Prokuratura Departamenti
18.3K subscribers
8.99K photos
1.44K videos
1.93K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан 42 мингта янги лойиҳа режалаштирилгани қайд этилди.
Бюджетдан ва Миллий банк томонидан хизмат кўрсатиш соҳасига жами 500 миллион доллар йўналтирилиши белгиланди.
Маҳаллаларда енгил конструкциялардан хизматлар маркази, шаҳар ва туман марказларида савдо ва хизматлар учун махсус кўчалар ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Состоялось видеоселекторное совещание, посвященное развитию сферы услуг в регионах.
Отмечалось, что хокимиятами областей, районов и городов сформировано 42 тысячи проектов в этом направлении.
Определено выделение из бюджета и Национальным банком 500 миллионов долларов на развитие сферы.
Указано на необходимость организации центров услуг в махаллях с использованием легких конструкций, специальных торговых улиц в городах и районных центрах.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #xizmatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Андижон вилоятида фаолияти тўхтатилган жамиятларга кредит маблағларини ўтказиб, талон-торож қилиш ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ “Микрокредитбанк” Андижон вилояти филиали мансабдор шахслари фуқаро Н.А., М.Б.лар билан олдиндан тил бириктириб, фаолияти вақтинча тўхтатилган “F.C.” ва тугатилган “М.Т.” МЧЖ ҳисоб-рақамларини таъсисчиларининг хабардорлигисиз очиб, тижорат банкларидан фуқаролар ва тадбиркорлар учун ажратилган имтиёзли кредит маблағларининг 3 млрд сўмини ушбу МЧЖларга ҳамда 2,1 млрд сўмини Н.А. ташкил қилган “S.S.” МЧЖга ўтказиш орқали жами 5,1 млрд сўм кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Шунингдек, Андижон шаҳар ДСИ масъул шахслари томонидан фаолияти вақтинча тўхтатилган ёки тугатилган МЧЖларда ўтказилган солиқ текширувида, ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан қараши оқибатида бюджетга 861 млн сўм қўшимча солиқлар ҳисобланмасдан қолганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 179-моддаси (сохта тадбиркорлик)
ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
Айни дақиқаларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлиси ўтказилмоқда.

Унда сенаторларга Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевнинг прокуратура органлари томонидан 2020 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи тақдим этилади.

Мазкур жараённи Сенатнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда “Узрепорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин.

👉 @uzbprokuratura
Бошқа фуқаро номига корхона ташкил этиб сохта тадбиркорлик билан шуғулланган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Х ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаро М.нинг номига унинг хабарисиз “U.B.” МЧЖни ташкил қилиб, аслида жамиятни ўзлари бошқариб,
2020 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида қурилиш маҳсулотларини электрон ҳисоб-фактуралар орқали сотиб, 368,1 млн сўм қўшилган қиймат солиғи тўловини тўлашдан қасддан бўйин товлаганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 179-моддаси (сохта тадбиркорлик), 184-моддаси (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш), 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Кредит маблағларини талон-торож қилган МЧЖ раҳбари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими томонидан АТБ “Агробанк” ва АТ “Халқ банк” Жарқўрғон филиалларининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.А. танишлари номига 4 та МЧЖни ташкил этиб, банк филиалидан маиший хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун ажратилган 2,3 млрд сўм кредит маблағининг 1,6 млрд сўмини бошқа мақсадларга сарфлаб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги, шунингдек АТ “Халқ банки” Жарқўрғон филиали собиқ бошқарувчиси М. билан тил бириктириб, гаров таъминоти сифатида турган “Doosan” русумли экскаватор ва “Spark” автотранспорт воситасини сохта маълумотлар асосида тақиқдан чиқаришга эришиб, банк манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида Бош прокурорнинг ҳисоботи эшитилди. 103 Мб

Манба: Uzreport TV

👉
@uzbprokuratura
Навоий вилоятида ўзининг номидаги 5 та МЧЖ орқали кредит маблағларини талон-торож қилган шахс аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ж.М. ўзининг раҳбарлиги ва таъсисчилиги остида 5 та МЧЖни ташкил қилиб, банк мансабдор шахслари билан олдиндан тил бириктириб, мол-мулкларни сунъий оширилган нархда гаровга қўйиб, АТ “Халқ банк” Навоий шаҳар филиалидан 2 та ҳолатда 2,9 млрд сўм, АТБ “Микрокредитбанк” Кармана туман филиалидан 500 млн сўм жами 3,4 млрд сўм кредит маблағини ажратилишига эришиб, шундан 2,4 млрд сўмини ўзи раҳбарлигидаги МЧЖлар орқали банк кассаларидан нақд пул шаклида ва корпоратив картага тушириб олиб, ўзининг шахсий манфаатлари йўлида сарфлаб талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шунингдек, Ж.М. фаолияти давомида жами 668 млн сўмга савдо мажмуаси ҳамда “Lacetti”, “Damas” русумли автотранспорт воситаларини харид қилиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларини легаллаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Сайхунобод туманида фуқаролар номига уларнинг хабардорлигисиз кредит олинганлиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сайхунобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги маҳалла котиби У.Қ. АЖ “Асакабанк” Гулистон филиали масъул шахслари билан олдиндан ўзаро тил бириктириб, 4 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз уларнинг номига “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида “балиқчилик” ташкил қилиш учун 120 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан У.Қ. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Овлаш тақиқланган балиқларни овлаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Айдар-Арнасой кўллар тизими ресурсларидан фойдаланиш соҳасида иқтисодий ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими ҳамда Жиззах вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.Н. овлаш тақиқланган майда ҳажмли 2637 бош Қизил қанот, 40 бош Оқсла, 5 бош Товонбалиқ ва 1 бош Зоғора балиқларини ов ҳудудида қонунга зид равишда овлаб, “Nexia” русумли автомашинасида олиб кетаётганида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ушбу ҳаракати билан Х.Н. ҳайвонот дунёсига 76,2 млн сўм зарар етказганлиги аниқланиб, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 202-моддаси (ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Нурота туманида 3,5 га ер майдонини 56 млн сўмга сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Н. Нурота тумани, "Нурлибой" қишлоғи ҳудудида жойлашган деҳқон хўжалиги юритиш учун 10 нафар фуқарога ажратилган 3,5 гектар ер майдони гўёки божаси С.га тегишли эканлигига ишонтириб, ушбу ерни фуқаро А.га сотишга келишиб, ундан 56 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Жиззах вилоятида фуқаронинг 98 млн сўм ва 27 000 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгарлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ш.Қ ва бошқалар фуқаро Ж.нинг ишончига кириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Ангрен шаҳрида қурилиш ишларини бажариш учун тегишли ҳужжатларни олиб бериш ҳамда бетон қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун банк муассасасидан 1 млн евро кредит маблағи чиқариб бериши эвазига унинг 98 млн сўм ва 27 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Қ. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Фуқароларга имтиёзли кредит ажратиб ўзлаштирган банк собиқ ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Дўстлик туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ “Микрокредитбанк” Дўстлик мини банки собиқ мудири Ш.Б., собиқ ходими Д.Қ. ва бошқалар мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, 2019-2020 йилларда 7 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз уларнинг номидан имтиёзли шартларда 156 млн сўм кредитларни расмийлаштириб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz