Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.17K photos
797 videos
1.52K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Электр энергияси ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Яккабоғ” МФЙдаги уйда фуқаро М.Ш. умумий фойдаланишдаги электр тармоғига майнинг қурилмаларини ўзбошимчалик билан улаб, 81,1 минг кВт/с электр энергиясини ноқонуний сарфлаганлиги ҳамда ушбу хонадон хўжалик биносида фуқаро А.А. 52,1 минг куб табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 144,3 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан туман электр таъминоти корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “Q.A.” фермер хўжалиги иш бошқарувчиси Ғ.Р. умумий фойдаланишдаги электр тармоғига хўжаликнинг 2 дона сув насосини ўзбошимчалик билан улаб, 267 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 120,1 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Шароф Рашидов туман бўлими томонидан “Ҳудудгаз Жиззах” ГТФ шаҳар газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “M.A.” оилавий корхонасига қарашли иссиқхонада газ ҳисоблаш ускунасига ташқаридан таъсир ўтказилиб 119,1 минг куб табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлиги оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 119,1 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилган собиқ ҳоким ёрдамчиси аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Избоскан туман бўлими томонидан терговга қадар текширувда, туман ҳокимининг “Қ.” МФЙ бўйича собиқ ёрдамчиси Ж.Т. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, сохта ҳужжатлар орқали 5 нафар фуқаро номига оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун жами 119,5 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни Ж.Т.нинг раҳбарлигидаги МЧЖга ўтказиш орқали ўзлаштириб олганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва  228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Ер майдонлари савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ўртачирчиқ туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.Қ. Нурафшон шаҳар, “Дегантепа” МФЙдаги 20 сотих бўш ер майдонини фуқаро А.С.га фирибгарлик йўли билан 14 500 АҚШ долларига сотишга келишиб, танишлари ёрдамида ер майдони ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 5 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Шуманай туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Д.К. сохта ҳужжатлар орқали ўзининг номига расмийлаштириб олган Нукус шаҳар, “Қум овул” МФЙдаги захирадаги 6 сотих ер майдонини фуқаро М.А.га сотишга келишиб, ушбу ер майдони учун 37 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) ва  228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Фуқароларнинг 550,4 млн сўмини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “W.L.” МЧЖ раҳбари З.Х. “W.M.” МЧЖга 19.01.2019 йилда Бектемир туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида кўп қаватли турар жой бинолари қуриш учун 0,22 гектар ер майдони ажратилганлигидан фойдаланиб, гўёки ушбу майдонда “W.L.” МЧЖ томонидан кўп-қаватли уйлар қурилаётганлиги ҳақида ҳақида турли эълонлар бериб, 3 нафар фуқаронинг жами 550,4 млн сўмини “W.L.” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб, ушбу маблағларни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро У.Ж. фуқаро Н.Т.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Навоий инновациялар институтига ўқишга киритиб қўйишини айтиб, эвазига 2 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
5 та ҳудудда электр энергияси тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан электр таъминоти корхоналари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда электр энергияси тармоқларига  ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари фош этилмоқда.

Хусусан, Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, “T.-B.”, “T.A.” МЧЖ раҳбарлари ва “Ўртаовул” МФЙда яшовчи Ю.Б.лар маиший хизмат кўрсатиш биноларини электр таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан, тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, жами 476,6 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.  

Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “K.g.” МЧЖ раҳбари ва бошқалар корхонага қарашли иссиқхонани электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 348,1 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Нарпай туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Н.б.” фермер хўжалиги раҳбари А.Т. ва бошқалар хўжалик трансформаторини ҳеч қандай ҳужжатсиз юқори кучланишли электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 212,9 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Урганч туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, “Z.Q.” МЧЖ ва “J.N.” хусусий корхонаси раҳбарлари умумий овқатланиш ҳамда қурилиш объектини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ҳисоблагичдан ташқари ўзбошимчалик билан уланиб, 122,3 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Хонобод шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Н.О.” оилавий корхонаси раҳбари корхона биносини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ҳисоблагичдан ташқари ўзбошимчалик билан улаб, 120 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланган.

Ушбу қонунбузилиш ҳолатлари оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига жами 618 млн сўм зарар етказилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Фуқарони обрўсизлантирмоқчи бўлган товламачилар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.С. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқаро Д.Н.нинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган фотосуратларни ижтимоий тармоқларда тарқатиш ва оила аъзоларига кўрсатиш билан қўрқитиб, эвазига ундан 1 000 АҚШ доллари беришини талаб қилиб, шундан 800 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Терговга қадар текширув давомида, фуқаро С.С. фуқаро Д.Н.ни юқоридаги каби ҳаракатлар билан қўрқитиб, жами 140 млн сўмини қўлга киритганлиги аниқланган.
  
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилига кўра юборилган.

👉@Department_uz
Аҳолидан коммунал хизматлари учун ундирилган маблағни ўзлаштирган ХУЖМШ аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “D.K.” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари С.А. Кичик-Бешёғоч кўчасидаги кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолидан коммунал тўловлар учун йиғилган 158,5 млн сўм нақд пулларни ширкат ҳисоб рақамига кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ҳиндистон давлатида операция қилишга ёрдам беришни ваъда қилган фирибгар аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “B.x." МЧЖ раҳбари Д.Х. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) фуқаролар Р.Б. ва А.А.га бемор фарзандларини Ҳиндистон давлатидаги тиббий клиникаларда жигар кўчириш операциясини амалга оширишда ёрдам беришини айтиб, сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали уларнинг 3 300 АҚШ доллари билан 3,8 млн сўмини қўлга киритганлиги аниқланиб, шундан 4 млн сўмини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Нурафшон” МФЙ ҳудудида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.А. жами 3 500 АҚШ долларини фуқаро М.Б.га 39,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Электр энергияси ва табиий газ тармоқларига яширинча уланиш ҳолатлари аниқланмоқда
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари тамонидан электр энергияси ва газ таъминоти ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширув ва тезкор тадбирларда, табиий ресурс тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари фош этилмоқда.

Хусусан, Департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.S.” МЧЖ раҳбари З.З. корхонанинг тикувчилик цехини бошқа хусусий корхонага тегишли трансформаторга улаб, 417 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “E.B.” хусусий корхонаси раҳбари корхонанинг оҳак ишлаб чиқариш цехини ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги газ тармоғига улаб олиб, 130,7 минг куб табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Д.А. яшаш хонадонида ташкил этган сомсахонани газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб олиб, 162,4 минг куб табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан “Қибрайтумангаз” ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.Э., “Ўнқўрғон” МФЙда иссиқхона ташкил қилиб, аҳоли учун мўлжалланган асосий газ қувурига уланиб олиб, 5,3 минг куб  табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Нуробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, "Х." фермер хўжалиги раҳбари Э.Х., туман электр тармоқлари корхонаси устаси Н.Б. ёрдамида фермер хўжалиги ер майдонига ҳужжатсиз трансформатор ўрнатиб, 127,9 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Ушбу қонунбузилиш ҳолатлари оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига жами 553,6 млн сўм зарар етказилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Сурхондарё вилоятида дизель ёқилғисини талон-торож қилган филиал раҳбари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Т.н.” МЧЖ “Болдир” филиали раҳбари Ш.Ҳ. 2022 йилнинг апрель-август ойларида “И.А.” МЧЖга умумий баҳоси 770,5 млн сўмлик 66,5 минг литр дизель ёқилғисини етказиб берилганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, ўзига ишониб топширилган жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва  209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Чуст туманида фуқаронинг 3,7 млн сўмини қўлга киритган муҳандис аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чуст туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Chust tumangaz” газ таъминоти бўлими бош муҳандиси О.С. фуқаро А.Н.нинг хонадонига газ ҳисоблагич ўрнатиб бериши ва ҳисоблагичсиз табиий газдан фойдаланганлиги учун жами 3,7 млн сўмини қўлга киритганлиги аниқланиб, О.С. томонидан ушбу пулларни қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Тадбиркорга электр ҳисоблагич ўрнатиб беришни ваъда қилган фирибгар аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Чилонзор тумани ЭТК электр монтёри А.Ж. тадбиркор С.А.нинг озиқ-овқат дўконига электр энергиясидан фойдаланиш учун абонент ҳисоб рақами очиб бериш ҳамда электр ҳисоблагич ўрнатиб бериши эвазига 380 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИБнинг Данғара тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб кўздан кечирилганда, фуқаро С.А. умумий баҳоси 128,6 млн сўмлик тегишли ҳужжатлари бўлмаган 11 200 дона “Цефтриаксон”, 1 250 дона “Гонадотропин” ва 30 000 дона “Кардиомагнил” номли дори воситаларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар О.А. ва бошқалар Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жами 2 720 қути хорижда ишлаб чиқарилган “MILANO”, “ESSE”, “ORIS” ва “PARLAMENT” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини фуқаро Р.Ж.га 40 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Нишон туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ раҳбари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нишон туман бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” вилоят ҳудудий бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “Э.Г.” МЧЖ раҳбари И.Б., туман электр таъминоти корхонаси масъул шахслари ва бошқалар билан ўзаро тил бириктириб, “Э.Г.” МЧЖнинг автомобилларга сиқилган газ тўлдириш компрессор станциясида қуввати 1 000 кВА бўлган трансформатор ўрнатилган бўлсада, 630 кВА бўлган трансформатор ўрнатилиб, техник кўрикдан ўтказилганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали 839,5 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 566,6 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz