Prokuratura Departamenti
18.3K subscribers
9.15K photos
1.46K videos
1.95K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали, https://prodepartament.uz/ расмий веб-сайти
Download Telegram
Жорий йилнинг 22 декабрь куни “Kun.uz” телеграм каналида эълон қилинган хабар юзасидан

М У Н О С А Б А Т

Хабарда, чигит маҳсулотини Қашқадарё вилоятидан олиб чиқиб кетишга тўсиқ вазифасини Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ИИБ ЙҲХБ бажараётганлиги, Сурхондарё ёки Бухородан олиб кетилаётган чигит эътирозсиз ўтказиб юборилаётганлиги билдирилган.

Аниқланишича, Қашқадарё вилоят Ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ ходимлари томонидан 20.12.2022 йилда Кўкдала туман “Умакай” ЙПХ масканида, Жиззах вилоятидаги “П.С.Ё” ҳамда Самарқанд вилоятидаги “P.A.O” жамиятлари томонидан Қашқадарё вилоятидаги кластерлардан сотиб олинганлиги тўғрисида ҳужжатлар расмийлаштирилган ва ЙПХ масканидан ўтаётган 9 та юк машинасидаги жами 261,9 тн чигит маҳсулоти тўхтатиб қолинган.

Вилоят ИИБ ЖХХЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилган ҳужжатлар жорий йилнинг 20 декабрь куни кўриб чиқиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала туман бўлимига юборилган.

Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан “П.С.Ё” МЧЖ томонидан 6 та юк машинасида олиб кетилаётган 155,6 тн ҳамда “P.A.O” МЧЖ томонидан 2 та юк машинасида олиб кетилаётган 71,9 тн чигит маҳсулотлари ҳужжатларининг қонунийлиги 24 соатдан кечиктирмасдан ўрганиб чиқилиб, 21 декабрь куни юк автомашиналари “Умакай” ЙПХ масканидан чиқариб юборилган.

Ҳозирда, “P.A.O” МЧЖга тегишли бўлган 1 та юк машинасидаги 34,4 тн чигит биржа савдолари орқали харид қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганлиги ҳамда қўшимча ўрганиш зарурати мавжудлиги сабабли текшириш ҳаракатлари давом этмоқда.

👉@Department_uz
Қоровулбозор давлат ўрмон-ов хўжалиги директори ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Қоровулбозор давлат ўрмон-ов хўжалиги директори Ж.Н. фуқаро Б.Б.нинг ишончига кириб, унга 3 000 АҚШ доллари эвазига акаси ва қариндоши томонидан ушбу хўжаликка етказилган 78 млн сўм зарарни тўланганлиги тўғрисида маълумотнома бериш орқали қарздорлигини ёпишини айтиб, шундан 2022 йилнинг ноябрь ойида 2 000 АҚШ долларини олиб, яна 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Сифатсиз ёғ маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрақўрғон туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Ё. “Мажнунтол” МФЙ ҳудудидаги мактабнинг қозонхона биносида яширин цех ташкил этиб, истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулоти ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, 450 литр пахта ёғи, 820 кг пахта чигити ва бошқа товар-моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотларни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан “Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “К.-Ё” электр таъминоти корхонаси масъул шахслари ўз хизмат вазифаларига совуққонлик билан қараганликлари оқибатида, “A.-S.” ва “M.S.” МЧЖлар электр тармоғига шартнома тузмасдан ўзбошимчалик билан уланган ҳолда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,6 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, Департаментнинг Тошлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.S.” хусусий корхонаси раҳбари О.З. ва бошқалар 29.06.2019 йилдаги кредит шартномасига асосан бахмал ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун ажратилган 1,8 млрд сўм кредит маблағини бошқа мақсадларда сарфлаб талон-торож қилганлиги, шунингдек ҳудудий тижорат банки филиали масъул шахслари корхонанинг 1,7 млрд сўмга баҳоланиб гаровга қўйилган ишлаб чиқариш бино-иншоотини тақиқдан чиқариб юборганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Пайариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, ҳудудий тижорат банкининг Челак филиали бошқарувчиси ўринбосари лавозимида ишлаган А.Х. ва унинг қариндоши Ғ.Ж. 2018-2022 йилларда 7 нафар фуқарога имтиёзли шартлар асосида ажратилган 166 млн сўм кредит маблағини ўзларининг таъсисчилигида ташкил этилган 4 та корхонага ўтказиш орқали талон-торож қилганлиги, шунингдек А.Х. “M.A.” МЧЖга паррандачилик йўналишида ажратилган 200 млн сўм имтиёзли кредитни “A.F.” МЧЖ ўтказиб ўзлаштирганлиги аниқланган.

Худди шундай, Ғ.Ж. “S.A.” фермер хўжалигига картошка уруғи ва минерал ўғитлар сотиб олиш учун ажратилган 180 млн сўм имтиёзли кредит маблағини “A.F.” МЧЖга ўтказиб талон-торож қилганлиги аниқланган.

Департаментнинг Миришкор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.S.” ва “B.Z.” МЧЖлар раҳбари Ҳ.С. ҳудудий тижорат банки филиали масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб МЧЖга иссиқхона қуриш учун ажратилган 220 млн сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Тошкент шаҳрида байрам олди савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
no comment | Жиззах вилоятида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолиятидан

👉@Department_uz
Пиротехника буюмларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан, ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “B.-S.” МЧЖ раҳбари ўринбосари Д.К. корхонанинг савдо дўкони омборхонасида умумий баҳоси 330 млн сўмлик 31 турдаги 1 586 дона пиротехника буюмларини Янги йил байрами арафасида сотиш мақсадида сақлаб келаётганлигини аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Самарқанд вилоятида байрам олди савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда

👉@Department_uz
Самарқанд шаҳрида қалбаки купюраларнинг муомалага киритилганлиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.Д. (муқаддам судланган) “Хўжасоат” МФЙ ҳудудида 2 бош қўй хариди учун фуқаро А.Х.га 4 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни бериб кетганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, қалбакилигини билмагани ҳолда қалбаки валюта қимматликларини олиб, уни кейинчалик ўтказган шахснинг қилмиши ҳам жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.

Шу боис, ўзаро ҳисоб-китобларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси ҳисобланган миллий валютада амалга ошириш орқали ўзингизни ноқонуний ҳаракатлардан асраган бўласиз.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Наманган вилоятида байрам олди ва кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Ҳудудларда байрам олди савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Репортаж 24 | Тошкент вилоятида арзонлаштирилган кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Фарғона вилоятида байрам олди савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Қорақалпоғистон Республикасида байрам олди савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Бухоро вилоятида байрамолди кўчма савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Қашқадарё вилоятида байрамолди савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Тошкент шаҳрида байрамолди савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда

👉@Department_uz
Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИБнинг Сирдарё вилояти бошқармалар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Ш.А ва Ш.Б. фуқаро А.С.нинг ишончига кириб, унга 680 АҚШ доллари эвазига “В, С” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини тайёрлаб беришни ваъда қилишиб, шундан 600 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz