Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.31K photos
816 videos
1.52K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Янгибозор туманида гаровдаги мулкини ўзлаштирган фермер хўжалиги раҳбари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгибозор туман бўлими томонидан “Халқ банки” Янгибозор филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “З.Б.” фермер ҳўжалиги раҳбари З.Қ. наслли қорамол сотиб олишга ажратилган 237,6 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит таъминоти учун гаровга қўйилган 616,1 млн сўмлик иссиқхонани бузиб ташлаб, жиҳозларини бошқа мақсадларда ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 233-моддаси (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 |Тошкент шаҳрида истеъмолга яроқсиз спирт маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

👉
@Department_uz
Ҳокимлик ихтиёридаги хонадонни расмийлаштириб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушландилар
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошлоқ туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар И.А (муқаддам судланган) ва Д.М. ўзаро тил бириктириб, фуқаро М.Ў.га 7 000 АҚШ доллари эвазига Фарғона шаҳар, “Қиргули” мавзесидаги шаҳар ҳокимлиги ихтиёридаги хонадонни олиб беришни ваъда қилишиб, муқаддам 5 400 АҚШ долларини олганликлари аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 200 АҚШ долларини қайтарган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Сирдарё туманида фуқаронинг 280 млн сўмини қўлга киритган фермер хўжалиги раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.M.” фермер хўжалиги раҳбари Б.Ў. хўжаликнинг “Пахтачилик ва ғаллачилик” учун ажратилган 94,9 гектар ер майдонида шоли экиш ва ижарага беришга ваколати бўлмасада, алдов йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида 60 гектар ер майдонини “Шоли” экиш учун фуқаро И.Д.га ижарага беришга келишиб, ёзма тилхат асосида 280 млн сўм нақд пулини олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Чет эл валютасининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шовот туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, туманнинг “Арбик” МФЙ ҳудудида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган О.А. фуқаро Х.Р.дан жами 3 000 АҚШ долларини 33,7 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Олмаота шаҳрида минтақавий тренинг ўтказилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вакили жорий йилнинг 22-25 ноябрь кунлари Олмаота шаҳрида (Қозоғистон Республикаси) терроризм билан боғлиқ молиявий активларни кузатиш ва қайтариш мавзусида ўтказилган минтақавий тренингда иштирок этди.

Ушбу тадбир, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё мамлакатлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг билим ва тажрибаларини мустаҳкамлашга кўмаклашиш дастури (LEICA) доирасида ўтказилди.

Тренингдан кўзланган мақсад – Марказий Осиё мамлакатлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан молиявий активларни кузатиш, музлатиш, аниқлаш, ҳибсга олиш ва мусодара қилиш бўйича тергов ишларини олиб боришга доир тажриба алмашиш.

Тренингда Марказий Осиё давлатларининг (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва молиявий разведка бўлинмаларининг 30 дан ортиқ вакиллари ҳамда халқаро экспертлар қатнашди.

👉@Department_uz
Поп туманида пиротехника воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ДХХ, ИИБ ва ДСИ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Наманган мунтазам” ЙПХ назорат масканида муқаддам судланган И.С. бошқарувидаги “ISUZU” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, фуқаро И.С. автомашина юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган жами 14 390 қути “Трения” номли 89,1 млн сўмлик пиротехника воситаларини Самарқанд шаҳрига ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Хоразм вилоятида кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

👉@Department_uz
Тадбиркорларнинг маблағларини қўлга киритган фирибгарлар  аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар Т.М., Д.А. ва М.И. “E.E.” МЧЖни ташкил қилиб, ижтимоий тармоқларда ўзларида мавжуд бўлмаган қурилиш материалларини етказиб бериш ҳақида эълонларни тарқатишиб, 3 та тадбиркорга қурилишда ишлатиладиган йирик арқонларни етказиб бериш учун жами 526,8 млн сўмини МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиш орқали ўзлаштирганликлари ҳамда ушбу маблағлар ҳисобидан “Lacetti” русумли автотранспорт воситасини харид қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “A.” МЧЖнинг собиқ раҳбари Л.Х. жорий йилнинг февраль-октябрь ойларида молиявий-хўжалик бўйича директор лавозимида ишлаган даврида МЧЖнинг 290,9 млн сўмини яқин қариндошлари ва танишларининг тўлов карталарига ўтказиш орқали талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 168-моддаси (фирибгарлик), 179-моддаси (сохта тадбиркорлик) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жиноятларни тергов қилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Фармонидан кўчирма:

Академияда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги тартибни назарда тутган ҳолда тергов фаолияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг бошқа соҳаларида олий таълимнинг икки босқичли тизими – бакалавриат ва магистратура бўйича тўлақонли ўқув жараёни ташкил этилади:

бакалавриат бўйича ўқитиш кундузги таълим шаклида амалга оширилади ҳамда ихтисослик ва юридик фанларни ўқитиш, шунингдек, чуқурлаштирилган стажировкани ташкил этиш орқали кадрларни мақсадли тайёрлашга йўналтирилади;

Академиянинг тергов фаолияти йўналиши бўйича магистратурасига қабул суриштирув ва тергов фаолиятини амалга ошириш ваколатига эга давлат органларининг мазкур вазифаларни амалга оширувчи тузилмаларининг ҳамда прокуратура органларининг амалдаги ходимлари (ҳарбий хизматчилари) орасидан амалга оширилади;

Академиянинг тергов фаолияти йўналиши бўйича бакалавриат ҳамда магистратурасига ўқишга қабул қилиш Васийлик кенгашининг ваколатли аъзоcи раислик қиладиган идоралараро қабул комиссияcи томонидан ташкил этиладиган махсус психологик танлов, ёзма имтиҳон ва тест синовлари орқали амалга оширилади;

Академияда таълим олиш муддати бакалавриат дастури бўйича – уч йилни, тергов фаолияти йўналишидаги магистратура дастури бўйича – бир йилни ташкил этиб, битирувчиларга олий юридик таълимнинг тегишли босқичларини якунлаганлигини тасдиқловчи давлат намунасидаги дипломлар берилади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Тўрткўл ва Амударё туманларида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

👉
@Department_uz
Имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, Департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар С.А. ва М.А. “K.T.” МЧЖни ташкил этиб, биолаборатория жиҳозлари ва бошқа керакли ускуналар олиш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 2,5 млрд сўм имтиёзли кредит маблағини гўёки ускуна ва жиҳозлар сотиб олиш мазмунида 9 та хўжалик юритувчи субъектларга кўчириш орқали ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “X.z.” МЧЖ раҳбари Ф.Х. “У.Ю.” хусусий корхонаси раҳбари М.А. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, ҳудудий тижорат банклари филиалидан паррандачиликни ривожлантириш ҳамда замонавий гидропоник иссиқхона қуриш учун ажратилган 2,2 млрд сўм ва 486 970 АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағларини бошқа мақсадларда сарфлаб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Гулистон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.X.” МЧЖ раҳбари Р.Р., “С.И.” фермер хўжалигини норасмий бошқариб келган С.Б. ва бошқалар “A.X.” МЧЖга томорқачилик фаолиятини ривожлантириш учун техника ва жиҳозлар сотиб олишга ажратилган 1,9 млрд сўм имтиёзли кредит маблағини “S.-7” МЧЖ “С.И.” фермер хўжалигига ўтказиш орқали нақдлаштириб олиб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Суғурта полислари камомадига йўл қўйган собиқ марказ директори аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ш.Т. “A.I.” компаниясининг Жиззах суғурта маркази директори лавозимида ишлаган пайтида ўзига ишониб топширилган 101 та суғурта полиси сотувидан тушган 138,5 млн сўмни кирим қилмаганлиги ва 231 млн сўмлик суғурта полислари камомадига йўл қўйганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Фермер хўжалигига тегишли дала ер майдонини сохта ҳужжатлар орқали ўзлаштириш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Узун туман бўлими томонидан “A.П.” фермер хўжалиги раҳбарининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, Давлат кадастрлар палатаси Узун туман филиали мутахассиси А.Х. 3 нафар фуқарога сохта ҳужжатлар асосида “А.П.” фермер хўжалигига тегишли бўлган сувли ер майдони учун эгалик ҳуқуқини берадиган кадастр ҳужжатларини тайёрлаб берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 229-6-моддаси (суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Андижон вилоятида спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчи яширин цех аниқланди

👉@Department_uz
Сув истеъмолидан тушган маблағларни ўзлаштириш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан “Toshkent suv taʻminoti” МЧЖ Ангрен шаҳар бўлимининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, ушбу бўлимнинг истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш ва сув сотиш бўлими назоратчилари Ш.Б., А.И., Г.Э., М.Ш. ва С.Қ.лар аҳолидан сув истеъмоли учун жами 153,5 млн сўмни фирибгарлик йўли билан йиғиб олиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
3 та ҳудудда қурилиш ва таъмирлашдаги талон-торожликлар аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “X.b.” МЧЖ раҳбари М.Ж. вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасида амалга оширилган жорий таъмирлаш ишлари бўйича 3 та шартнома бўйича тўловга тақдим этилган ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш йўли билан 361,6 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Департамент ҳамда ДХХнинг Избоскан тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “А.Б.” кўп тармоқли қурилиш таъмирлаш корхонаси раҳбари Ш.Р. “Я.б.” ИК масъул шахслари билан олдиндан тил бириктириб, тумандаги умумий ўрта таълим мактабида амалга оширилган таъмирлаш ишлари бўйича тўлов ҳужжатларига амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 309,5 млн сўмни талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “F.S.” МЧЖ раҳбари Х.А.  шаҳар Халқ таълими бўлим мудири О.С. билан олдиндан тил бириктириб, ҳудуддаги умумий ўрта таълим мактабида таъмирлаш ишларини тўлиқ бажармасдан туриб, амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 247,1 млн сўмни талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz