Prokuratura Departamenti
18.3K subscribers
8.99K photos
1.44K videos
1.93K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Юнусобод туманида дори воситаларининг ноқонуний савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.У. ва Ш.Ш.лар дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш орқали ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Э.Ж.га 500 та конвалюта “ENOX 4000 anti-Xa IU/0/4ml” дори воситасини ҳар бир конвалютасини 220 минг сўмдан (21 АҚШ доллари) ҳисоблаб, 10 500 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Жиззах вилоятида ҳайвонот дунёсига зарар етказиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Айдар-Арнасой кўллар тизими ресурсларидан фойдаланиш соҳасида иқтисодий ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими томонидан Жиззах вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Т.Д., Ш.У., ва Ш.С.лар балиқ овлаш қоидаларини бузиб, электр қармоқ ёрдамида балиқ овлаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, улар томонидан ҳайвонот дунёсига 30,8 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 202-моддаси (ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Чироқчи туманида фуқароларни чет элга ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Т.Т. фуқаро Н. ва Б.ларнинг ишончига кириб, уларни Жанубий Корея Республикасига ишга жўнатишга ваъда бериб, эвазига 1 750 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Интернет хизматлари учун тўланган тўловларни талон-торож қилган МЧЖ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан “D.T.” МЧЖнинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.К. мазкур жамиятда турли вазифаларда ишлаб келиб, интернет хизматлари учун истеъмолчилар томонидан амалга оширилган 95,3 млн сўм тўловларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Хива шаҳрида фуқаронинг тадбиркорлик фаолияти қонунийлаштирилиб, унга амалий ёрдам кўрсатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хива шаҳар бўлими томонидан ўтказилган профилактик тадбирлар жараёнида, Хива шаҳрида жойлашган қурилиш моллари ишлаб чиқариш корхонаси дастлаб ҳеч қандай ҳужжатларсиз фаолият юритиб келаётганлиги аниқланган. Ушбу корхонада 1 ойда 15 минг дона шлака блок маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, ўз фаолиятини уч ой олдин йўлга қўйган. Тадбиркор билан олиб борилган профилактик суҳбат жараёнида қонуний тадбиркорлик фаолиятининг афзалликлари, солиқ имтиёзлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Натижада, тадбиркор ортиқча оворагарчиликларсиз шу ернинг ўзида давлат рўйхатидан ўтказилиб, 5 нафар ишчининг расман иш билан бандлиги таъминланди.

Худди шундай профилактик суҳбат Хива шаҳрида яшовчи Бикажон Искандарова хонадонида ҳам ташкил этилди. Бу ерда тикувчилик цехи ташкил этилган бўлиб, чевар аёл шогирдлари билан бирга миллий ва замонавий либослар тикишни яхши йўлга қўйган. Департамент ходимлари томонидан тикувчи аёлнинг фаолияти ўрганилди ва мавжуд камчиликлар юзасидан амалий ёрдам кўрсатилиб, шу куннинг ўзида қонуний ечим топилди.

👉 t.me/Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️ 9 май умумхалқ байрами — Хотира ва қадрлаш куни

👉 t.me/Department_uz
⚡️⚡️Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч

9 май умумхалқ байрами — Хотира ва қадрлаш куни арафасида Департамент раҳбарияти соҳада узоқ йиллар самарали фаолият юритган пенсионер ва фахрий ходимлар билан учрашди.

Иқтисодий ва коррупциявий жиноятларни фош этиш, жиноят оқибатида етказилган иқтисодий зарарнинг қопланишида ҳамда соҳага малакали кадрларни етказиб беришда самарали фаолият олиб борган ҳурматли фахрийлар Департамент бошлиғи томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланди.

👉 t.me/Department_uz
Ғалаба боғида 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев боққа ташриф буюриб, “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.
Қуролли Кучлар тизимига кирувчи вазирлик ва идоралар вакиллари ҳам мажмуа пойига гуллар қўйди.

В Парке Победы проходят торжественные мероприятия, посвященные 9 мая – Дню памяти и почестей.
Президент Шавкат Мирзиёев возложил цветы в мемориальном комплексе «Ода стойкости».
Цветы к подножию монумента возложили также представители министерств и ведомств, входящих в состав Вооруженных Сил.

#Mirziyoyev #9may #Хotiravaqadrlash #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter