Янгийўл, Жондор ва Шаҳрихон туманларида табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл туман бўлими томонидан “Uztransgaz” АЖ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “Тошкент магистрал газ қувурлари” бошқармаси масъул шахслари ўз хизмат вазифаларига совуққонлик билан қараганликлари оқибатида, “H.G.” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш шохобчасининг газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир ўтказиш орқали умумий қиймати 10,7 млрд сўмлик табиий газ ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Жондор туман бўлими томонидан “Hududgaz Buxoro” газ таъминоти филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда, “A.z.” ва А.А. МЧЖ масъул шахслари тумандаги “Жондор 1” ГТСнинг “Пешқандоқ” қишлоғи йўналишидаги газ қувурига яширинча уланишиб, “А.z.” МЧЖ 4,8 млрд сўмлик, “А.А.” МЧЖ 4,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Департамент ҳамда ДХХнинг Шаҳрихон туман бўлим томонидан “Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, ушбу филиалнинг туман бўлими муҳандиси Н.Р. ва бошқалар ўзларининг моддий жавобгарлигидаги умумий қиймати 36,7 млн сўмлик 68 дона газ баллонларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 169-моддаси (ўғрилик), 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz

Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ва Божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Кармана туман “Оқтош” ЙПХ масканида “ISUZU” русумли юк автотранспорт воситаси ҳамда “YUTONG” русумли автобус тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаро М.М. 6 830 қути “MILANO LONDON” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини ҳамда фуқаро Ф.О. жами 4 870 қути “MILANO” ва “ORIS” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Бухоро ва Навоий вилоятларида ўтказиш мақсадида олиб келаётганликлари аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Янгиқўрғон туман бўлими томонидан ҳарбий қисм ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Мамай” МФЙ ҳудудида фуқаро Ж.Н. бошқарувидаги “Lada” русумли автотранспорт воситасида 7 000 қути "MILANO" номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Янгиқўрғон туманида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фуқароларнинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ДХХнинг Ғиждувон туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган С.М. фуқаро Ж.С.нинг ўқишини гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида қўшни Қозоғистон Республикаси Чимкент давлат университетидан Бухоро муҳандислик технология институтига кўчириб бериш эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро К.М. фуқаролар Ф.Т. ва Н.Б.нинг Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларидаги ўқишларини Фарғона давлат университетига кўчириб бериш эвазига жами 3 650 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланиб, шундан 200 АҚШ доллари ва 1 млн сўмни қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Денов туманида экин ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолати аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан туман прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро С.Қ. “Оққўрғон” МФЙ ҳудудидаги захирадаги суғориладиган экин ер майдонининг 6 сотихини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, уй-жой қуриш учун бетон пойдевор қурганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тадбиркорларнинг мулкини ўзлаштирган шахслар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “E.S.” МЧЖ ва “E.I.” МЧЖларнинг омбор мудири Ф.Р. ушбу корхонага тегишли 215,1 млн сўмлик хўжалик маҳсулотларини нақд пулга сотиб юбориб, талон-торож қилганлиги аниқланган.
Шу каби, Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “C-T.” МЧЖ савдо менежери А.Т. 49 нафар фуқаронинг сайёҳлик йўлланмаси учун тўланган 207,2 млн сўм нақд пулни кирим қилмасдан ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.
Департаментнинг Қувасой шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Y.K.” МЧЖнинг Уйчи тумани филиали раҳбари У.Х. ва кассири О.А. корхонанинг маиший техника маҳсулотларини сотувидан тушган 109,4 млн сўмни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиқўрғон туманида қалбаки 3 900 АҚШ долларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.Х. Янгиқўрғон шаҳарчасида бошқа бир фуқарога жами 39 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни 16,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Қашқадарё вилоятида сохта Департамент ходими ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шахсий хавфсизлик бўлими ҳамда Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан Чироқчи туманидаги умумий ўрта таълим мактаби директорининг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, ўзини Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси тезкор ходими “Акмал” деб таништирган шахс мактаб директори З.Р.дан мактабда текшириш ўтказмаслик эвазига 400 АҚШ доллари пора талаб қилиб, шундан 2,2 млн сўмни турмуш ўртоғининг пластик картасига ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Терговга қадар текширув давомида, ўзини “Департамент” ходими деб таништирган фуқаро аслида ҳеч қаерда ишламайдиган, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Косон туманида яшовчи А.Т. эканлиги маълум бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратурасига юборилган.
Ҳурматли фуқаролар, агарда Сизга ва яқинларингизга ўзини Департамент ёки бирон бир ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими деб таништириб, турли йўллар билан тамагирлик қилиб, пул ёки бошқа моддий қимматликлар талаб қилса, бу ҳақда зудлик билан Департамент шахсий хавфсизлик бўлимининг 71-202-86-67 (ички рақам 8088 ёки 8086) рақамли “Ишонч телефони”га маълум қилишингизни сўраймиз.
Мурожаатчилар ва уларнинг яқин қариндошлари ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланиши тўлиқ кафолатланади.