Prokuratura Departamenti
17.8K subscribers
8.38K photos
1.32K videos
1.79K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олот туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Э.С. фуқаро М.Ф.нинг ишончига кириб, уни ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик), ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Фарғона туманида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритаётган шахслар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Х.О. харидор А.А.га жами 3 600 АҚШ долларини 41 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан жами 4 600 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, валюта айирбошлаш билан шуғулланувчи  А.У. харидор Қ.Ш.га жами 3 600 АҚШ долларини 41 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 2 850 АҚШ долларини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қонликўл туманида ободошлаштириш ишларидаги талон-торожликлар аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қонликўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, "N.K." МЧЖ ва “Я.Б.И.” компанияси масъул шахслари олдиндан ўзаро тил бириктириб, “Дўстлик” МФЙ ҳудудида ободонлаштиришдаги қурилиш-таъмирлашда ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали  224,4 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зарбдор туман бўлими томонидан туман ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ў.Х. “Нурафшон” МФЙдаги тадбиркор Х.А.га тегишли донни майдалаш хизматлари биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, жами 150,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “M.M.” оилавий корхонаси раҳбари З.Н. пахта титиш ва омухта ем ишлаб чиқариш цехини ўзбошимчалик билан электр тармоғига улаб, жами 97,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Данғара туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Қўқон-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Malibu” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, фуқаро И.А. 560 дона “Регапен” ҳамда 105 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Олмазор туманида тадбиркорнинг мулкини талон-торож қилган шахслар аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “F.M.” МЧЖ омбор мудири А.Н. ва сотувчилари Б.Э. ва Д.И. ўзларининг моддий жавобгарлигидаги хорижда ишлаб чиқарилган жами 2,5 млрд сўмлик 92 турдаги электр ускуналарини бошқа шахсларга сотиб юбориб, ўзлаштирганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Экин ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро ва Когон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, фуқаролар И.Қ. ва И.Х. “Хумин” МФЙ” ҳудудидаги жами 12 сотих захирадаги суғориладиган экин ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олишиб, ернинг унумдор қатламига зарар етказган ҳолда уй-жой қуришни бошлаганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ичимлик суви истеъмолидан қарздорликни йўқ қилиб беришни ваъда қилган муҳандис ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Риштон туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Ф.с.т. МЧЖ Риштон тумани бўлими муҳандиси Ғ.Ж. тумандаги умумий ўрта-таълим мактабининг сув таъминотидан қарздорлиги мавжуд бўлмасада, мактаб директори ўринбосари Ш.С.га қарздорлиги борлигини айтиб, ушбу қарздорликни йўқ қилиб бериш эвазига 3,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Фермер хўжалигининг ер майдонини олиб беришни ваъда қилган фирибгар аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар М.Х. ва О.Х. фуқаро А.Ш.нинг ишончига кириб, унга “Саховат” МФЙ ҳудудидаги “М.З.” фермер хўжалигига қарашли 3 гектар ер майдонини ажратиб бериш эвазига 2 100 АҚШ доллари ва 4,7 млн сўмини қўлга киритганликлари аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 1 500 АҚШ долларини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Бухоро шаҳрида тадбиркорнинг савдо дўконини сотмоқчи бўлган фирибгар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган К.А. шаҳар ҳудудидаги Садриддин Айний кўчасида жойлашган тадбиркор Р.Ф.нинг савдо дўконини фуқаро А.Ж.га гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, ушбу дўконни 35 000 АҚШ долларига фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, шундан 18 000 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Бўстонлиқ туманида қалбаки купюрага уяли алоқа воситаларини харид қилган шахс аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Т.И. “S.T.” МЧЖга қарашли савдо дўконидан 2 дона  уяли алоқа воситаларини харид қилиб, эвазига 14 дона қалбаки 50 АҚШ долларлик купюралар билан ҳисоб-китоб қилиб, жами 700 АҚШ долларини берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокурорнинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган “Энергия ресурсларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қарши туманида захирадаги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Т. “Истиқлол” МФЙ ҳудудидаги 16 сотих захидаги ер майдонини  фуқаро М.А.га 140 млн сўмга сотишини айтиб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ушбу ер майдони кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан 70 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Андижон вилоятида арзонлаштирилган кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

👉@Department_uz