Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ҳудуд ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Биринчи чоракда ялпи ички маҳсулот 3 фоизга, саноат 3,8 фоизга, қишлоқ хўжалиги 3,1 фоизга ўсгани қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари қолоқликларни бартараф этиш, қўшимча захираларни топиб, амалда ишга солиш зарурлигини таъкидлади.
Инвестиция лойиҳалари ижросини назоратга олиб, корхоналарни ишга туширишни жадаллаштириш бўйича топшириқлар берди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание по обеспечению экономического роста в регионах и отраслях.
Отмечалось, что в первом квартале ВВП вырос на 3 процента, объем промышленного производства, на 3,8 процента, сельского хозяйства – на 3,1 процента.
Глава государства указал на необходимость устранения задержек, изыскать и задействовать дополнительные резервы.
Поручено усилить внимание реализации инвестиционных проектов и ускорить ввод предприятий.
#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #sanoat
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️Аҳолига 27 турдаги маҳсулотлар савдо ярмаркалари орқали узлуксиз ва мақбул нархларда етказиб берилмоқда
👉 t.me/Department_uz
👉 t.me/Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️Деҳқон бозорларидаги арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолияти тизимли равишда йўлга қўйилган
👉 t.me/Department_uz
👉 t.me/Department_uz
Чилонзор туманида бўш ер майдонини олиб бериш эвазига фуқаронинг 10 000 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.Ю. фуқаро А.ни ишончига кириб, унга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун Чилонзор туманида бўш турган ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи қалбаки ҳужжатларни тақдим этиб, шу орқали ер участкасида қурилиш ишлари олиб боришга рухсат берилганлигини маълум қилиб, эвазига 10 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги, шундан 3 800 АҚШ долларини қайтариб, қолган 6 200 АҚШ долларини қайтармасдан шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.Ю.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28,211-моддаси (пора бериш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ҳурматли тадбиркорлар, қонунчиликка мувофиқ, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкалари фақат e ijro auksion савдо майдончасида электрон онлайн аукцион орқали берилади.
Агарда, Сиз ер участкаларини харид қилмоқчи бўлсангиз, new.e-auksion.uz сайтига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Халқаро тармоқ институтининг йиғилиши бўлиб ўтди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат юридик университети, Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда Тошкент молия институти масъулларидан иборат делегация жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Халқаро тармоқ институтининг видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган йиғилишида иштирок этди.
Ушбу йиғилишда иқтисодий хавфсизлик бўйича ўтказилиши режалаштирилган Халқаро олимпиадага тайёргарлик жараёнлари, унинг йўналишлари ҳамда иштирокчи давлатлар томонидан олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Халқаро тармоқ институти аъзолари томонидан саралаш босқичини ўтказиш бўйича ўзаро тажриба алмашдилар.
Йиғилиш сўнгида Халқаро олимпиаданинг 2021 йил октябрь ойида белгиланган якуний босқичида иштирок этиш тартиби бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

Навоий вилоятида газдан ноқонуний фойдаланиб келган иссиқхоналар фаолияти фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “I.” МЧЖга тегишли иссиқхонада ўрнатилган электрон газ ҳисоблаш ускунасидан олдин ва ундан кейин қўлбола усулда тайёрланган резина шлангни уланиб, газ ҳисоблаш ускунасини четлаб ўтиб газдан ноқонуний фойдаланиб келганлиги натижасида “Навоий шаҳаргаз” филиали манфаатларига 357,4 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.
Худди шундай, Кармана туманида фаолият юритаётган “S.” МЧЖ томонидан жамиятга тегишли иссиқхонада ўрнатилган электрон газ ҳисоблаш ускунасини четлаб ўтиб, газдан ноқонуний фойдаланиб келиб, “Кармана тумангаз” филиали манфаатларига 95,9 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бектемир туманида қалбаки валюталарни муомалага киритиш ҳолати аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Бектемир туман бўлимлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ф.Х ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаро И.дан “Samsung A71” русумли уяли алоқа воситасини 300 АҚШ долларига, фуқаро А.дан “Iphone X” русумли уяли алоқа воситасини 500 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, уларга қалбаки 800 АҚШ доллари берганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маракаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, қалбакилигини билмагани ҳолда қалбаки валюта қимматликларини олиб, уни кейинчалик ўтказган шахснинг қилмиши ҳам жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.
Шу боис, ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси ҳисобланган миллий валюта “сўм”дан ёхуд чет эл валютасида очилган ҳисобварақлардан фойдаланиш орқали ўзингизни ноқонуний ҳаракатлардан асраган бўласиз.