Prokuratura Departamenti
18.3K subscribers
8.99K photos
1.44K videos
1.93K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Фарғона шаҳар ва Яшнобод туманларида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “А.И.” МЧЖга қарашли ҳайдовчилар тайёрлаш мактаб ўргатувчиси Ж.Т. фуқаро О.нинг ишончига кириб, имтиҳон топширмасдан “D” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш масаласини танишлари орқали ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 550 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департамент ҳамда ИИБнинг Яшнобод туман бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Х. “A.S.” нодавлат таълим маркази ўқитувчиси М.П. билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро М.нинг ишончига кириб, “В” тоифасидаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш ва ЙҲХБ имтиҳонларини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 350 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далил билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Айрим ҳудудларда бу борадаги ишларнинг ҳолати қониқарсиз деб топилиб, қатор раҳбарлар лавозимидан озод этилди ва қатъий огоҳлантирилди.
Ёшлар тадбиркорлиги ва бандлигини янада кенг қўллаб-қувватлаш, уларни спорт, маданият ва санъатга қизиқтириш, талабаларнинг яшаш шароитларини яхшилаш чоралари белгилаб берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения занятости и содержательной организации досуга молодежи.
Работа в некоторых регионах, проводимая в этом направлении, признана неудовлетворительной, отдельные руководители были освобождены от должности и получили строгое предупреждение.
Определен комплекс мер по широкой поддержке молодежного предпринимательства и занятости, вовлечению ее в спорт, культуру и искусство, улучшение жилищных условий студентов.

#Mirziyoyev #videoselektor #yoshlar #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бандихон туманида фермер хўжалигига тегишли ерни олиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бандихон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Ж. фуқаро С.нинг ишончига кириб, “Я.Н.” фермер хўжалиги ҳудудидан 40 сотих ер майдонини шахсий томорқа сифатида фойдаланиш учун олиб бериб, танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 120 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Чет элга чиқиш учун сохта ҳужжатлар тайёрлаб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.А. ноқонуний даромад орттириш мақсадида, фуқаро А.нинг ишончига кириб, ўзи ва икки нафар танишига Россия Федерациясига кириш учун асос сифатида уларнинг гўёки соғлигида муаммолари мавжудлиги ва ушбу касалликларни фақат ушбу давлатда мавжуд тиббий имкониятлар орқали даволаш лозимлиги ҳақидаги таклифномаларни тайёрлаш ва авиачипталарни олиб бериш эвазига ҳар биридан 1 300 АҚШ долларидан жами 3 900 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро И.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар!
Чет элга иш, ўқиш, даволаниш ёки бошқа мақсадларда чиқишдан аввал тегишли ташкилотларнинг расмий ахборот каналлари орқали эълон қилинган хабарлар асосида ҳаракат қилишингиз ҳамда авиачипталарни сотишдаги фирибгарлар тузоғидан эҳтиёт бўлишингизни сўраб қоламиз.

👉 t.me/Department_uz
Касби туманида кредит маблағини талон-торож қилган МЧЖ раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан АТ “Халқ банк” Касби филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “S.Q.” МЧЖ раҳбари Д.В. чорва молларига озуқа ем маҳсулотлари сотиб олиш мақсадида банк филиалидан ажратилган кредит эвазига 817,6 тонна озуқа маҳсулотларини импорт қилиб, ушбу маҳсулотларни белгиланган мақсадларда фойдаланмасдан нақд пулга сотиб юбориб, 753,6 млн сўм кредит маблағларини талон-торож қилганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, текширувда Д.В. фуқаро С.нинг ишончига кириб, унинг йирик шоҳли қора молларини сотувидан тушган 138 млн сўм пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.В.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Ҳазорасп туманида ҳокимлик захирасидаги ерни сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Х. ва Н.Х.лар ноқонуний даромад орттириш мақсадида, фуқаро П.нинг ишончига кириб, унга турар жой қуриши учун ҳокимлик захирасида бўлган 6 сотих ер участкасини фирибгарлик йўли билан сотишни режалаштириб, эвазига олдиндан келишилган 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Х. ва Н.Х.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Вобкент туманида “E-IJRO AUKSION” орқали сотиб олинган ер ҳужжатларини расмийлаштириш учун фирибгарлик қилган ходим ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Вобкент туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Ермулккадастр” давлат корхонаси Вобкент туман филиали “Бир ойна” бўлими бошлиғи Ж.Г. фуқаро Р. томонидан “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн-аукцион орқали сотиб олган 2,6 сотих ер майдонига ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 300 АҚШ доллар сўраб, шундан 100 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Қуйичирчиқ туманида газ таъминоти собиқ назоратчиси қарздорликни йўқ қилиб бериш эвазига 600 минг сўм олган вақтда ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қуйичирчиқ тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Қуйичирчиқтумангаз” газ таъминоти собиқ назоратчиси О. Х. фуқаро Л.нинг ишончига кириб, унинг яшаш хонадонидаги табиий газдан юзага келган 1,8 млн сўм қарздорлигини йўқ қилиш ва 300 минг сўм олдиндан тўлов сифатида базага киритиб бериш эвазига 600 минг сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан О.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Фуқаронинг 1 000 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгарлар айбига иқрор бўлиб олган пулларини қайтарди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман Ободонлаштириш бошқармаси ишчиси К.Т. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, туман ҳокимлиги балансида бўлган дала-дўконни гўёки бўш турганлигини айтиб, ушбу дўконни танишлари орқали ҳисобдан чиқартириб, унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 1 000 АҚШ доллари ва 1 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланиб, текширув жараёнида К.Т. ва бошқалар айбига тўлиқ иқрор бўлиб, фуқаро Ш.дан олган пулларни қайтариб берган ҳолати процессуал тартибда расмийлаштирилиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Учтепа туманида қалбаки АҚШ долларини муомалага киритиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.И. қалбаки валютани муомалага киритиш мақсадида, фуқаро Р.дан “Сигвей” номли воситани 50 АҚШ долларига сотиб олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, фуқаро Ж.И. Р.дан 58 қути “Орбит” сақичларини сотиб олишда қалбаки 6 300 АҚШ долларини берганлиги аниқланиб, жами 6 350 қалбаки АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Лизинг шартномаси асосида автомашиналарни олиб беришни ваъда қилган МЧЖ раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.F.” МЧЖ мансабдор шахслари фуқароларнинг ишончига кириб, уларга лизинг шартномаси асосида автотранспорт воситаларини олиб беришни ваъда қилиб, 2020 йилнинг янаврь-май ойларида 14 нафар фуқародан бошланғич тўлов сифатида 111,1 млн сўмни қабул қилиб, бугунги кунга қадар автотранспорт воситаларини етказиб бермасдан ёки уларнинг талабларига асосан тўлаган пулларини қайтариб бермасдан келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz