Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.33K photos
829 videos
1.52K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Захирадаги ер майдонларининг ноқонуний сотилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИВнинг Қашқадарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Г.П. Қарши тумани, “Қоратепа” қишлоғидаги 24 сотих захирадаги ер майдонини фуқаро Ш.Ш.га танишлари ёрдамида 150 млн сўм эвазига унинг номига расмийлаштириб олиб беришини айтиб, олдиндан 50 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Кегейли туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.А. "Жузимбағ" ОФЙ ҳудудидан 50 сотих захирадаги ер майдонини фуқаро О.Х.га фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб 30 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро Н.Ж. фуқаро Ж.Ж.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Нукус тумани “Саманбай” ОФЙ ҳудудидан 6 сотих захирадаги ер майдонини расмийлаштириб олиб бериши эвазига 20 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан  жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Табиий ресурс тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланмоқда
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Уйчи ва Учқўрғон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, “U.Ch.” хусусий корхонаси ва “Н.М.” МЧЖнинг масъул шахслари ишлаб чиқариш цехи ҳамда қурилиш биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига ўзбошимчалик билан улаб, жами 245,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Поп тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, “Б.П.” ва “Ғ.Х.” МЧЖнинг масъул шахслари кўп қаватли уйларини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоқларига ўзбошимчалик билан улаб, жами 137 млн сўмлик табиий газдан  ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Академик лицейга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.Ч. фуқаролар С.Х. ва С.Т.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 3 000 АҚШ доллари эвазига Ички ишлар вазирлиги қошидаги Академик лицейга ўқишга киритиб қўйишини айтиб, олдиндан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан  жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.И. фуқаро М.Г.ни танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш ва ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 5 00 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
  
👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Фарғона вилоятида арзонлаштирилган кўчма савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда

👉@Department_uz
Тадбиркорнинг дизель ва бензин ёқилғисини ўзлаштирган шахслар аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларни ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “А.Н.” МЧЖ автохўжалик бўлими бошлиғи М.А. ва бошқалар ўзларининг моддий жавобгарлигидаги жами 19,3 минг литр дизель ва бензин ёқилғисини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Миробод туманида имтиёзли кредит ва ер майдони ажратиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган Ғ.Э. фуқаро Г.Г.нинг ишончига кириб, гўёки унга юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёрдамида банк муассасасидан имтиёзли кредит олиб бериши ҳамда Чилонзор туманидаги савдо комплекси ёнидан 6 сотих ер майдони олиб бериши эвазига 22 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ер майдони ҳужжатларини расмийлаштириш эвазига яна 600 млн сўм беришини айтиб, шундан 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Андижон шаҳрида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган шахс аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан “Ўзэнергоинспекция” Андижон ҳудудий бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.К. “А.” меҳмонхонаси ер тўласида 24 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, жами 183,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўрғонтепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “T.F.” МЧЖ раҳбари А.С. тикув дастгоҳлари ва хом-ашёлар сотиб олиш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1,5 млрд сўм имтиёзли кредитни ўзининг норасмий бошқарувидаги бошқа МЧЖга ўтказишга эришиб, ушбу малбағларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “G.P.” МЧЖ раҳбари Г.Т. пластик қувурлар ишлаб чиқариш учун ускуналар харид қилиш мақсадида ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 74 500 АҚШ доллари, 750 млн сўм имтиёзли кредит маблағини бошқа мақсадларда сарфлаб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Хатирчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, "Y.S.", " A.B." МЧЖ раҳбарлари ва бошқалар 15 нафар фуқарога ажратилган жами 442,8 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини банк муассасасига сохта ҳужжатларни топшириш орқали ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Чилонзор туманида 200 минг сўмлик қалбаки купюраларни ишлаб чиқариб сотаётган фуқаро ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Чилонзор тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Учтепа туманида яшовчи А.С. 200 минг сўмлик қалбаки купюраларни тайёрлаб, ҳар бирини 60 минг сўмдан сотиб келаётганлиги аниқланиб, ундан 10 дона 200 минг сўмлик қалбаки купюралар, жами 31 дона А4 форматдаги қоғозда чоп этилган 200 минг сўмлик купюралар, рангли принтер ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатини расмийлаштирмасликни ваъда қилган уста ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган туман бўлими ўтказилган тезкор тадбирда, Наманган шаҳар “Марказ” электр таъминоти гуруҳ устаси У.И. фуқаро М.Н.нинг хонадонида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига фуқро Н.Р. орқали 8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Навоий шаҳрида яшовчи қизнинг шахсий видео тасвирларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбормоқчи бўлган товламачи ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонида ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.Т. “С.С.” исмли қизнинг шахсий видео тасвирларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбормаслик эвазига 3 млн сўм талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

👉@Department_uz
Канада давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.М. фуқаро Д.Қ.ни танишлари ёрдамида 15 000 АҚШ доллари эвазига Канада давлатига ишга юбориши ва виза ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 7 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Валюта қимматликларининг ноқонуний муомалга киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Н. жами 4 000 АҚШ долларини фуқаро  Ж.Б.га 45,7 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Дўстлик туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган О.И. жами 3 400 АҚШ долларини фуқаро Г.Ў.га 39,2 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 3 500 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Булоқбоши туманида 990,8 млн сўмни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булоқбоши туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.B.” МЧЖ иш юритувчиси С.Қ. ва бошқалар тумандаги “Саноат” МФЙ ҳудудида сув тармоғини қуриш ва реконструкция қилишда амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали жами 990,8 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
Ижтимоий тармоқларда ички ишлар бўлими бошлиғи шаҳар прокурорининг ноқонуний талабларини бажаришни рад этганлиги ҳақида видеохабарлар тарқалган.

Аниқланишича, фуқаро Б.Хадиев тегишли ҳужжатларсиз, ўзбошимчалик билан Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказига кириш дарвозаси ёнида савдо дўконини қуриб олган бўлиб, савдо дўкони тез тиббий ёрдам машиналарининг шифохона ҳудудига кириб – чиқишига тўсқинлик қилганлиги ва фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлаётганлиги учун Б.Хадиев ноқонуний қурилмани ихтиёрий бузиб олиш тўғрисида бир неча марта огоҳлантирилганлиги ва маъмурий жавобгарликка тортилганига қарамасдан, ноқонуний қурилишни бартараф этиш чораларини кўрмаган.

Мазкур ҳолат Қарши шаҳар прокурори томонидан назоратга олинган бўлиб, шу йил 13 апрель куни Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги 4-сонли ИИБ бошлиғи А.Жўраев мутасадди идоралар билан биргаликда Б.Хадиевга ноқонуний қурилмани ихтиёрий бартараф этиш бўйича кўрсатма бериш учун борган.

Шу вақтда Б.Хадиевнинг турмуш ўртоғи масъул ходимларга фаол қаршилик кўрсатиб, уларни хизмат вазифаларини бажаришдан воз кечишига мажбурлаш мақсадида савдо дўконини бузмаслигини билдириб, кийимларига бензин сепиб, ўзини-ўзи ёқиш билан қўрқитган.

Сўнгра,
А.Жўраев ўзига юклатилган вазифаларни бажаришдан бўйин товлаб, фуқарога ноқонуний қурилмани ихтиёрий бартараф этиш ҳақидаги далолатномани топшириш чораларини кўрмасдан, сохта обрў орттириш мақсадида шаҳар прокурорининг ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажариши ҳақидаги талабига нисбатан гўёки прокурор фуқаро манфаатларига зид ҳаракат қилаётганлиги ҳақида асоссиз важлар келтириш орқали эътироз билдирган.

Маълумот ўрнида, Б.Хадиев томонидан ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний бино ихтиёрий бартараф этилмаганлиги сабабли, Кадастр агентлиги Қарши шаҳар бўлими томонидан судга киритилган даъво аризаси фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг 05.05.2023 йилдаги ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилиб, жавобгарга ноқонуний қурилмани мажбурий тартибда буздириш ва ер майдонини фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш мажбурияти юклатилган.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Кредит маблағини ўзлаштирган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “O.t.” МЧЖ норасмий бошқариб келган Д.У. ва бошқалар тижорат банки филиалидан ажратилган 450 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит эвазига қўшни Қозоғистон Республикасидан гўшт маҳсулотини импорт қилмасдан ушбу маблағларни хорижий компаниялар орқали нақдлаштирганлиги, шундан “H.G” МЧЖга ўтказган 105 минг АҚШ долларини банк орқали конвертация қилиб олганликлари ҳамда 498,1млн сўм солиқларни тўлашдан бўйин товлаганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сайхунобод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Д.А. фуқаро Ж.Т.га танишлари ёрдамида 500 АҚШ долларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилиб, шундан 200 АҚШ долларини олиб, қолган 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Б.А.” МЧЖ шаклидаги автомактаб раҳбари Б.Р. фуқаро Г.К.ни ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўладиган назарий ва амалий имтиҳонлардан ўтказиб қўйишга ёрдам бериши эвазига 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, Б.Р.нинг ушбу пулларни қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ер майдонларининг ноқонуний сотилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Косонсой тумани “Йўллардан фойдаланиш” УК раҳбари А.И. фуқаро М.А.га ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиш учун Косонсой тумани, “Ўзбекистон” МФЙ ҳудудидан 1 гектар ер майдонини танишлари ёрдамида тендер савдоларига қўйдириб ютиб олиб бериши эвазига 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Пайариқ туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-тадбирда, фуқаро Ш.А. туманидаги балиқчилик йўналишига ихтисослашган “K.O.” фермер хўжалигининг 1 гектар ер майдонини фуқаро Ж.Х.га фирибгарлик йўли билан 17 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.

Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлим томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-тадбирда, фуқаро А.К. фуқаро Ф.Т.га Пастдарғом тумани “Элбек” МФЙдаги захирадаги ер майдонидан 20 сотихини танишлари ёрдамида ҳужжатларини расмийлаштириб олиб бериши эвазига 9 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган

Шу каби, Департаментнинг Тахтакўпир туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Г. фуқаро А.З.га Нукус шаҳри, "Қум аўыл" МФЙ ҳудудидан захирадаги ер майдонидан 6 сотихини танишлари ёрдамида ҳужжатларини расмийлаштириб олиб бериши эвазига 23 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz