Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.36K photos
841 videos
1.53K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Пиротехника воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Шайхонтоҳур тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Х.Х. ва З.Х. 1 дона “Волк” ва 1 дона “С Новым Годом-8” номли пиротехника воситасини харидор Б.С.га 650 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, Х.Х.нинг Сергели тумани, Сергели-7 мавзесидаги хонадони кўздан кечирилганда, ушбу хонадонда жами 65 дона хорижда ишлаб чиқарилган 26,3 млн сўмлик пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Мирзаобод туманида кўчаларни таъмирлашдаги талон-торожлик фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзаобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Мирзаобод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси масъул шахслари ва бошқалар 2021 йилда “Мирзо Улуғбек” маҳалласи ҳудудидаги кўчаларни жорий таъмирлашда ишларни сифатсиз амалга ошириш орқали 307 млн сўм ҳамда ҳисоботларга ҳақиқатда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш йўли билан 143 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Улуғнор туманида ҳамшираларнинг пулини қўлга киритган координатор аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Улуғнор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман тиббиёт бирлашмаси координатори Н.Э. жорий йилнинг ноябрь ойида бирлашмага қарашли оилавий поликлиника ва оилавий шифокорлик пунктларининг 9 нафар ходимининг кўрсаткич рейтинг баллари пастлаб кетганлиги, уларнинг рейтинг балларини вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси орқали кўтариб бериш эвазига жами 11,4 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Бош прокуратура Академияси ходимлари жорий йилнинг 7-8 декабрь кунлари Бангкок шаҳрида (Таиланд Қироллиги) бўлиб ўтган “Осиё ва Тинч океани минтақасида ноқонуний молиявий оқимлар ҳажмини баҳолаш” лойиҳасининг якуний мажлисида иштирок этишди.

Ушбу тадбирда, Ўзбекистон, Вьетнам, Бангладеш, Қирғиз Республикаси, Мальдив ва Непал давлатларининг вакиллари иштирок этиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тинч океани ва Осиё минтақаси бўйича Иқтисодий ва ижтимоий комиссияси экспертлари билан биргаликда мазкур давлатларда ўтказилган "Кирувчи ва чиқувчи ноқонуний молиявий оқимларни баҳолаш" методологиясини қўллаш бўйича тажриба (пилот) лойиҳасининг якунлари муҳокама қилинди.

👉@Department_uz
Хорижга ишга юбориш ва ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам фирибгарлик жиноятлари учун 2 марта судланган В.Х. фуқаролар А.К. ва А.Б.ни Жанубий Корея давлатига ишга юбориш эвазига жами 23 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаролар Ғ.Р. ва Х.Р. фуқаро Ж.Р.ни “Қарши темирйўл узели” АЖга ишга киритиб қўйиш эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Пастдарғом туманида имтиёзли кредитни талон-торож қилган оилавий корхона аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пастдарғом туман бўлими томонидан АТБ “Микрокредитбанк” Жума филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.Н. онаси номига “M.B.” оилавий корхонасини ташкил этиб, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ускуналарини олиш мақсадида 400 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, харид қилган ускуналарни нақд пулга сотиб юбориш йўли билан кредит маблағини талон-торож қилганлиги, банк филиали бошқарувчиси собиқ ўринбосари К.Н. эса кредит гаров таъминотига қўйилган автотранспорт воситасини тақиқдан чиқариб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Миробод туманида тиббиёт этил спиртининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Р. дори воситаларини дорихоналардан ташқарида муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Ж.М.га жами 50 минг дона тиббиёт этил спиртини 5 000  АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Терговга қадар текширувда, М.Р. ушбу спирт маҳсулотларини “A.” МЧЖ томонидан берилган қалбаки ҳисоб-фактура орқали сотиш учун олиб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Шаҳрисабз шаҳрида имтиёзли кредитни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди
 
Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Sh.S.” МЧЖ раҳбари Н.И. ҳудудий тижорат банки филиали масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, 16 нафар фуқаронинг номига томорқачиликни ривожлантириш учун 307 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

👉@Department_uz
Пиротехника воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.Х.нинг бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси тўхтатиб кўздан кечирилганда, тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 72,5 млн сўмлик “Трения”, “Королевский салют”, “С новым годом” ва “9D” номли пиротехника воситаларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉@Department_uz
Табиий газ тармоғига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Hududgaz Andijon” газ таъминоти Андижон шаҳар бўлими мансабдор шахслари хизмат вазифаларига совуққонлик билан қараганликлари оқибатида, “E.b.” ва “М.М.” МЧЖлар томонидан табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, оҳак ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб, давлат ва жамият манфаатларига 2,1 млрд сўмлик зарар етказилганлиги аниқланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Б.Э.” МЧЖга қарашли автомобилларга газ қуйиш шохобчасида табиий газ сарфини ҳисоблаш ускунаси текшириш методикаси талабларига жавоб бермаслиги, босим каналидаги кўрсаткичлар нотўғри ишлаб келганлиги оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 1,5 млрд сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Бектемир шох кўчасидаги “K.D.” МЧЖга қарашли савдо дўконида 1 709 дона  қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Суюлтирилган газни сотишидан тушган маблағларни талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Самарқандтумангаз” бўлими СУГ хизмати моддий жавобгар шахслари 221 млн сўмлик суюлтирилган газни сотишидан тушган маблағларни кирим қилмасдан, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ўтказилган теровга қадар текширувда, “Ургуттумангаз”нинг суюлтирилган газ хизмати бошлиғи У.Б. ва бошқалар 115,9 млн сўмлик суюлтирилган газни сотишдан тушган маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Захирадаги ер майдони савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Муборак тумани Қурилиш бўлими архитектори Н.А. фуқаро Л.Я.га танишлари ёрдамида 2 млн сўм эвазига “Қурувчилар” МФЙдаги захирадаги ер майдонларидан 6 сотихини унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, 1,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Нурота туманида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нурота туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “M.N.” ва “E.N.” МЧЖ раҳбари М.Ж. ҳудудий тижорат банки филиали собиқ раҳбари А.Х. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, ушбу МЧЖларга айланма маблағларни тўлдириш мақсадида ажратилган жами 940 млн сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари, шунингдек “E.-s.” МЧЖ раҳбарининг хабардорлигисиз 150 млн сўмни “M.N.” МЧЖга кредит қарзини тўлаш мақсадида молиявий ёрдам кўринишида ўтказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Навоий шаҳрида захирадаги 47 сотих ер майдонининг ноқонуний сотилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИБ Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.Қ. Навоий шаҳар, “Тинчлик” қўрғонидаги 47 сотих захирадаги ер майдонини фуқаро С.О.га фирибгарлик йўли билан 220 млн сўмга сотишга келишиб, гўёки кадастр бўлимида ишловчи танишлари ёрдамида ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Сув насосини электр тармоғига ноқонуний улаш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Фарғона тумани электр таъминоти корхонаси масъул шахслари фуқаро О.Ж.га ажратилган ер майдонларини суғориш учун қуввати 11 кВт бўлган сув насосини электр тармоғига шартномасиз улаб берганликлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 123,4 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 28, 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Тошкент шаҳрида пиротехника воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

👉@Department_uz
Қибрай ва Қизилтепа туманларида табиий газ тармоғига яширинча уланиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Қибрайтумангаз” бўлими масъул шахслари ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан қараб, аҳолига узлуксиз табиий газ етказиб бериш ва газ истеъмолини доимий мониторингни ўтказиш чораларини кўрмаганликлари оқибатида, “Маданият” МФЙда яшовчи фуқаро Ю.Х. ўз хонадонидаги Иссиқхонани табиий газ қувурига ўғрилик йўли билан яширинча улаб, 592,1 минг куб табиий газни ноқонуний истеъмол қилиб давлат ва жамият манфаатларига 561,2 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.  

Шу каби, Департаментнинг Қизилтепа туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “Ғойибон” МФЙда яшовчи З.С. табиий газ тармоғига ер остидан резина қувур орқали яширин уланиб олиб, давлат рўйхатидан ўтмасдан металл эритиш фаолияти билан шуғулланиб келиб, давлат ва жамият манфаатларига 244,1 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик), 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Пиротехника воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИББнинг Бектемир тумани бўлимлари томонидан  ўтказилган тезкор тадбирда, “Ийк-Ота” МФЙ ҳудудида Андижон вилоятидан келган “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб кўздан кечирилганда, фуқаро О.Қ. 17 дона “9 Д”, 260 дона “7 шот” ҳамда 25,8 минг дона “Trenya Vicky Mouse” номли пиротехника воситаларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉@Department_uz