Prokuratura Departamenti
18.3K subscribers
8.99K photos
1.44K videos
1.93K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Тошкент шаҳрида тадбиркорнинг автотранспорт воситаларини талон-торож қилган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан “T.” МЧЖ таъсисчисининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, МЧЖнинг 50 фоиз улушдори А.Х. ва бошқалар жамият балансидаги мижозларга лизинг асосида берилган 4 та автотранспорт воситаларини корхона балансидан чиқариш тўғрисида йиғилиш баённомасини қалбакилаштириб, ушбу автотранспортларни жами 837 млн сўмга бошқа шахсларга сотиб юборишиб, жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказишганликлари, шунингдек, А.Х. ўзининг шериклари мижозлардан шартномаларга асосан қабул қилинган 5,5 млрд сўм нақд пулни жамият ҳисоб рақамига кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Коммунал хизматлар учун аҳолидан ундирилган пулларни талон-торож қилган ширкат раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан вилоят “Ягона ҳисоб-китоб маркази” мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Қ.К.” ХУЖМШ раҳбари Х.Қ. ва бошқалар ширкат томонидан кўрсатилган коммунал хизматлар учун ширкатга қарашли 17 та кўп қаватли уйда яшовчи аҳолидан 2020 йилда уй-жой коммунал хизмати учун йиғилган 201,5 млн сўм нақд пулларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Бойсун туманида балиқчилик учун 2 гектар ер олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.А. фуқаро Р.нинг ишончига кириб, унга туман ҳудудидан ўтувчи каналнинг қирғоқ бўйи муҳофаза ҳудудига қарашли бўлган 2 гектар ер майдонида балиқчилик фаолияти билан шуғулланиш учун танишлари орқали ҳужжатларни олиб беришга ваъда бериб, эвазига 103 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Кармана туманида қалбаки пулларни муомалага киритмоқчи бўлган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.И. ва унинг 2 нафар шериги Кармана туманидаги 4 нафар тадбиркорнинг савдо дўконларида озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиб, эвазига
4 дона 100 минг сўмлик купюрадаги қалбаки 400 минг сўм берганликлари, шунингдек А.И.нинг ёнида яна 1 дона 100 минг сўмлик ва 8 дона 50 минг сўмлик купюрадаги қалбаки пуллар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Экспертиза хулосасида, ушбу қалбаки пуллар компьютер техникаси ёрдамида тайёрланиб, рангли принтерда чоп этилганлиги қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.И. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Оқдарё туманида аҳоли бандлигини таъминлаш учун ажратилган субсидия маблағларини талон-торож қилган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқдарё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъул шахслари “О.И.” МЧЖ ва “С.О.” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбарлари билан олдиндан тил бириктириб, кам таъминланган оилаларни бандлигини таъминлаш учун ажратилган 309,7 млн сўм субсидия маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Кармана ва Хатирчи туманида тижорат банкларидаги талон-торожликлар аниқланган

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан АТБ “Микрокредитбанк” Кармана филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, филиалнинг собиқ етакчи мутахассиси Ф.Ф. ва “L.B.” МЧЖ, “Z.Ch.” фермер хўжалиги раҳбарлари фуқароларнинг номига уларнинг хабардорлигисиз жами 175,5 млн сўм имтиёзли кредитни расмийлаштириб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Хатирчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “Асакабанк” АЖнинг Навоий филиали мутахассиси Ш.Ш. ва бошқалар 191 та ҳолатда мижозлардан қабул қилинган 142,9 млн сўмни кредит қарздорлигини сўндиришга йўналтирмасдан, ўзларининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Учқудуқ туманида 3 ёшли фарзандини сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ҳамда ИИБ Учқудуқ тумани бўлимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Д.Б. (аёл) 2018 йилда туғилган қиз фарзандини фуқаро И.га 60 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Шаҳрисабз туман Электр таъминоти корхонаси бошлиғининг пора олиш билан боғлиқ жинояти фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қашқадарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Шаҳрисабз туман Электр таъминоти корхонаси бошлиғи У.Б. фуқаро Д.ни корхонага ишга қабул қилиш эвазига 2021 йил 24 март куни пора тариқасида олган 400 АҚШ долларини ўзининг ҳайдовчиси Б.Р. орқали фуқаро Д.га қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан У.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Самарқанд вилоятининг иккита туманида ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Ургут тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро Ж.М. танишига қарашли “Р.” фермер хўжалигининг 15 сотих ер майдонини фуқаро К.га ажратиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департамент ҳамда ДХХнинг Булунғур тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Т.М. фуқаро С.нинг ишончига кириб, унга “М.” фермер хўжалигига қарашли ер майдонидан 25 сотихини 35 млн сўм эвазига танишлари орқали олиб беришга ваъда бериб, олдиндан 10 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Шофиркон туманида гаровга қўйилган мулкни сотиб юборган МЧЖ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан АТ “Халқ банки” Шофиркон филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “P.M.” МЧЖ раҳбари Р.Ш. банк филиалидан ажратилган кредит таъминоти сифатида қўйилган “LW 300 FN” русумли юклагич транспорт воситасини сотиб юбориши натижасида банк филиали манфаатларига 167,1 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 233-моддаси (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Оқолтин туманида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Оқолтин тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Оқолтин туман ўқув-спорт техника клуби ходими Б.Д. фуқаро Х.га ўқув машғулотларида қатнашмаган бўлсада, унга танишлари орқали ушбу ўқув марказидан “В” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 350 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Гулистон тумани ҳокимининг ўринбосари ва унинг шериги фирибгарлик жинояти устида ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Чорванасл” маркази Гулистон тумани етакчи мутахассиси М.Х. Гулистон тумани ҳокими ўринбосари Б.С. билан олдиндан тил бириктириб, “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи фуқаро М.ни пора беришга далолат қилиб, унга туман ҳокими ўринбосари орқали кам таъминланган оилалар учун “Юлдуз” массивида қурилаётган кўп қаватли арзонлаштирилган уй-жойлардан хонадон олувчилар рўйхатига киритиб қўйиб уй олиб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шундан сўнг, М.Х.нинг кўрсатувларига асосан тезкор тадбир давом эттирилганда, Гулистон туман ҳокими ўринбосари Б.С. хизмат мавқеидан фойдаланиб, юқоридаги масалада фуқаро М.га ёрдам бериш эвазига 400 АҚШ долларини М.Х.дан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Чортоқ туманида кредит маблағларини талон-торож қилган МЧЖ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чортоқ туман бўлими томонидан Янгиқўрғон туманлараро судининг хусусий ажрими юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Н.С.” МЧЖ раҳбари Н.О. томонидан АТБ “Микрокредитбанк” Чортоқ филиалидан “акфа эшик ва ромлари ишлаб чиқариш ускуна ва хом ашё сотиб олиш” мақсадида 800 млн сўм кредит маблағларини олиб, кредит маблағлари эвазига ишлаб чиқариш цехини ташкил этмасдан, ўзлаштириш орқали банк манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Юқоричирчиқ туманида қум-шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юқоричирчиқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “C.L.” МЧЖ раҳбари И.А., иш бошқарувчиси Ў.Ш. ва бошқалар корхонага текстиль фабрикаси қуриш учун ажратилган ер майдонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонуни талабларига зид равишда ўзбошимчалик билан 59 минг м3 қум-шағал аралашмасини қазиб олишиб, ноқонуний равишда сотиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Учкўприк туманида юқори босимли газ тармоғига уланган оҳак ишлаб чиқариш цехи аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учкўприк туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Q.B.” МЧЖ раҳбари М.Т. жамиятга қарашли оҳак цехида қўлбола усулда тайёрланган газ ёндириш мосламасини юқори босимли газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб фойдаланганлиги натижасида “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали манфаатларига 184,8 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️Пандемия даврида Департамент органлари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг бўлиб ўтди.

👉 t.me/Department_uz
“Wyndham Tashkent” меҳмонхонасида “Республика аҳолисини ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва нархлар барқарорлигини сақлаш” мавзусида Электрон оммавий ахборот воситаларининг миллий ассоциацияси томонидан очиқ мулоқот ташкиллаштирилди.

Мулоқотда, Департамент бошлиғи Д.Рахимов истеъмол бозоридаги нарх барқарорлигини таъминлаш, ажиотаж талабнинг вужудга келишини олдини олиш борасида кўрилаётган чоралар юзасидан иштирокчиларга маълумот берди.

Республикамиздаги деҳқон бозорларининг кириш ва аҳоли гавжум бўлган жойларида 1814 та арзонлаштирилган махсус раста ва савдо нуқтаси ташкил қилиниб, уларга 1800 дан ортиқ ишлаб чиқарувчилар бириктирилиб, маҳсулотларнинг узлуксиз равишда арзонлаштирилган нархда сотилиши таъминланмоқда.

Хабарингиз бор, 2020 йилда картошка билан боғлиқ муаммо юзага келган эди. Шу сабабли, қиш - баҳор мавсумида келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни бартараф этиш мақсадида, режага нисбатан ўртача 107,2 фоиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захираси жамғарилганлиги ушбу маҳсулотлар тақчиллиги ёки улар нархларининг асоссиз ошиб кетишининг олдини олишда ўз самарасини берди.

Ўсимлик ва пахта ёғига бўлган нархни жиловлаш мақсадида корхоналардаги ёғ ва чигит қолдиғи ҳисоб-китоб қилиниб, пахта ёғини аҳоли эҳтиёжига мос равишда деҳқон бозорларидаги арзонлаштирилган расталар орқали, “биринчи қўл” тамойили асосида Департамент органлари назорати остида сотиш йўлга қўйилди.

Шунингдек, нархлар мўътадиллигини сақлаш мақсадида иқтисодий инструментлардан ҳам кенг фойдаланилмоқда.

Хусусан, биргина жорий йилнинг ўтган даврида республика бўйича 15,4 минг тонна картошка, 8,2 минг тонна пиёз, 7,8 минг тонна сабзи, 2 минг тонна карам, 2,7 минг тонна парранда гўшти, 4,7 минг тонна гўшт, 29,3 млн дона тухум, 5,1 минг тонна гуруч, 994,9 минг литр пахта ёғи ва 4,4 минг тонна шакар ишлаб чиқарувчи нархида интервенция қилиш орқали нархларни бир хилда сақлашнинг барча имкониятлари кўрилди.

Бу борада Департамент органлари томонидан зиммасига юклатилган вазифалар тизимли равишда амалга ошириб борилмоқда.

👉 t.me/Department_uz