Prokuratura Departamenti
18.3K subscribers
8.99K photos
1.44K videos
1.93K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Сергели туманидаги УЖМШ мансабдор шахслари аҳолидан ундирилган маблағларни талон-торож қилганликлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги “О.К.” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати мансабдор шахслари ўзаро тил бириктириб, аҳолидан уй-жой коммунал хизмати учун йиғиб олинган 108,1 млн сўм нақд пулларни ширкатнинг банкдаги ҳисоб рақамига кирим қилмасдан, сохта йиғилиш баённомаси ва ширкат ишчиларига ойлик иш ҳақи сифатида тарқатилганлиги тўғрисида қалбаки ҳужжатларни расмийлаштириб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан УЖМШ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Нукус шаҳрида автосервис учун ер ажратиб беришни ваъда қилган собиқ мутахассис фирибгарлик устида ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ҳамда ИИВнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Нукус шаҳар қурилиш бошқармаси собиқ мутахассиси К.Н. фуқаро Р.нинг ишончига кириб, унга автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш шаҳобчасини очиш учун ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ажратиб беришни ваъда қилиб, эвазига 8,5 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан К.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Юнусобод туманида газ ходимининг фирибгарлиги фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан “Ҳудудгаз пойтахт” газ таъминоти филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Юнусобод тумангаз” бўлими ходими Р.Т. хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаро А.нинг яшаш хонадонига янги газ ҳисоблагич ускунасини ўрнатиб бериш ҳамда фойдаланилган табиий газ учун ҳисобланган 1,2 млн сўм қарздорликни йўқ қилиб бериш эвазига 750 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Янгиҳаёт туманида оилавий ётоқхонадан хонадон олиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Э.К. тумандаги “Коммунал таъмирлаш-аварияни тиклаш хизмати” МЧЖ назоратчиси С.Х. билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро М.нинг ишончига кириб, туман ҳокимлиги томонидан оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилган оилавий ётоқхонадан битта хонадонни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига 5 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Э.К. ва С.Х.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Бекобод туманида 301 млн сўмлик имтиёзли кредит маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ “Агробанк” Бекобод филиали, “P.A.” ва “U.X.” МЧЖ мансабдор шахслари “Ёшлар-келажагимиз” дастури доирасида ажратилган 301 млн сўм кредит маблағларини мақсадсиз сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан филиал ва жамият мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Бухоро шаҳрида тадбиркорнинг 23,6 млн сўм пулини ўтказиб бериш эвазига 2,3 млн сўм олган мансабдор ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Бухоро шаҳар бўлими бошлиғи С.Х. “А.О.” МЧЖ раҳбарининг ишончига кириб, шаҳардаги кўп қаватли уйларда бажарилган таъмирлаш ишлари учун тўланиши лозим бўлган 23,6 млн сўмни жамият ҳисоб-рақамига ўтказиб бериш эвазига 2,3 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Фарғона шаҳар ва Яшнобод туманларида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “А.И.” МЧЖга қарашли ҳайдовчилар тайёрлаш мактаб ўргатувчиси Ж.Т. фуқаро О.нинг ишончига кириб, имтиҳон топширмасдан “D” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш масаласини танишлари орқали ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 550 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департамент ҳамда ИИБнинг Яшнобод туман бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Х. “A.S.” нодавлат таълим маркази ўқитувчиси М.П. билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро М.нинг ишончига кириб, “В” тоифасидаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш ва ЙҲХБ имтиҳонларини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 350 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далил билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Айрим ҳудудларда бу борадаги ишларнинг ҳолати қониқарсиз деб топилиб, қатор раҳбарлар лавозимидан озод этилди ва қатъий огоҳлантирилди.
Ёшлар тадбиркорлиги ва бандлигини янада кенг қўллаб-қувватлаш, уларни спорт, маданият ва санъатга қизиқтириш, талабаларнинг яшаш шароитларини яхшилаш чоралари белгилаб берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения занятости и содержательной организации досуга молодежи.
Работа в некоторых регионах, проводимая в этом направлении, признана неудовлетворительной, отдельные руководители были освобождены от должности и получили строгое предупреждение.
Определен комплекс мер по широкой поддержке молодежного предпринимательства и занятости, вовлечению ее в спорт, культуру и искусство, улучшение жилищных условий студентов.

#Mirziyoyev #videoselektor #yoshlar #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бандихон туманида фермер хўжалигига тегишли ерни олиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бандихон туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Ж. фуқаро С.нинг ишончига кириб, “Я.Н.” фермер хўжалиги ҳудудидан 40 сотих ер майдонини шахсий томорқа сифатида фойдаланиш учун олиб бериб, танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 120 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz