Prokuratura Departamenti
17.6K subscribers
5.81K photos
714 videos
1.5K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Бухоро шаҳрида тадбиркорнинг қурилиш молларини қўлга киритган фирибгар аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Н.А. “Б.С.” МЧЖ раҳбари М.Ш.га Бухоро шаҳридаги кўп қаватли уйнинг 1-қаватида жойлашган савдо дўконини унинг номига расмийлаштириб бериши эвазига 220 млн сўмлик қурилиш молларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Шаҳрисабз шаҳрида фуқарони ижтимоий тармоқларда обрўсизлантирмоқчи бўлган товламачи ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Н. “М.А.” исмли қизнинг шахсий фото ва видео тасвирларини ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбормаслик эвазига 400 АҚШ долларини талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) ва 141-3-моддаси (шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.
 
👉@Department_uz
Марғилон шаҳрида уй савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Т.Н. ва Т.Х. фуқаро М.Ю.га танишлари ёрдамида 7 000 АҚШ доллари эвазига вафот этган фуқаронинг Фарғона шаҳар, А.Яссавий кўчасидаги хонадонини унинг номига расмийлаштириб беришларини айтиб, олдиндан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ёшвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик жинояти учун судлаган Х.Ж. фуқаро Ш.О.ни 15 000 АҚШ доллари эвазига Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишлаш учун юборишини айтиб, олдиндан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари била ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.Т. ва бошқалар ўз уйининг ёрдамчи хўжалигидаги яширин цехни ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр энергиясига улаб, 20 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги ҳамда истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу цехдан  6 300 кг қўлбола усулда тайёрланган ёғ, 1 725 кг чигит ва бошқа товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Нуробод туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари била ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.С. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил этиб, истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу цехдан  40 кг қўлбола усулда тайёрланган ёғ, 10 кг чигит ва бошқа товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Я. фуқаролар С.Т. ва Б.Т.га танишлари ёрдамида хорижий Олий ўқув юртида ўқиганлиги ҳақида сохта ҳужжатлар тайёрлаб бериб, Тошкент шаҳридаги “Renessans” номли хусусий олий таълим университетининг 3-босқичига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.О. фуқаро Т.Х.нинг қўшни Қирғиз Республикаси Ўш давлат университети “Мусиқа” факультетидаги ўқишини танишлари орқали Андижон давлат университетининг “Мусиқа таълими” йўналишига кўчириб бериши эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.А. фуқаро Т.О.ни танишлари ёрдамида Андижон давлат университетида ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган С.И. 4 000 АҚШ долларини фуқаро Р.А.га 46,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Қўшкўпир туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Х.А. фуқаро С.А.га 3 400 АҚШ долларини 41,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрткўл туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Ж. “У.” ОФЙ ҳудудидаги уйида яширин цех ташкил қилиб, истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан жами 520 дона акциз марка, 465 та “QR” код, 359 дона қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулоти, 140 литр спирт ва бошқа товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ер майдонлари савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Асака туманидаги “Б.Д.” фермер хўжалиги раҳбари Р.У. ва фуқаро А.С. ўзаро тил бириктириб, 2 нафар фуқарога бошқа фермер хўжалигига қарашли 12 сотих ер майдонини 15 600 АҚШ долларига уй-жой қуриш учун сотишга келишиб, танишлари ёрдамида кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, 10 200 АҚШ доллари ва 63 млн сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Қ. фуқаро Д.О.га танишлари ёрдамида 10 000 АҚШ доллари эвазига Косонсой тумани “Ғўрмирон” МФЙдаги “Қ.Ш.” фермер хўжалигига қарашли 1 гектар ер майдонини чорвачилик йўналишида фойдаланиш учун ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, 5 000 АҚШ доллари ва 11,7 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Хорижий давлатга ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.Ю. фуқаро Қ.И.ни 12 000 АҚШ доллари эвазига Жанубий Корея давлатига ишлаш учун юборишни ваъда қилиб, олдиндан 48 млн сўм ва 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган, шунингдек О.Ю. муқаддам 2 нафар фуқарони ушбу давлатга ишга юбориш эвазига 4 800 АҚШ доллари ва 88 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz