Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.31K photos
816 videos
1.52K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Forwarded from Bosh prokuratura
Бугун, 18 август куни Бош прокуратурада ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг видеоселектор шаклидаги навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Республика кенгаши аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раислари, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари, прокурорлар, ички ишлар, солиқ идоралари раҳбарлари ва ҳудудий кенгашларнинг бошқа аъзолари ҳамда туман - шаҳар сектор раҳбарлари иштирок этди.

Кенгаш йиғилиши танқидий руҳда ўтказилиб, унда ер билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар ҳудудлар кесимида, аниқ рақам ва мисоллар асосида кўрсатиб берилди.

Шунингдек, ер майдонларидан самарали ва оқилона фойда-ланишни таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар ҳамда белгиланган вазифалар ижроси аҳволи муҳокама қилинди.

Республика кенгаши аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, вилоят ва туман - шаҳар ҳокимларининг ҳисоботлари, тушунтириш ва изоҳлари эшитилди.

Бундан ташқари, ерларни талон - торож қилинишининг олдини олиш ҳамда уни муҳофаза қилинишини таъминлаш тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ҳамда ҳудудий ҳокимлар ва уларнинг соҳага масъул ўринбосарлари қонуннинг бузилишига йўл қўймаслик тўғрисида қатъий огоҳлантирилди.

Йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан тегишли Кенгаш қарори қабул қилинди.

👉 @uzbprokuratura
Имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ ва фермер хўжалиги раҳбарлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Иштихон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширишда, “X.e.” фермер хўжалиги раҳбари М.Ж. хўжаликка чорвачиликни ривожлантириш ва хориждан наслли чорва молларини сотиб олиш учун ажратилган 780 млн сўм имтиёзли кредит эвазига хориждан олиб келинган 31 бош наслли қорамолларни сотиб юбориб, кредит маблағини ўзлаштирганлиги аниқланган.

Шу каби, Ангрен шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “М.О.” МЧЖга балиқчиликни ривожлантириш учун ажратилган 490 млн сўм имтиёзли кредит маблағини МЧЖ раҳбари А.Ў. бошқа мақсадларда сарфлаб, ўзлаштириб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Янгиҳаёт туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан Тошкент шаҳар ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Баркамол” МФЙ яшовчи фуқаро М.Р. ўз хонадонида 198 дона “Регапен” ва 6 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳамда 1,8 кг “Мефедрон” номли кристал-кукунсимон моддасини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Шофиркон туманида фуқароларга ишсизлик нафақаси тайинлатиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шофиркон туман бўлими томонидан фуқароларнинг мурожаатларига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг собиқ инспектори Д.Н. ва унинг таниши А.Т. 13 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларга марказ раҳбари орқали ишсизлик нафақаси тайинлаб бериш эвазига 700 АҚШ доллари ва 6 млн сўмини қўлга киритганликлари аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан фуқаро Ф.М.га 500 минг сўмни қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қашқадарё вилоятида дори-дармон ва тиббиёт буюмларини қиммат нархларда етказиб бериш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.” МЧЖ раҳбари Б.Ф. ва бошқалар 2020-2021 йиллар ва жорий йилнинг апрель ойига қадар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё филиалига дори-дармон ва тиббиёт буюмларини белгиланган 15 фоиз устамадан ортиқча нарх қўйиб етказиб берганликлари оқибатида, жами 2,3 млрд сўмни ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Андижон вилоятидаги арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолиятидан

👉@Department_uz
Олмазор туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.А. ўзининг таниши “E.F.” МЧЖ дорихонаси фармацевти Г.И.дан 14 дона “Регопен” ва 1 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 590 минг сўмга олиб, фуқаро А.га 760 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан яна 150 дона “Регопен” ва 11 дона “Тропикамид” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Шайхонтоҳур туманида фуқаронинг уяли алоқа воситаларини харид қилиб, эвазига қалбаки АҚШ доллари берган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ю.Ю. (муқаддам ўғирлик жинояти учун судланган) қалбаки валюталарни ўтказиш мақсадида фуқаро С.нинг ишончига кириб, унга тегишли 2 дона “Iphone 13 pro max” русумли уяли алоқа воситасини 2 550 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, эвазига унга жами 51 дона 50 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни бериб кетганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Мустақиллик байрами арафасида ташкиллаштирилган савдо ярмаркалари фаолиятидан

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Мустақиллик байрами арафасида Жиззах вилоятида ташкиллаштирилган савдо ярмаркалари фаолиятидан

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 |Тадбиркорлар фаолияти қўллаб-қувватланмоқда

👉@Department_uz
Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланди. Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари Тадбиркорлар куни муносабати билан мукофотланган соҳа вакилларидан бир гуруҳига давлат мукофотларини топширди.

В Международном конгресс-центре начался открытый диалог Президента Шавката Мирзиёева с предпринимателями. В начале мероприятия глава государства вручил государственные награды группе представителей сферы в связи с Днем предпринимателей.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатимиз раҳбари соҳа вакилларини қўллаб-қувватлаш юзасидан 5 та йўналишда ташаббусларни билдирди.

Биринчи йўналишкорхоналарни тоифаларга ажратиб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида ёндашувни белгилаш.

Бунда, корхоналар йиллик айланмаси бўйича тоифаларга ажратилади. Булар:

- 1 миллиард сўмгача бўлгани – микро бизнес;

- 10 миллиард сўмгача бўлгани – кичик бизнес;

- 100 миллиард сўмгача бўлгани ўрта бизнес тоифасига киради.

Глава государства выдвинул инициативы по поддержке представителей сферы по 5 направлениям.

Первое направление - определение особого подхода к поддержке предприятий с разделением их на категории.

При этом предприятия будут классифицироваться по их годовому обороту и относиться к следующим категориям:

- субъекты с годовым оборотом до 1 миллиарда сумов - микробизнес;

- субъекты с годовым оборотом до 10 миллиардов сумов - малый бизнес;

- субъекты с годовым оборотом до 100 миллиардов сумов - средний бизнес.

Facebook|Instagram|Twitter
Шундан келиб чиқиб 2023 йил 1 январдан бошлаб микро бизнес учун айланмадан олинадиган солиқнинг амалдаги 4 фоиздан 25 фоизгача бўлган ставкалари ўрнига ягона 4 фоизли солиқ ставкаси жорий этилади.

Бунда, олис ҳудудлардаги ва алоҳида тоифадаги тадбиркорлар учун амалдаги 1 ва 2 фоизли ставкалар сақлаб қолинади.

Ёки, улар ихтиёрий равишда йилига 20-30 миллион сўм тўласа, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиқ идораларига тақдим этиш мажбуриятидан озод этилади.

Исходя из этого, с 1 января 2023 года для микробизнеса вместо действующих ставок налога с оборота - от 4 до 25 процентов - будет введена единая налоговая ставка в 4 процента.

При этом сохранятся действующие ставки в 1 и 2 процента для предпринимателей в отдаленных районах и отдельных категорий.

Или же, при добровольной уплате 20-30 миллионов сумов в год, они будут освобождены от обязанности вести и представлять в налоговые органы бухгалтерский учет.

Facebook|Instagram|Twitter
Иккинчи тоифа, яъни айланмаси 1 миллиард сўмдан ошиб, умумий солиқ тўлаш тартибига ўтган корхоналар бир йил давомида фойда солиғини 2 баробар кам тўлайди.

"Ушбу имкониятлар 370 минг тадбиркорга енгилликлар яратади ва уларга жуда катта стимул беради", деди давлатимиз раҳбари.

Предприятия второй категории, то есть оборот которых превысил 1 миллиард сумов и которые перешли на общий порядок уплаты налогов, в течение года будут платить в 2 раза меньше налога на прибыль.

"Эти возможности облегчат деятельность и дадут мощный стимул 370 тысячам предпринимателей", сказал глава нашего государства.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент тез ўсиб бораётган юқори салоҳиятли ўрта корхоналар сонини ҳозирги 3,5 мингтадан 10 мингтага етказиш зарурлигини таъкидлади.

Бунинг учун, 2023 йил 1 январдан:

- кичикдан ўрта бизнесга ўтган корхоналар икки йил давомида фойда солиғининг фақат 50 фоизини тўлайди;

- мулкни суғурта қилиш харажатларининг 50 фоизи давлат ҳисобидан қоплаб берилади;

- соддалаштирилган солиқ, молиявий ва статистика ҳисоботлари жорий этилади;

- давлат харидларида 20 фоиз квота ўрнатилиб, ушбу харидлар доирасида уларга олдиндан 50 фоиз маблағ тўлаб берилади (амалда 15 фоиз).

Президент указал на необходимость увеличения числа быстрорастущих предприятий среднего бизнеса с нынешних 3,5 тысячи до 10 тысяч.

Для этого с 1 января 2023 года:

- предприятия, перешедшие с малого на средний бизнес, в течение двух лет будут уплачивать только 50 процентов налога на прибыль;

- 50 процентов расходов на страхование имущества будут компенсироваться государством;

- для них будет внедрена упрощенная налоговая, финансовая и статистическая отчетность;

- будет установлена 20-процентная квота на государственные закупки, в рамках этих госзакупок им будет выплачиваться аванс в размере 50 процентов (сейчас 15 процентов).

Facebook|Instagram|Twitter
Очиқ мулоқотда кичик ва ўрта бизнес учун энг муаммоли масалалардан бири қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва қайтариш билан боғлиқлиги таъкидланди.

Президент 2021 йилги тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида бизнес учун солиқ юкини тушириш сиёсатини давом эттириб, қўшилган қиймат солиғи ставкасини янада туширишга ваъда берган эди.

«Очиқ айтишим керак, “иқтисодиёт пандемия туфайли ҳали тўлиқ тикланмади, жаҳон иқтисодиётидаги вазият яхши эмас, шу сабабли буни кейинга қолдирайлик”, деб таклиф берганлар ҳам бўлди.

Лекин сизларни ишонтириб айтаман: биз ислоҳотлар йўлидан ҳеч қачон ортга қайтмаймиз ва 2023 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкасини 12 фоизга туширамиз!», - деди Шавкат Мирзиёев.

В ходе открытого диалога отмечалось, что один из самых проблемных вопросов для малого и среднего бизнеса связан с исчислением и возвратом налога на добавленную стоимость.

Во время открытого диалога с предпринимателями в 2021 году Президент обещал продолжить политику облегчения налогового бремени бизнеса и еще больше снизить ставку налога на добавленную стоимость.

"Нужно открыто сказать, кое-кто предлагал: "экономика еще не восстановилась после пандемии, в мировой экономике неблагоприятная ситуация, поэтому давайте отложим это на потом".

Но хочу заверить вас: мы никогда не свернем с пути реформ и с 1 января 2023 года снизим ставку налога на добавленную стоимость до 12 процентов!", - сказал Шавкат Мирзиёев.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент илгари сурган иккинчи ташаббус – тадбиркорларимиз фаолиятини кенгайтириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай молиялаштириш тизимини яратишдир.

Бу борада кичик бизнес лойиҳаларига 20 триллион сўм йўналтирилади.

Учинчи йўналиш ҳақида сўз юритар экан, Президент кредит бериш масаланинг фақатгина бир томони экани, бизнес юриб кетиши учун етарли шарт-шароит, инфратузилма ва кафолатли бозор кераклигини алоҳида қайд этди.

Шу сабабли, энг аввало, туман ва шаҳарларнинг шароитидан келиб чиқиб бизнес учун алоҳида ёндашувлар жорий этилади.

Вторая инициатива, выдвинутая Президентом - создание удобной системы финансирования для расширения деятельности предпринимателей, реализации ими новых проектов.

Проектам малого бизнеса решено направить 20 триллионов сумов.

Говоря о третьем направлении, глава государства отметил, что выделение кредита - это лишь часть вопроса, для того, чтобы бизнес заработал, необходимы достаточные условия, инфраструктура и гарантированный рынок.

В связи с этим будут внедрены отдельные подходы для бизнеса исходя прежде всего из условий районов и городов.

Facebook|Instagram|Twitter