Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.36K photos
843 videos
1.53K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
Бугун Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Бош прокурор ўринбосари Шохрух Аминов иштирокида бўлиб ўтган брифингдан фотолавҳалар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Forwarded from Bosh prokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 10 июль куни Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Бош прокурор ўринбосари Шохрух Аминов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Манба: 67 studio

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Жиззах вилоятида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда “Наврўз” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Ф. фуқаро М.Х.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган 3 600 дона дори воситасини 1 000 АҚШ долларига сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Америка Қўшма Штатларига юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими  томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.И фуқаро Я.М.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида  Америка Қўшма Штатларига ишлаш учун Мексика давлати орқали айланма йўллар билан юбориш эвазига 30 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Р.П. фуқаро З.С.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида 3 500 АҚШ доллари ва 14 млн сўм эвазига Америка Қўшма Штатларига бориш учун виза олиб беришни ваъда қилиб, шундан 14 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Хоразм вилоятида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz
Ер майдонларини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Н. фуқаро А.Б.га Қарши туманидаги 20 сотих захирдаги ер майдонини танишлари ёрдамида унинг номига расмийлаштириб олиб бериш эвазига 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Боғот туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.С. фуқаро М.Ш.га 6 сотих захирадаги ер майдонини фирибгарлик йўли билан 9 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 55 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Дўстлик туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.У. “B-b.” фермер хўжалигига қарашли 6 гектар ер майдонини фуқаро Ж.Э.га танишлари орқали 48 млн сўм расмийлаштириб олиб беришини айтиб, шундан 10 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Тахиатош туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “А.Б.” МЧЖ раҳбари Ю.З. фуқаро З.И.га МЧЖга қарашли 35 гектар ер майдонини унинг номига расмийлаштириб бериши эвазига 30 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Бухоро вилоятида арзонлаштирилган кўчма савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz
Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган туман бўлими томонидан ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона вилоятидан келган фуқаро Д.Б. фуқаро Б.Қ.нинг “Nexia-2” русумли автотранспорт воситасида ҳеч қандай ҳужжатсиз 2 500 қути акциз маркаси бўлмаган “Esse Change” номли тамаки маҳсулотини Наманган шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Пастдарғом туманида фаолият юритувчи “X.M.” оилавий корхонаси иш бошқарувчиси Д.Х. корхона умумий овқатланиш шохобчасини газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 138 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан газ таъминоти ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда Зангиота туманида яшовчи Д.Х. умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тижорат мақсадида ўғирлик йўли билан уланиб, 125,7 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Самарқанд вилоятида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz
Ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Косон туман педагогика коллежи собиқ бош ҳисобчиси З.С. фуқаро Н.Р.га педагогик коллежини тугатганлиги ҳақида диплом олиб бериши ва унинг синглиси Р.Х.ни банкка ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Чимбой туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.А., А.Д. ва Қорақалпоғистон Республикаси перинатал маркази бухгалтерия кассири Г.Д. фуқаро Г.У.ни Нукус шаҳри перинатал марказига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 15 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Томди туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган Ғ.О. фуқаро Ж.Б.ни 1 100 АҚШ доллари эвазига Навоий кон металлургия комбинатига қарашли Зафаробод бошқармасига ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, шундан 500 АҚШ доллари олган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Иқтисодиёт йўналиши бўйича 3-босқичдан ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ҳ.Б. фуқаро М.Г.нинг фарзандига қўшни Қозоғистон Республикасидаги университетнинг 2-босқичини тугатганлиги ҳақида ҳужжат тайёрлаб бериш орқали Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодиёт йўналишидаги Олий таълим муассасаларидан бирига 3-босқичдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Янгиобод туманида мижозларнинг кредит қарздорлиги учун тўланган пулларни ўзлаштирган собиқ етакчи мутахассис аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Янгиобод филиалининг кредитлаш бўлими собиқ етакчи мутахассиси Н.Қ. фуқаро М.Б.нинг номига 20 млн сўм кредит олиб ўзлаштирганлиги, шунингдек банк мижозлари Ш.Н. ва М.О.дан кредит қарздорлигини сўндириш учун қабул қилган жами 61,4 млн сўм нақд пулларини банк кассасига топширмасдан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Маънавий зарарни ундириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тўрткўл тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган Т.С. фуқаро М.С.нинг Беруний туманлараро фуқаролик судига етказилган маънавий зарарни ундириб беришни сўраб ёзган мурожаатини ушбу судда ишловчи танишлари орқали қаноатлантириб бериш эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Сурхондарё вилоятида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz