ доллари эвазига Самарқанд-Истамбул-Мадрид-Никарагуа йўналиши билан Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилиб, шундан 3 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Давлат органлари ва ташкилотларининг Телеграмдаги каналлари рўйхати янгиланди.

🔵 Ушбу Телеграм каналларда давлат органлари фоалиятига оид сўнгги янгиликлар, янги ҳужжатлар, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан хабардор бўлиш имконияти мавжуд.

📌 Давлат органларининг расмий каналларининг янгиланган рўйхати билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Когон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.И. фуқаро М.М.ни гўёки вилоят ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 750 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.А. фуқаро Х.Ж.га танишлари ёрдамида “С.” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 4,7 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.И.нинг бошқарувидаги “Onix” русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб кўздан кечирилганида автомашина салонида 150 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси мавжудлиги аниқланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда ушбу дори воситаларини 400 АҚШ долларига ўтказган И.Ш.нинг ёнидан 36 дона қизил ва оқ рангли дори воситалари ҳамда АҚШ долларлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боғот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тумандаги “М.О.” МЧЖга қарашли савдо шохобчасида 5 хил турдаги 902 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти брифинги

👉@Department_uz
Субсидия асосида уй олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Т. фуқаро Д.У.га гўёки юқори лавозимда ишловчи таниши орқали субсидия асосида кўп қаватли уйлардан хонадон олиб бериши эвазига 1 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Учқўрғон тумани ва Жиззах шаҳрида қалбаки пулларга кийим-кечак ҳамда “Iphone 13 pro” харид қилган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учқўрғон туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.А. Наманган шаҳридаги “Чорсу” бозорида фаолият юритувчи тадбиркорлар И.Ғ. ва М.И.дан харид қилган либослари учун 2 дона қалбаки 100 АҚШ доллари берганлиги аниқланиб, А.А.нинг ёнидан яна 10 дона қалбаки 100 АҚШ долларлик купюралар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ж.А. “OLX” сайтида сотувга қўйган “Iphone 13 pro” русумли уяли алоқа воситасини харидор Ў.Ж.га 1 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, учрашув пайтида харидор Ў.Ж. унга 100 АҚШ долларлик 10 дона қалбаки купюраларни берганлиги аниқланиб, ушбу купюралар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, қалбакилигини билмагани ҳолда қалбаки валюта қимматликларини олиб, уни кейинчалик ўтказган шахснинг қилмиши ҳам жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.

Шу боис, ўзаро ҳисоб-китобларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси ҳисобланган миллий валютада амалга ошириш орқали ўзингизни ноқонуний ҳаракатлардан асраган бўласиз.

👉@Department_uz
Денов туманида тадбиркорнинг 122,1 млн сўмлик дори воситасини ўзлаштирган мудир аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “G.Ph.” МЧЖга қарашли дорихона мудири Ж.Ш. тадбиркорнинг ўзига ишониб топширилган 122,1 млн сўмлик дори воситаларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.

👉@Department_uz
Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Т. фуқаролар М.А. ва Т.А.га 3 300 АҚШ доллари эвазига гўёки ИИБда ишловчи танишлари ёрдамида ҳеч қандай ўқув машғулотларига қатнашмасдан “В”, “С”, “D” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилиб, шундан 1 650 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Хонобод шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “A.-G.” МЧЖга қарашли автомактабнинг бошқарув устаси И.С. фуқаро Ф.М.га танишлари ёрдамида “В” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 650 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz