Prokuratura Departamenti
18.3K subscribers
8.99K photos
1.44K videos
1.93K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Андижон вилоятида тадбиркорларга имтиёзли нархларда ун олиб беришни ваъда қилган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун муқаддам 6 маротаба судланган фуқаро А.Абдурашидов, ноқонуний даромад орттириш мақсадида
3 нафар тадбиркорнинг ишончига кириб, уларни алдаб, пора беришга далолат қилиб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали имтиёзли нархларда ун олиб бериш эвазига 145,5 млн сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Абдурашидовга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Шайхонтоҳур туманида суғурта агенти томонидан суғурта полисларини ўзлаштирганлик ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан “A.” МЧЖнинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, ЯТТ А.Н. томонидан агентлик шартномасига асосан олинган қатъий ҳисобда турувчи 4 200 дона суғурта полис бланкларини 342,8 млн сўмга сотиб юбориб, сотувдан тушган тушумни жамият ҳисоб рақамига ўтказмасдан, ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Тадбиркорнинг 382,9 млн сўмлик маҳсулотларини ўзлаштирган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Уйчи туман бўлими томонидан “U.T.” МЧЖнинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, жамиятга қарашли “Уйчи пахта тозалаш” филиали бўлими бошлиғи М.У. ва бошқалар филиал омборидаги 382,9 млн сўмлик 71,2 тонна чигитни ҳужжатларга қайд қилмасдан сотиб юбориб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланиб, текширув давомида, МЧЖга етказилган зарарнинг 219,4 млн сўми ундирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.У. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Улуғнор туманида қуёнчилик учун ажратилган кредитни талон-торож қилган корхона раҳбари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Улуғнор туман бўлими томонидан “Микрокредитбанк” АТБ Андижон вилояти филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “U.” ИЧК раҳбари А.Р. ва бошқалар кооператив қуёнчилик фаолияти билан шуғулланмасада, махсус жамғарма ҳисобидан қуён ва қуён қафаслари сотиб олиш учун 500 млн сўм имтиёзли кредит ажратиш бўйича шартнома тузиб, шундан 200 млн сўмини дастлабки мониторинг хулосасини сохталаштириш орқали олишга эришиб, кредит маблағини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Тошкент вилоятида фуқарони ички ишлар тизимига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ғ.Ш. фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 4 500 АҚШ доллари эвазига ИИВ Қоровул қўшинларининг қуйи тизимига хизматга жойлаштириб қўйишга ваъда бериб, шундан 2 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғ.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Шаҳрихон туманида 4 сотих ер учун техник хулоса бериш эвазига 500 АҚШ доллари олган масъул ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Шаҳрихон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Катта Фарғона магистрал канали 2-Шаҳрихон бўлими бошлиғи Э.Ў. ҳайдовчиси Т.Х. орқали фуқаро З.га Канал бўлимига қарашли муҳофаза ҳудудидан 4 сотих ер майдонига енгил конструкцияли иншоот қуриш учун техник хулоса олиб бериш эвазига 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Пискент туманида 500 млн сўм кредит маблағини ноқонуний ўзлаштирган МЧЖ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан АТБ “Микрокредитбанк” Пискент филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.D.” МЧЖ раҳбари Б.Х. банк филиалидан ускуналар сотиб олиш учун ажратилган 500 млн сўм кредитни ноқонуний ўзлаштириб, ўтказилган мониторингда аввалдан мавжуд бўлган эски асбоб-ускуналарини гўёки кредит маблағи эвазига сотиб олганлигини кўрсатганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
32 нафар фуқаронинг номидан кредит олишга эришган МЧЖ ҳисобчиси ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A” МЧЖ бош ҳисобчиси Ш.А. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, аслида МЧЖда ишламайдиган 32 нафар фуқаронинг номига уларнинг хабардорлигисиз, сохта маълумотларни тайёрлаб, тижорат банклари филиалларидан жами 1,2 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, ўзларининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Қашқадарё вилоятида 1,6 млрд сўм кредит маблағини талон-торож қилган МЧЖ фаолияти аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан АТБ “Микрокредитбанк” вилоят минтақавий филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Г.К.” МЧЖ раҳбари Д.С. ва фуқаро А.У. банк филиалидан савдо фаолиятини ривожлантириш учун олинган 1,6 млрд сўм кредит маблағини ноқонуний ўзлаштириб ўзларининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаганлиги ҳамда гаровга қўйилган бино ва автотранспорт воситасини банк муҳрини қалбакилаштириш йўли билан тақиқдан чиқариб, банд солинган автомашинани бошқа шахсга сотиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) ва 233-моддаси (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Фуқаронинг уйини сохта ҳужжатлар орқали гаровга қўйиб кредит олишга эришган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “P.” МЧЖ раҳбари ва бошқалар гўёки фуқаро О.С. Польша давлатига кетганлиги, унинг Қори-Ниёзий кўчасида жойлашган хонадонини сотиш учун фуқаро С.Ш. номига ишончнома юборганлиги ҳақида ҳужжатларни расмийлаштириб, унинг хонадонини гаровга қўйиш орқали банк муассасасидан 3 млрд сўм кредит олишга эришиб, ушбу маблағларни ўзларининг эҳтиёжлари учун сарфлаб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Урганч туманида ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланган корхона фаолияти фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Х.О.” МЧЖ томонидан табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб қўлбола усулда тайёрланган 10 та газ ёндиргичлардан фойдаланиб келинганлиги, шунингдек ушбу ёндиргичлардаги газ босими белгиланган меъёрлардан юқорилиги натижасида ҳудудий газ таъминоти корхонаси манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Х.О.”МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Юнусобод туманида дори воситаларининг ноқонуний савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.У. ва Ш.Ш.лар дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш орқали ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Э.Ж.га 500 та конвалюта “ENOX 4000 anti-Xa IU/0/4ml” дори воситасини ҳар бир конвалютасини 220 минг сўмдан (21 АҚШ доллари) ҳисоблаб, 10 500 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Жиззах вилоятида ҳайвонот дунёсига зарар етказиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Айдар-Арнасой кўллар тизими ресурсларидан фойдаланиш соҳасида иқтисодий ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими томонидан Жиззах вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Т.Д., Ш.У., ва Ш.С.лар балиқ овлаш қоидаларини бузиб, электр қармоқ ёрдамида балиқ овлаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, улар томонидан ҳайвонот дунёсига 30,8 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 202-моддаси (ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Чироқчи туманида фуқароларни чет элга ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Т.Т. фуқаро Н. ва Б.ларнинг ишончига кириб, уларни Жанубий Корея Республикасига ишга жўнатишга ваъда бериб, эвазига 1 750 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Интернет хизматлари учун тўланган тўловларни талон-торож қилган МЧЖ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан “D.T.” МЧЖнинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.К. мазкур жамиятда турли вазифаларда ишлаб келиб, интернет хизматлари учун истеъмолчилар томонидан амалга оширилган 95,3 млн сўм тўловларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Хива шаҳрида фуқаронинг тадбиркорлик фаолияти қонунийлаштирилиб, унга амалий ёрдам кўрсатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хива шаҳар бўлими томонидан ўтказилган профилактик тадбирлар жараёнида, Хива шаҳрида жойлашган қурилиш моллари ишлаб чиқариш корхонаси дастлаб ҳеч қандай ҳужжатларсиз фаолият юритиб келаётганлиги аниқланган. Ушбу корхонада 1 ойда 15 минг дона шлака блок маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, ўз фаолиятини уч ой олдин йўлга қўйган. Тадбиркор билан олиб борилган профилактик суҳбат жараёнида қонуний тадбиркорлик фаолиятининг афзалликлари, солиқ имтиёзлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Натижада, тадбиркор ортиқча оворагарчиликларсиз шу ернинг ўзида давлат рўйхатидан ўтказилиб, 5 нафар ишчининг расман иш билан бандлиги таъминланди.

Худди шундай профилактик суҳбат Хива шаҳрида яшовчи Бикажон Искандарова хонадонида ҳам ташкил этилди. Бу ерда тикувчилик цехи ташкил этилган бўлиб, чевар аёл шогирдлари билан бирга миллий ва замонавий либослар тикишни яхши йўлга қўйган. Департамент ходимлари томонидан тикувчи аёлнинг фаолияти ўрганилди ва мавжуд камчиликлар юзасидан амалий ёрдам кўрсатилиб, шу куннинг ўзида қонуний ечим топилди.

👉 t.me/Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️ 9 май умумхалқ байрами — Хотира ва қадрлаш куни

👉 t.me/Department_uz
⚡️⚡️Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч

9 май умумхалқ байрами — Хотира ва қадрлаш куни арафасида Департамент раҳбарияти соҳада узоқ йиллар самарали фаолият юритган пенсионер ва фахрий ходимлар билан учрашди.

Иқтисодий ва коррупциявий жиноятларни фош этиш, жиноят оқибатида етказилган иқтисодий зарарнинг қопланишида ҳамда соҳага малакали кадрларни етказиб беришда самарали фаолият олиб борган ҳурматли фахрийлар Департамент бошлиғи томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланди.

👉 t.me/Department_uz