Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.32K photos
829 videos
1.52K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, Департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Ch.B.” МЧЖ ва “Р.Ш.” деҳқон хўжалиги таъсисчиси Ж.А. тижорат банки филиали масъул шахслари билан олдиндан тил бириктириб, 40 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз уларнинг номига ажратилган жами 2,1 млрд сўмлик имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Шаҳрисабз туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “B.Т.” деҳқон хўжалиги раҳбари Т.Б. ҳудудий тижорат банки филиали бошқарувчиси ўринбосари О.Т. билан ўзаро тил бириктириб, балиқчиликни ривожлантириш учун ажратилган 1 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Сариосиё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “А.А.” фермер хўжалиги раҳбари А.Н. тижорат банки филиали масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, “форель” балиқларини етиштириш учун интенсив ҳавза ташкил этиш учун ажратилган 1,9 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Яккабоғ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “X.N.” МЧЖ раҳбари А.Қ. банк филиалидан ажратилган 990 млн сўм кредит маблағини ҳамда гаров таъминотига қўйилган “Y.Е” МЧЖга тегишли иссиқхона биносининг жами 304,3 млн сўмлик металл қувурларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Гулистон шаҳар бўлими томонидан банк филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.Т.” МЧЖ раҳбари Ш.Ю. ва бошқалар тижорат банки филиалидан олинган 700 млн сўм кредит эвазига сотиб олинган полиэтилен гранулаларини сотиб юбориб, кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда

👉 @Department_uz
Бекобод туманида ўқишни кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.А. бошқа бир фуқаро Д.ни қўшни Тожикистон Республикаси Хўжанд давлат университетидаги ўқишини танишлари ёрдамида Тошкент Давлат иқтисодиёт университетига кўчириб бериш эвазига 3 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Янгиҳаёт туманида тадбиркорнинг 24 000 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро З.Х. якка тартибдаги тадбиркор Ж.нинг ишончига кириб, унга гранит тошларини етказиб беришни ваъда қилиб, эвазига унинг 24 000 АҚШ долларини алдов йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ёзёвон туманида ер савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “R.” хусусий фирмаси раҳбари Н.Ч. корхонага ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш учун Ёзёвон тумани ҳудудидан ажратилган 23 сотих ер майдонини фуқаро М.га 15 000 АҚШ доллари эвазига унинг номига расмийлаштириб беришга келишиб, 10 000 АҚШ доллари ва 55 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Олтинсой туманида бирлашма малбағларини талон-торож қилган шахслар аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтинсой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман тиббиёт бирлашмаси масъул шахслари бирлашмага қурилиш материаллари ва бошқа товар моддий бойликларини харид қилиш учун маҳаллий бюджетдан ажратилган 298,1 млн сўмни ўзининг шахсий манфаатлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-модда (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Чилонзор туманида сохта шартнома орқали уй-жой сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Sh.X.” МЧЖ раҳбари Ш.А. фуқаро Х.нинг ишончига кириб, унга гўёки Сергели тумани ҳудудидан 9 қаватли турар-жой мажмуасини қураётганлигини айтиб, ушбу турар-жой мажмуасидан 89 кв. метрли хонадонни 480 млн сўмга сотишга келишиб, эвазига сохта шартнома тақдим этиб, 10 000 АҚШ доллари ва 130 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланклар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан  жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар А.А., Б.Т. ва Р.С. ўзаро тил бириктириб, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган 1 316 дона “Регапен” номли дори воситаларини фуқаро Ў.га 32,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далил билан ушланганлар.

Шу каби, Самарқанд вилоят бошқармаси ҳамда Каттақўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.С. бошқа бир фуқаро Э.га жами 56 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 1,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда

👉 @Department_uz
Чет эл валюталарини ноқонуний муомала киритилишинг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Яшнобод туманида “Авиасозлар” бозори атрофида валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган Ш.А. фуқаро Д.га 6 400 АҚШ долларини 70,9 млн сўмга сотган вақтида ушланган.

Самарқанд шаҳар бўлими томонидан Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Мироншох кўчасида хорижий валюта маблағларини айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ф.Ю. фуқаро Ғ.га 3 300 АҚШ долларини 36,5 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан жами 3 940 АҚШ доллари, 37,5 млн сўм ва 3 000 Россия рубли ашёвий далил сифатида олинган.

Худди шундай, Андижон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, марказий деҳқон бозори атрофида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар Қ.Ш. ва Қ.Н. фуқаро Г.га жами 200 минг Россия рублини 36,4 млн сўмга сотган вақтларида ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, суриштирув шаклидаги тергов ҳаракатларини олиб борилмоқда.
 
👉@Department_uz
Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С. И. 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 700 АҚШ доллари ва 1,1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Ватанпарвар” ташкилоти тасарруфидаги Гулистон шаҳар ўқув спорт техника клуби ўқитувчиси Т.К.  фуқаролар И.Б. ва Қ.У.га танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 600 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро У.Т. бошқа бир  фуқаро Ш.га танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 6 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Тадбиркорларнинг маблағларини қўлга киритган фирибгарлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқдарё туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ж. А. “I.G.” МЧЖ раҳбари А.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида туман тиббиёт бирлашмасига қарашли эски “Терапия” бўлими биносини 49 йил муддатга ижарага олиб беришни ваъда қилиб, эвазига тадбиркорнинг 7 900 АҚШ доллари ва 2,2 млн сўмини қўлга киритганлиги аниқланган.

Шу каби, Жондор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган Р. А. “R.S.” МЧЖ раҳбарининг ишончига кириб, 141,6 млн сўмлик автомобиль шиналари ҳамда ёнилғи мойлаш маҳсулотларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Олмазор туманида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар М.А., А.А. Бектемир тумани ҳудудида фуқаро М.га хорижда ишлаб чиқарилган 10 минг дона “Цефтриаксон” номли дори воситасини 10 000 АҚШ долларига сотган вақтларида ушланиб, жами 340 турдаги 7 463 қути дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Шовот туманида чет эл валютасини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шовот туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, тумандаги Нажмиддин Кубро кўчасида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Т.П. фуқаро А.га жами 3 000 АҚШ долларини 32,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Бухоро шаҳрида ходимларнинг маблағларини ўзлаштирган собиқ ҳисобчи аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “М.” МЧЖ собиқ ҳисобчиси Д.У. МЧЖга тегишли корпоратив картадан 961,5 млн сўмни нақдлаштириб олиб ўзлаштирганлиги ҳамда корхонанинг 59 нафар ходимининг 99 млн сўм иш ҳақини шахсий кредит тўловлари учун йўналтирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланклар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан  жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Р. 2 нафар фуқарони гўёки “S.R.” МЧЖ ёрдамида 9 600 АҚШ доллари эвазига қўшни Тожикистон Республикасидаги университетнинг 1-курсини тамомлаганлиги ҳақида сохта ҳужжат тайёрлаб бериш орқали Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларидан бирига 2-курсига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, олдиндан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Абу Али ибн Сино номидаги Жиззах жамоат саломатлиги техникуми директори ўринбосари Ж.Т., фуқаро Ш.ни ушбу техникумига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тошлоқ туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, 2-Марғилон Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми ёшлар етакчиси Р.Х. ва талаба М.К. фуқаро И.ни танишлари ёрдамида ушбу техникумга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 450 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz