Prokuratura Departamenti
18.3K subscribers
8.99K photos
1.44K videos
1.93K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Ғиждувон туманида ён қўшнисини газ қувурига яширинча уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғиждувон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.I.” МЧЖ томонидан жамиятга қарашли бўлган оҳак ишлаб чиқариш цехи газ қувурини ён қўшниси бўлган “Х.Ф.” МЧЖга қарашли иссиқхонанинг газ қувурига яширинча уланганлиги, шунингдек ўз навбатида “Х.Ф.” МЧЖ томонидан ҳам табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги натижасида “Ҳудудгаз Бухоро” филиали манфаатларига жами 125 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Нукус шаҳри ва Амударё туманида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТ “Ипотека банк” Қорақалпоғистон Республикаси филиали масъул шахслари ва фуқаро М.Д. 2019-2020 йилларда М.Д.нинг 18 нафар қариндоши номига сохта маълумотномалар орқали ажратилган 390 млн сўм кредит маблағларини “M.T.”, “G.T.” ва “A.T.” МЧЖларга ўтказиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Худди шундай, АТБ “Агробанк” Амударё филиали масъул шахслари 2 нафар фуқаро номига уларнинг хабардорлигисиз сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали ажратилган 37 млн сўм кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан 42 мингта янги лойиҳа режалаштирилгани қайд этилди.
Бюджетдан ва Миллий банк томонидан хизмат кўрсатиш соҳасига жами 500 миллион доллар йўналтирилиши белгиланди.
Маҳаллаларда енгил конструкциялардан хизматлар маркази, шаҳар ва туман марказларида савдо ва хизматлар учун махсус кўчалар ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Состоялось видеоселекторное совещание, посвященное развитию сферы услуг в регионах.
Отмечалось, что хокимиятами областей, районов и городов сформировано 42 тысячи проектов в этом направлении.
Определено выделение из бюджета и Национальным банком 500 миллионов долларов на развитие сферы.
Указано на необходимость организации центров услуг в махаллях с использованием легких конструкций, специальных торговых улиц в городах и районных центрах.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #xizmatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Андижон вилоятида фаолияти тўхтатилган жамиятларга кредит маблағларини ўтказиб, талон-торож қилиш ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ “Микрокредитбанк” Андижон вилояти филиали мансабдор шахслари фуқаро Н.А., М.Б.лар билан олдиндан тил бириктириб, фаолияти вақтинча тўхтатилган “F.C.” ва тугатилган “М.Т.” МЧЖ ҳисоб-рақамларини таъсисчиларининг хабардорлигисиз очиб, тижорат банкларидан фуқаролар ва тадбиркорлар учун ажратилган имтиёзли кредит маблағларининг 3 млрд сўмини ушбу МЧЖларга ҳамда 2,1 млрд сўмини Н.А. ташкил қилган “S.S.” МЧЖга ўтказиш орқали жами 5,1 млрд сўм кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Шунингдек, Андижон шаҳар ДСИ масъул шахслари томонидан фаолияти вақтинча тўхтатилган ёки тугатилган МЧЖларда ўтказилган солиқ текширувида, ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан қараши оқибатида бюджетга 861 млн сўм қўшимча солиқлар ҳисобланмасдан қолганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 179-моддаси (сохта тадбиркорлик)
ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz