Сирдарё ва Бухоро вилоятида тижорат банки мутахассислари томонидан пул маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сардоба туман бўлими томонидан “С.Н.” фермер хўжалигининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ “Агробанк” Сардоба филиали бош мутахассиси И.М. бошқалар билан олдиндан тил бириктириб, “Ғалла имтиёзли кредит ҳисобидан механизация хизматлари учун олдиндан тўлов” мазмунида фермер хўжалигининг 77,8 млн сўм пул маблағини асоссиз равишда бошқа субъектларга ўтказиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Худди шундай, Департаментнинг Ромитан туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТИБ “Ипотека банк” Бухоро вилояти филиали касса шаҳобчаси собиқ кассири Н.Ҳ. 98 та ижро ҳужжати бўйича фуқароларга гўёки қарздорликлари қопланганлиги тўғрисидаги сохта квитанцияларни тақдим қилиб, аслида 20,1 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 t.me/Department_uz

МДҲга аъзо давлатлар Солиққа оид (молиявий) тергов органлари раҳбарлари мувофиқлаштирувчи кенгаши доирасида фаолият кўрсатувчи экспертлар ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди
2021 йил 7 апрель куни Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент вакиллари МДҲга аъзо давлатлар Молиявий разведка бўлинмалари раҳбарлари кенгаши (Кенгаш) доирасида фаолият кўрсатувчи экспертлар ишчи гуруҳининг видеоанжуман шаклида ташкил этилган йиғилишида иштирок этди.
Мазкур йиғилишда Кенгашга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари (Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон) ва МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этди.
Кун тартибига мувофиқ, иштирокчилар МДҲга аъзо давлатларнинг хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик дастурлари, Кенгашнинг 20-йиғилиши якунлари бўйича қабул қилинган қарорлари ҳамда МДҲнинг устав органларининг бошқа кўрсатмаларининг ижро этилиши жараёнларини кўриб чиқдилар.
Шунингдек, йиғилиш давомида иштирокчилар контрабандага, акцизости товарларнинг ноқонуний муомаласига, терроризмни молиялаштиришга, шунингдек, чет элдан маблағларни қайтармаслик билан боғлиқ бўлган ноқонуний фаолиятга қарши курашиш бўйича тезкор ва профилактика тадбирларини амалга оширишда ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва келгусидаги истиқболлари тўғрисида фикр алмашдилар.
Бундан ташқари, йиғилиш давомида иштирокчилар Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг 30 йиллигига бағишланган тадбирларни ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Департамент вакилларининг Кенгаш доирасида фаолият кўрсатувчи экспертлар ишчи гуруҳининг йиғилишида иштироки конструктив ва фойдали бўлиб, ушбу соҳадаги халқаро алоқаларнинг кенгайишига хизмат қилади.

Қўшкўпир туманида уйларни таъмирлашдаги талон-торожлик фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшкўпир туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “H.I.” МЧЖ раҳбари туманнинг Мустақиллик кўчасидаги уйларда амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича тузилган ҳужжатларга сохта маълумотларни киритиш орқали амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиб, 81,6 млн сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан МЧЖ раҳбари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Департамент органлари томонидан тадбиркорлик субъектларига кўрсатилган амалий ёрдамлар юзасидан
2020 йил ва жорий йилнинг 1-чораги давомида 8 050 та тадбиркорлик субъектига ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилиб, 8 688 та иш ўрни яратилди; Ўтказилган учрашув ҳамда профилактик тадбирлар давомида ўз муаммоларини билдирган 2 104 та (1 787-317) тадбиркорнинг
− 1 051 тасига лицензия олиб беришда, 100 тасига − 9,7 млрд сўм кредитлар берилишида, 81 тасига − муҳандислик- коммуникация тармоқларига уланишига ёрдам берилиб, тўсқинликлар ва асоссиз оворагарчилигига барҳам берилди;
− 18 тасига 13 та бўш турган бино ва иншоотларнинг ижара ва “ноль” қийматда тақдим этилишида, 15 тасига 5 гектар ер майдони ажратилишида, 895 тасига бошқа масалаларда муаммо ва таклифлари ижобий ҳал қилиниши таъминланди.
− турли сабабларга кўра ўз фаолиятини тўхтатган тадбиркорларнинг муаммоларини бартараф этишга қаратилган тадбирлар натижасида 828 та кичик бизнес субъектларининг фаолияти ҳамда улардаги иш ўринларининг қайта тикланиши таъминланди.
− рўйхатдан ўтмасдан, рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатиб, яширин тадбиркорлик билан шуғулланаётган шахслар олиб борилган профилактик тадбирлар натижасида 2 709 та ЯТТ ташкил этилиб, 3 578 та янги иш ўрни ташкил этилди.

Енгил конструкцияли "яшил дўкон"ларни ташкил этиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, улар негизида ўртакаш бўғинисиз аҳолига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишга ихтисослашган енгил конструкцияли “Яшил дўкон”ларни ташкил этиш бўйича тизимли чоралар кўрилмоқда.
Енгил конструкцияли “Яшил дўкон”лар “Сергели” намунавий лойиҳаси асосида контейнерлардан барпо этилиб, савдо ва музлаткичли омбор қисмларидан иборат.
2020 йил ва жорий йилнинг 1-чораги давомида қурилиши режалаштирилган 2 162 та “Яшил дўкони”дан 561 таси барпо қилиниб, фойдаланишга топширилди ҳамда уларда 1 147 та янги иш ўринлари яратилди.
Ҳозирги кунда тармоқ жадвалларига мувофиқ 717 та “Яшил дўкон”ларни қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда.

Тадбиркорлик субъектларини жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш йўналишида амалга оширилган ишлар юзасидан
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиши билан боғлиқ 470 та ҳуқуқбузарлик ҳолати фош этилиб, уларга етказилган 86,1 млрд сўм миқдорда зарарларнинг ундириши таъминланди.
Қўпол қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 455 та жиноят иши қўзғатилди.
Коррупцияга оид жиноятларнинг соҳалар бўйича таҳлилига кўра:
Банк мансабдор шахсларининг 30 та жинояти фош этилган.
Бундан ташқари, ўз бизнесини йўлга қўйиш мақсадида банкларга мурожаат қилган 669 нафар фуқаронинг аризасидан фойдаланиб, уларнинг хабардорлигисиз банк мансабдор шахслари томонидан жами 29,6 млрд сўмлик имтиёзли кредитларни ноқонуний ажратилиб, талон-торож қилинганлиги аниқланган.
Мисол учун, АТ “Халқ банк” Ғазалкент филиали юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бош мутахассиси 2,7 млрд сўм кредит талон-торож қилганлиги аниқланган.
Ер мулк кадастр агентлиги тизимидаги мансабдор шахслар томонидан содир этилган 12 та коррупциявий жинояти фош этилган.
Масалан, Хўжаобод туман “Ер мулк кадастри давлат корхонаси” мутахассиси Ж.И. 7 800 АҚШ доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шу билан бирга, Бандлик тизими ҳамда газ таъминоти корхоналари – 6 тадан, солиқ, қурилиш, экология, бозорлар – 4 тадан, санитария-эпидемиологик марказлар – 5 тадан, давлат активларини бошқариш агентлиги, давлат хизматлари маркази, ички ишлар органлари – 2 тадан, статистика, сув таъминоти – 1 тадан ҳамда бошқа идораларда – 245 та жиноят содир этилганлиги аниқланган.

Яшнобод туманида қўшма корхонанинг маҳсулотларини ўзлаштирган собиқ омбор мудирига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан “А.” АЖ қўшма корхонасининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, қўшма корхонанинг 5-омбори собиқ мудири Х.А. ва бошқалар ўзининг моддий жавобгарлигидаги 95,3 млн сўмлик кабель маҳсулотини гўёки қолдиқда турганлиги ҳақида ҳисоботларни сохталаштириб, аслида эса уларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишиб, жамият манфаатларига кўп миқдорда зарар етказишганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Х.А. ва корхонанинг бошқа масъул ходимларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Пайариқ туманида сув иншооти ва тармоғини реконструкция қилишдаги талон-торожлик фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пайариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “H.Q.” МЧЖ раҳбари ва бошқалар “Уймовут” МФЙ ҳудудидаги тоза ичимлик сув иншооти ва тармоғини реконструкция қилиш ишлари бўйича тузилган ҳужжатларга сохта маълумотларни киритиш орқали амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзишиб, 134,5 млн сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган
Мазкур ҳолат юзасидан МЧЖ раҳбари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 t.me/Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пайариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “H.Q.” МЧЖ раҳбари ва бошқалар “Уймовут” МФЙ ҳудудидаги тоза ичимлик сув иншооти ва тармоғини реконструкция қилиш ишлари бўйича тузилган ҳужжатларга сохта маълумотларни киритиш орқали амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзишиб, 134,5 млн сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган
Мазкур ҳолат юзасидан МЧЖ раҳбари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 t.me/Department_uz
Сурхондарё вилоятида фуқаронинг турмуш ўртоғи билан ажрашиш масаласини тезлаштириб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сурхондарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Ж. ўзини “М.” адвокатлик бюроси адвокати деб таништириб, шу йўл билан фуқаро Б.нинг ишончига кириб, унинг турмуш ўртоғи билан ажрашиш масаласини суд тизимида ишловчи танишлари билан гаплашиб тез кунда ҳал қилиб бериш эвазига 10 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сергели туманидаги УЖМШ мансабдор шахслари аҳолидан ундирилган маблағларни талон-торож қилганликлари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги “О.К.” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати мансабдор шахслари ўзаро тил бириктириб, аҳолидан уй-жой коммунал хизмати учун йиғиб олинган 108,1 млн сўм нақд пулларни ширкатнинг банкдаги ҳисоб рақамига кирим қилмасдан, сохта йиғилиш баённомаси ва ширкат ишчиларига ойлик иш ҳақи сифатида тарқатилганлиги тўғрисида қалбаки ҳужжатларни расмийлаштириб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан УЖМШ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Нукус шаҳрида автосервис учун ер ажратиб беришни ваъда қилган собиқ мутахассис фирибгарлик устида ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ҳамда ИИВнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Нукус шаҳар қурилиш бошқармаси собиқ мутахассиси К.Н. фуқаро Р.нинг ишончига кириб, унга автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш шаҳобчасини очиш учун ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ажратиб беришни ваъда қилиб, эвазига 8,5 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан К.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Юнусобод туманида газ ходимининг фирибгарлиги фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан “Ҳудудгаз пойтахт” газ таъминоти филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Юнусобод тумангаз” бўлими ходими Р.Т. хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаро А.нинг яшаш хонадонига янги газ ҳисоблагич ускунасини ўрнатиб бериш ҳамда фойдаланилган табиий газ учун ҳисобланган 1,2 млн сўм қарздорликни йўқ қилиб бериш эвазига 750 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиҳаёт туманида оилавий ётоқхонадан хонадон олиб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Э.К. тумандаги “Коммунал таъмирлаш-аварияни тиклаш хизмати” МЧЖ назоратчиси С.Х. билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро М.нинг ишончига кириб, туман ҳокимлиги томонидан оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилган оилавий ётоқхонадан битта хонадонни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига 5 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Э.К. ва С.Х.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бекобод туманида 301 млн сўмлик имтиёзли кредит маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ “Агробанк” Бекобод филиали, “P.A.” ва “U.X.” МЧЖ мансабдор шахслари “Ёшлар-келажагимиз” дастури доирасида ажратилган 301 млн сўм кредит маблағларини мақсадсиз сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан филиал ва жамият мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бухоро шаҳрида тадбиркорнинг 23,6 млн сўм пулини ўтказиб бериш эвазига 2,3 млн сўм олган мансабдор ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Бухоро шаҳар бўлими бошлиғи С.Х. “А.О.” МЧЖ раҳбарининг ишончига кириб, шаҳардаги кўп қаватли уйларда бажарилган таъмирлаш ишлари учун тўланиши лозим бўлган 23,6 млн сўмни жамият ҳисоб-рақамига ўтказиб бериш эвазига 2,3 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан С.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.