Prokuratura Departamenti
18.3K subscribers
8.99K photos
1.44K videos
1.93K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Хатирчи туманида 414 млн сўм кредит маблағини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хатирчи туман бўлими томонидан АТБ “Агро банк” Хатирчи филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро С.Қ. жияни Х.нинг номига “Y.Ch.” МЧЖни ташкил қилиб, амалда жамиятни ўзи бошқариб, гўёки туманнинг чекка ҳудудида доимий иш билан банд бўлмаган ёшлар ва аҳолига иш ўринларини яратиш мазмунида банк филиалидан 414 млн сўм кредит ажратишга эришиб, ушбу кредит маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан МЧЖнинг расмий ва норасмий раҳбарларига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Чилонзор туманида кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган дорихона фаолияти фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Чилонзор тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “S.L.” МЧЖга қарашли дорихона раҳбари ва сотувчиси кучли таъсир қилувчи 30 дона “Zardex” дори воситасини 600 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбирда дорихонада муомалага киритиш учун сақлаб келинаётган яна 870 дона “Zardex”, 120 дона “Gabagamma” ҳамда 111 дона “Тебантин” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Фермер хўжаликларга ажратилган дизель ёқилғисини талон-торож қилган моддий жавобгар шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги 9-сонли фермерларга ёқилғи тарқатиш шаҳобчаси моддий жавобгар шахслари ўзлари хизмат кўрсатувчи “Д.” ва бошқа фермер хўжаликлари учун “Бухоронефтбазаси” МЧЖ томонидан ажратилган умумий қиймати 143,8 млн сўмлик 20,7 минг литр дизель ёқилғисини ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Фермер хўжаликларига ажратилган минерал ўғитлар талон-торож қилинганлиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Балиқчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Агрокимёҳимоя” ХАЖ Балиқчи тумани филиали экспедитори Ш.Р. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фермер хўжаликларига ажратилган 25 тонна “Аммафос” минерал ўғитини ҳар бир тоннасини 3,5 млн сўмдан ҳисоблаб, жами 87,5 млн сўмга “А.” МЧЖ ишчиси Д.Қ.га сотиб юбориб, филиал манфаатларига 91,4 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Шунингдек, Ш.Р. ўзининг ноқонуний ҳаракатларини ва етказилган зарарни яшириш мақсадида, фуқаро С.К.нинг яшаш хонадонида яширин ишлаб чиқарилган сифатсиз минерал ўғитдан 25 тоннасини 32,5 млн сўмга харид қилиб, тумандаги фермер хўжаликларига ҳақиқий “Аммафос” минерал ўғити сифатида тарқатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Пайариқ туманида банк филиали томонидан хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқлари бузилганлиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пайариқ туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ “Агробанк” Челак филиали бошқарувчиси собиқ ўринбосари Б.Н. ва бошқалар тумандаги 14 та фермер хўжаликларининг хабардорлигисиз уларнинг банк ҳисоб рақамларидаги жами 129,7 млн сўмни “S.” фермер хўжалиги ҳисоб рақамига ўтказиб, унинг банк олдидаги кредит қарздорлигини қоплашга йўналтириб, фермер хўжаликлари манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-1-моддаси (хусусий мулк ҳуқуқини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Жорий йил 15 апрель куни Бош прокуратура Ички хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ва Департамент ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Унда фуқаро А.Ж. ўзини Бош прокуратура Департаментида, яқин қариндоши эса Бош прокуратурада юқори лавозимда ишлашини қайд этиб, фуқаро Б.Ю.дан Тошкент вилояти ҳудудида 1,5 гектар ер майдони ажратилишида тегишли қарор чиқартириб беришни ваъда қилиб, ҳужжатларни расмийлаштириш эвазига шу кунга қадар 51.100 АҚШ долларини қўлга киритиб, қолган 24.000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Таъкидлаш керакки, гумонланувчи А.Ж. муқаддам Жиноят кодексининг қатор моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлик учун қидирувда бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумондор шахс процессуал тартибда ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Агарда Сиз, юқоридаги каби ўзини ёки яқин қариндошларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишлашини айтиб, Сизнинг мушкулингизни қандайдир моддий манфаатдорлик эвазига ҳал қилиб беришни ваъда қилаётган шахсларга учрасангиз, Бош прокуратура ёки унинг ҳузуридаги Департаментнинг ички хавфсизликни таъминлаш бўйича инспекцияларига мурожаат қилишингизни сўраб қоламиз.

👉 t.me/Department_uz
Чироқчи туманида кредит маблағларини ноқонуний ўзлаштирган оилавий корхоналар раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Ч.М.” ва “Х.Ф.”оилавий корхонаси раҳбарлари Ч.Ю., Ғ.Х. ва бошқалар расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали АТБ “Агробанк” Чироқчи филиалидан ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилиш учун ажратилган 80 млн сўм ҳамда “Х.Ф.”оилавий корхонасига ажратилган 100 млн сўм кредит маблағларини ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юбориб ўзлаштирганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Зангиота туманида 105 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДБҚнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.К. ва Р.Ж.лар олдиндан тил бириктириб, дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш орқали ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, Зангиота тумани “Бек-барака” савдо мажмуаси автотураргоҳида 10 минг қути “Цефоперазон 1.0 гр и Сульбактам 0.5 гр” номли дори воситасини, жами 105 млн сўмга харидорга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.К. ва Р.Ж.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Оқолтин туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биносини таъмирлашдаги талон-торожлик фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқолтин туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “I.G.” МЧЖ раҳбари туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биносини жорий таъмирлаш ишлари бўйича тузилган ҳужжатларга амалда бажарилмаган 75,6 млн сўмлик иш ҳажмини қўшиб ёзганлиги, шунингдек мактаб собиқ бош ҳисобчиси Б.Э. 41,5 млн сўм бюджет маблағларини ходимларга асоссиз равишда ортиқча тўлаб юборганлиги натижасида жами 117,1 млн сўм бюджет маблағлари ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан МЧЖ раҳбари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Булоқбоши тумани Давлат солиқ инспекцияси давлат солиқ бош инспектори фирибгарлик жинояти устида ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ДСҚнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Булоқбоши тумани Давлат солиқ инспекцияси давлат солиқ бош инспектори М.Х. ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаро А.нинг отасига тегишли 0,33 гектар нотурар ер майдонининг солиқ қарздорлиги мавжуд бўлмасада, ушбу ер майдони бўйича 30 млн сўм солиқ қарздорлиги борлигини айтиб, ушбу қарздорликни бартараф қилиб бериши эвазига 15 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
“Бекобод деҳқон бозори” МЧЖ собиқ назоратчисининг талон-торожликлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Бекобод деҳқон бозори” МЧЖ собиқ бош назоратчиси К.Т. тадбиркорлардан йиғилган кунлик тушумнинг 287,3 млн сўмини, шунингдек МЧЖнинг корпоратив банк пластик картасидаги 19,9 млн сўмни шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юбориб, жами 307,2 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан К.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Олмалиқ шаҳрида 155 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Олмалиқ шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.И. дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш орқали ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, Олмалиқ шаҳридаги “Корзинка” савдо марказига қарашли автотураргоҳда харидорга хорижда ишлаб чиқарилган 1 211 қути “ИРС-19” ҳамда 1 860 қути “Тивортин” 100 ml номли дори воситаларини жами 155 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️ Самарқанд вилоятида фуқароларнинг пул маблағларини молиявий пирамидага жалб қилиш ҳолати фош этилди

👉 t.me/Department_uz
Қувасой ва Марғилон шаҳарларида имтиёзли кредит маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қувасой шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТ “Халқ банк” шаҳар филиали бўлим бошлиғи Б.У. таъминотчи “Q.Q.”, “Q.M.” фермер хўжалиги раҳбарлари билан олдиндан тил бириктириб, “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида 15 нафар фуқаролар номига наслли чорва моллари етказиб бериш ва иссиқхона қуриш учун ажратилган 460,5 млн сўм мақсадли кредит маблағларини нақдлаштириб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Худди шундай, АТБ “Агробанк” Марғилон шаҳар филиали мансабдор шахслари 3 нафар фуқароларнинг номига уларнинг хабардорлигисиз 122,7 млн сўм кредит маблағларини сохта ҳужжатлар орқали расмийлаштириб, кредит маблағларини “G.F.” МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Ғиждувон туманида ён қўшнисини газ қувурига яширинча уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғиждувон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.I.” МЧЖ томонидан жамиятга қарашли бўлган оҳак ишлаб чиқариш цехи газ қувурини ён қўшниси бўлган “Х.Ф.” МЧЖга қарашли иссиқхонанинг газ қувурига яширинча уланганлиги, шунингдек ўз навбатида “Х.Ф.” МЧЖ томонидан ҳам табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги натижасида “Ҳудудгаз Бухоро” филиали манфаатларига жами 125 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Нукус шаҳри ва Амударё туманида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТ “Ипотека банк” Қорақалпоғистон Республикаси филиали масъул шахслари ва фуқаро М.Д. 2019-2020 йилларда М.Д.нинг 18 нафар қариндоши номига сохта маълумотномалар орқали ажратилган 390 млн сўм кредит маблағларини “M.T.”, “G.T.” ва “A.T.” МЧЖларга ўтказиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Худди шундай, АТБ “Агробанк” Амударё филиали масъул шахслари 2 нафар фуқаро номига уларнинг хабардорлигисиз сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали ажратилган 37 млн сўм кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz