Prokuratura Departamenti
17.5K subscribers
5.71K photos
674 videos
1.5K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Ўзбекистон туманида халқаро сертификат олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Ўзбекистон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Ш. ва бошқалар фуқаро Ж.И.га инглиз тилини билиш даражасини берувчи “CEFR C1” тоифали халқаро сертификатни ҳеч қандай имтиҳон топширмасдан 1 500 АҚШ доллари эвазига олиб беришларини айтиб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтларда ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Олтинсой ва Термиз туманларида кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Олтинсой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “O.B.” МЧЖ раҳбари Р.Ҳ. боғ ташкил этиш ва қишлоқ хўжалиги техникалари сотиб олиш учун тижорат банки филиалидан ажратилган имтиёзли кредит эвазига ҳудудда боғ ташкил этмасдан, ушбу маблағларни бошқа мақсадларда сарфлаб, жами 6,1 млрд сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Термиз туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “B-N.” ва "Ch-P." МЧЖлар раҳбари У.Х. ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағлари эвазига қўшни Қозоғистон Республикасидан олиб келинган чорва молларни бошқа шахсларга сотиб юбориб, жами 5,1 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги, шунингдек 102,1 млн сўм қўшимча солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 181-1-моддаси (қасддан банкротликка олиб келиш) ва 184-моддаси (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Фарғона шаҳрида қурилиш ва ободонлаштириш учун ажратилган ер майдонининг ноқонуний сотилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Фарғона шаҳрида яшовчи Ш.Х. ўзига қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида ажратилган қурилиши тугалланмаган футбол майдони бино-иншоотини олди-сотди қилиш учун Давлат кадастрлари палатасининг вилоят бошқармасига сохта ҳужжатларни тақдим қилиб, қурилиши тугалланмаган бино-иншоотга мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишга эришиб, кейинчалик ушбу қурилиши тугалланмаган ер майдонини фуқаро Х.Я.га сотиш ҳуқуқи йўқлигини билдирмасдан, уни алдаб, ушбу объектнинг бир қисмини 150 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 105 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар С.Е. А.П. ва А.Қ.лар Хўжайли тумани, “Саришунгул” ОФЙ ҳудудидаги хонадонда яширин цех ташкил қилиб, “Қаратау” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқараётганликлари аниқланиб, ушбу хонадондан 10 054 дона қалбаки акциз марка, 3 157 дона капсула, 949 дона қўлбола усулда тайёрланган алкоголь маҳсулоти, 335 литр спирт ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Қонликўл туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган текширувда, фуқаролар А.К. ва Ф.Д. ўз уйларида қалбаки акциз маркали жами 364 дона қўлбола усулда тайёрланган “Қаратау” номли алкоголь маҳсулотларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганликлари аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Арзонлаштирилган кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда

👉@Department_uz
Сирдарё вилоятидаги бир оилани Америка Қўшма Штатларига юборишини ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам товламачилик ва бошқа жиноятлари учун судланган О.А. фуқаро Б.Ж.нинг ишончига кириб, Б.Ж. ва унинг турмуш ўртоғини танишлари ёрдамида 40 000 АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига юборишини ваъда қилиб, олдиндан 12 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Наманган вилоятида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Х.К. фуқаро М.И.га жами 5 000 АҚШ долларини 56,9 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 2 300 АҚШ долларини бериб, қолган 2 700 АҚШ долларини 1 соат ичида етказишини айтиб кетаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Норин туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, валюта айирбошлаш билан шуғулланувчи Ғ.М. жами 3 200 АҚШ долларини фуқаро Ж.А.га 36,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Термиз шаҳрида тадбиркорнинг 191,3 млн сўмини ўзлаштирган дорихона мудири аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро З.Э. “Г.Ф.” МЧЖга қарашли дорихона мудири вазифасида ишлаб келиб, ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган дори воситалари сотувидан тушган 191,3 млн сўм нақд пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Табиий газ ва электр энергияси тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан “Ҳудудгаз Навоий” газ таъминоти филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, Қизилтепа туманидаги “SH.D.” МЧЖ масъул шахслари корхона иссиқхонасига ўрнатилган электрон газ ҳисоблагичга ташқи томондан шикаст етказиб, жами 950,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Марғилон шаҳар ЭТК масъул шахслари ўз хизмат вазифаларига совуққонлик билан қараганликлари оқибатида, “E.V.” унитар корхонасидаги 3 та электр ҳисоблагичлар рўйхатдан ўтказилмасдан қолиб, жами 684,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланган.

Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан вилоят ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда, “I.p.” МЧЖ масъул шахслари корхонанинг ишлаб чиқариш цехидаги электр ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказиб, жами 682,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Жалақудуқ туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “B.s.” МЧЖ масъул шахслари МЧЖга қарашли тошни қайта ишлаш цехида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 238,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Бўстон тумани бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “O.A.” фермер хўжалиги масъул шахслари хўжалик чорва биносини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 210,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда эса, фуқаро М.Ш. паррандачилик фермасидаги электр ҳисоблагичнинг ҳимоя қопқоқларини бузиб, ташқи таъсир кўрсатиб, жами 109,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тиббиёт муассасаларига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрткўл туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли марказ бўлими бекаси Б.А. фуқаролар Х.Н. ва Н.И.нинг ишончига кириб, уларни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 2 400 АҚШ доллари эвазига ушбу тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, шундан 200 АҚШ долларини қўлга киритиб, қолган 2 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Амударё тумани бўлимлари томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқхона навбатчи акушери Ш.Х. фуқаро Г.Й.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ушбу тиббиёт бирлашмасига ҳамшира вазифасига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 1 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Тахиатош туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Кўз микрохирургияси маркази минтақавий филиалига қарашли маслаҳат поликлиникаси бекаси А.Д. фуқаро Н.Н.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Нукус шаҳридаги поликлиникага ҳамшира вазифасига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 10 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Уйчи туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, Наманган шаҳридаги оилавий поликлиника ҳамшираси Н.Р. фуқаро Ё.Ў.ни ушбу поликлиникага ишга киритиб қўйиш эвазига 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
“Булунғур буюм бозори савдо комплекси” МЧЖдаги талон-торожлик фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Булунғур буюм бозори савдо комплекси” МЧЖ бош ҳисобчиси Н.Р. ва бошқалар сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали ушбу комплекснинг 4 нафар ишчи-ходимлари ва ўзларига ортиқча иш ҳақлари ҳисоблаб, жами 258,3 млн сўмни ўзлаштирганликлари, шунингдек тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали харид қилинган 35,1 млн сўмлик маҳсулотларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қалбаки валюта қимматликларининг муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.С. бошқа бир фуқаро А.А.га қалбаки 30 000 АҚШ доллари борлигини айтиб, шундан 9 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни 4,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, қалбакилигини билмагани ҳолда қалбаки валюта қимматликларини олиб, уни кейинчалик ўтказган шахснинг қилмиши ҳам жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.

Шу боис, ўзаро ҳисоб-китобларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси ҳисобланган миллий валютада амалга ошириш орқали ўзингизни ноқонуний ҳаракатлардан асраган бўласиз.

👉@Department_uz
Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олот туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Э.С. фуқаро М.Ф.нинг ишончига кириб, уни ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик), ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Фарғона туманида валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритаётган шахслар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Х.О. харидор А.А.га жами 3 600 АҚШ долларини 41 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан жами 4 600 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, валюта айирбошлаш билан шуғулланувчи  А.У. харидор Қ.Ш.га жами 3 600 АҚШ долларини 41 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 2 850 АҚШ долларини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қонликўл туманида ободошлаштириш ишларидаги талон-торожликлар аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қонликўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, "N.K." МЧЖ ва “Я.Б.И.” компанияси масъул шахслари олдиндан ўзаро тил бириктириб, “Дўстлик” МФЙ ҳудудида ободонлаштиришдаги қурилиш-таъмирлашда ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали  224,4 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зарбдор туман бўлими томонидан туман ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ў.Х. “Нурафшон” МФЙдаги тадбиркор Х.А.га тегишли донни майдалаш хизматлари биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, жами 150,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “M.M.” оилавий корхонаси раҳбари З.Н. пахта титиш ва омухта ем ишлаб чиқариш цехини ўзбошимчалик билан электр тармоғига улаб, жами 97,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz