Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.35K photos
835 videos
1.53K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Наманган вилоятида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Х.К. фуқаро М.И.га жами 5 000 АҚШ долларини 56,9 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 2 300 АҚШ долларини бериб, қолган 2 700 АҚШ долларини 1 соат ичида етказишини айтиб кетаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Норин туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, валюта айирбошлаш билан шуғулланувчи Ғ.М. жами 3 200 АҚШ долларини фуқаро Ж.А.га 36,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Термиз шаҳрида тадбиркорнинг 191,3 млн сўмини ўзлаштирган дорихона мудири аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро З.Э. “Г.Ф.” МЧЖга қарашли дорихона мудири вазифасида ишлаб келиб, ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган дори воситалари сотувидан тушган 191,3 млн сўм нақд пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Табиий газ ва электр энергияси тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан “Ҳудудгаз Навоий” газ таъминоти филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, Қизилтепа туманидаги “SH.D.” МЧЖ масъул шахслари корхона иссиқхонасига ўрнатилган электрон газ ҳисоблагичга ташқи томондан шикаст етказиб, жами 950,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Марғилон шаҳар ЭТК масъул шахслари ўз хизмат вазифаларига совуққонлик билан қараганликлари оқибатида, “E.V.” унитар корхонасидаги 3 та электр ҳисоблагичлар рўйхатдан ўтказилмасдан қолиб, жами 684,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланган.

Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда, “I.p.” МЧЖ масъул шахслари корхонанинг ишлаб чиқариш цехидаги электр ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказиб, жами 682,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Жалақудуқ туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “B.s.” МЧЖ масъул шахслари МЧЖга қарашли тошни қайта ишлаш цехида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 238,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Бўстон тумани бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “O.A.” фермер хўжалиги масъул шахслари хўжалик чорва биносини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 210,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда эса, фуқаро М.Ш. паррандачилик фермасидаги электр ҳисоблагичнинг ҳимоя қопқоқларини бузиб, ташқи таъсир кўрсатиб, жами 109,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тиббиёт муассасаларига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрткўл туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли марказ бўлими бекаси Б.А. фуқаролар Х.Н. ва Н.И.нинг ишончига кириб, уларни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 2 400 АҚШ доллари эвазига ушбу тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, шундан 200 АҚШ долларини қўлга киритиб, қолган 2 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Амударё тумани бўлимлари томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқхона навбатчи акушери Ш.Х. фуқаро Г.Й.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ушбу тиббиёт бирлашмасига ҳамшира вазифасига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 1 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Тахиатош туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Кўз микрохирургияси маркази минтақавий филиалига қарашли маслаҳат поликлиникаси бекаси А.Д. фуқаро Н.Н.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Нукус шаҳридаги поликлиникага ҳамшира вазифасига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 10 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Уйчи туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, Наманган шаҳридаги оилавий поликлиника ҳамшираси Н.Р. фуқаро Ё.Ў.ни ушбу поликлиникага ишга киритиб қўйиш эвазига 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
“Булунғур буюм бозори савдо комплекси” МЧЖдаги талон-торожлик фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Булунғур буюм бозори савдо комплекси” МЧЖ бош ҳисобчиси Н.Р. ва бошқалар сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали ушбу комплекснинг 4 нафар ишчи-ходимлари ва ўзларига ортиқча иш ҳақлари ҳисоблаб, жами 258,3 млн сўмни ўзлаштирганликлари, шунингдек тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали харид қилинган 35,1 млн сўмлик маҳсулотларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қалбаки валюта қимматликларининг муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.С. бошқа бир фуқаро А.А.га қалбаки 30 000 АҚШ доллари борлигини айтиб, шундан 9 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни 4,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, қалбакилигини билмагани ҳолда қалбаки валюта қимматликларини олиб, уни кейинчалик ўтказган шахснинг қилмиши ҳам жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.

Шу боис, ўзаро ҳисоб-китобларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси ҳисобланган миллий валютада амалга ошириш орқали ўзингизни ноқонуний ҳаракатлардан асраган бўласиз.

👉@Department_uz
Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олот туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Э.С. фуқаро М.Ф.нинг ишончига кириб, уни ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик), ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Фарғона туманида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритаётган шахслар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Х.О. харидор А.А.га жами 3 600 АҚШ долларини 41 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан жами 4 600 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, валюта айирбошлаш билан шуғулланувчи  А.У. харидор Қ.Ш.га жами 3 600 АҚШ долларини 41 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 2 850 АҚШ долларини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қонликўл туманида ободошлаштириш ишларидаги талон-торожликлар аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қонликўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, "N.K." МЧЖ ва “Я.Б.И.” компанияси масъул шахслари олдиндан ўзаро тил бириктириб, “Дўстлик” МФЙ ҳудудида ободонлаштиришдаги қурилиш-таъмирлашда ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали  224,4 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зарбдор туман бўлими томонидан туман ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ў.Х. “Нурафшон” МФЙдаги тадбиркор Х.А.га тегишли донни майдалаш хизматлари биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, жами 150,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “M.M.” оилавий корхонаси раҳбари З.Н. пахта титиш ва омухта ем ишлаб чиқариш цехини ўзбошимчалик билан электр тармоғига улаб, жами 97,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Данғара туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Қўқон-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Malibu” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, фуқаро И.А. 560 дона “Регапен” ҳамда 105 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Олмазор туманида тадбиркорнинг мулкини талон-торож қилган шахслар аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “F.M.” МЧЖ омбор мудири А.Н. ва сотувчилари Б.Э. ва Д.И. ўзларининг моддий жавобгарлигидаги хорижда ишлаб чиқарилган жами 2,5 млрд сўмлик 92 турдаги электр ускуналарини бошқа шахсларга сотиб юбориб, ўзлаштирганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Экин ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро ва Когон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, фуқаролар И.Қ. ва И.Х. “Хумин” МФЙ” ҳудудидаги жами 12 сотих захирадаги суғориладиган экин ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олишиб, ернинг унумдор қатламига зарар етказган ҳолда уй-жой қуришни бошлаганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ичимлик суви истеъмолидан қарздорликни йўқ қилиб беришни ваъда қилган муҳандис ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Риштон туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Ф.с.т. МЧЖ Риштон тумани бўлими муҳандиси Ғ.Ж. тумандаги умумий ўрта-таълим мактабининг сув таъминотидан қарздорлиги мавжуд бўлмасада, мактаб директори ўринбосари Ш.С.га қарздорлиги борлигини айтиб, ушбу қарздорликни йўқ қилиб бериш эвазига 3,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Фермер хўжалигининг ер майдонини олиб беришни ваъда қилган фирибгар аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар М.Х. ва О.Х. фуқаро А.Ш.нинг ишончига кириб, унга “Саховат” МФЙ ҳудудидаги “М.З.” фермер хўжалигига қарашли 3 гектар ер майдонини ажратиб бериш эвазига 2 100 АҚШ доллари ва 4,7 млн сўмини қўлга киритганликлари аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 1 500 АҚШ долларини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Бухоро шаҳрида тадбиркорнинг савдо дўконини сотмоқчи бўлган фирибгар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган К.А. шаҳар ҳудудидаги Садриддин Айний кўчасида жойлашган тадбиркор Р.Ф.нинг савдо дўконини фуқаро А.Ж.га гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, ушбу дўконни 35 000 АҚШ долларига фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, шундан 18 000 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Бўстонлиқ туманида қалбаки купюрага уяли алоқа воситаларини харид қилган шахс аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Т.И. “S.T.” МЧЖга қарашли савдо дўконидан 2 дона  уяли алоқа воситаларини харид қилиб, эвазига 14 дона қалбаки 50 АҚШ долларлик купюралар билан ҳисоб-китоб қилиб, жами 700 АҚШ долларини берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокурорнинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида киритилган “Энергия ресурсларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Қарши туманида захирадаги ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Т. “Истиқлол” МФЙ ҳудудидаги 16 сотих захидаги ер майдонини  фуқаро М.А.га 140 млн сўмга сотишини айтиб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ушбу ер майдони кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан 70 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz