Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.31K photos
816 videos
1.52K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда ўрта-махсус ва олий таълим соҳасида пора олиш, фирибгарлик, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш каби жиноятларни содир этишининг олдини олиш борасида мунтазам равишда тезкор-қидирув тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида:
– олий таълим муассасаларига ўқишга киритиш билан боғлиқ 127 та жиноят фош этилиб, 384 млн сўм ва 457 минг АҚШ долларининг фирибгарлик ёки пора сифатида қўлга киритилишининг олди олинди;

– хорижий давлатлардан ўқишни юртимиздаги олий таълим муассасасига кўчириб беришни ваъда қилган шахсларнинг 34 та жинояти фош этилиб, ҳуқуқбузарлар томонидан 81,8 млн сўм ва 168,2 минг АҚШ долларининг қўлга киритилишига чек қўйилди;

– коллеж ва техникумларга ўқишга киритиш билан боғлиқ 37 та жиноят фош этилиб, 22 млн сўм ва 27,5 минг АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилганда, бу борада Андижонда – 29 та, Фарғонада – 27 та, Тошкент шаҳарда – 26 та, Самарқандда – 21 та, Бухоро ва Тошкент вилоятларида – 17 тадан, Наманган ҳамда Сирдарёда – 16 тадан, Сурхондарёда – 9 та, Жиззах, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда – 6 тадан, Қашқадарёда – 3 та, Навоий вилоятида – 1 та жиноят аниқланган бўлиб, ҳуқуқбузарлик содир этганларнинг 17 нафари олий таълим тизимида, 14 нафари коллеж ва лицейларда ишласа, 169 нафари бошқа соҳа вакиллари ёки фуқароларни ташкил этган.

Айни пайтда юртимизда олий ўқув юртларига кириш имтиҳонлари давом этар экан, Департамент ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар томонидан ушбу йўналишда коррупция ҳолатларининг олдини олиш борасида профилактика ва тезкор-қидирув тадбирлари давом этади.

Ҳурматли ота-оналар ва абитуриентлар!

Афсуски, “Диплом бўлса етади, у ёғи бир гап бўлар” қабилида иш тутадиган, абитуриентнинг қобилияти, билими ва салоҳиятига иккинчи даражали масала сифатида қарайдиганлар ҳам йўқ эмас.

Ваҳоланки, Республикамизда фаолият юритаётган 170 та олий таълим муассасаларининг барчасида ўқишга кириш борасида кенг имкониятлар яратилган бўлиб, ҳар бир абитуриент бир вақтнинг ўзида 5 тагача ОТМга кириш учун имтиҳон топшириши, қолаверса етарлича балл тўплай олмаган тақдирда контракт ёки оширилган контракт тўловини амалга ошириб, талаба бўлишлари мумкин.

Шундай экан, олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишда, ўқишга киришда очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ҳаракат қилишингизни, қонунни бузишдан ўзингизни тийишингизни ҳамда фирибгарлар тузоғидан эҳтиёт бўлишингизни сўраб қоламиз!

👉@Department_uz
Муборак туманида 1,1 млрд сўмлик пўлат сув қувурларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Қашқадарё сув таъминоти” МЧЖ Муборак тумани филиали моддий жавобгар шахслари ва бошқалар туманидаги “Кўҳнашаҳар” ва “А.Темур” ҳудудидан ўтувчи узунлиги 2 500 метр бўлган бозор баҳоси 1,1 млрд сўмлик пўлат сув қувурларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Косон туманида фуқарони хорижий компанияга ишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Косон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Э.” хорижий компанияси инженер-технологи А.Х. фуқаро Ш.ни танишлари орқали ушбу компанияга ишга киритиб қўйишни 1 500 АҚШ долларига келишиб, шундан 11 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 192-9-моддаси (тижоратда пора эвазига оғдириб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Гулистон шаҳрида устама тўлов шарти билан фуқароларнинг пул маблағини жалб қилган МЧЖ раҳбарининг кирдикорлари фош бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “D.i.” МЧЖ раҳбари У.А. ва бошқалар фуқаролардан гўёки инвестиция кўринишида пул маблағини жалб этиб, ҳар ой ўн фоиз устама тўловлари тўлаб беришга ишонтириб, 5 нафар фуқаронинг 105,8 млн сўми ва 17 000 АҚШ долларини қўлга киритиб, ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 188-1-моддаси (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ўқишга киритиб қўйиш ва ўқишни кўчириб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро З.И. фуқаро Ғ.нинг ишончига кириб, уни танишлари орқали Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 7 500 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, ушбу институт катта ўқитувчиси Б.М. фуқаро З.И.дан 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро З.Ў. фуқаро И.нинг қўшни Қирғизистон Республикаси университетидаги ўқишини Фарғона давлат университетига кўчириб беришни 1 500 АҚШ долларига келишиб, шундан 1 000 АҚШ долларини қўлга киритиб, қолган 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Кармана туманида 15 сотих ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ва уларнинг шериги ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИВнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар С.Б. ва С.Х. фуқаро Б.га Кармана тумани “Нурафшон” МФЙ ҳудудидан 15 сотих бўш ер майдонини кадастр бўлимида ишловчи “А.” исмли таниши орқали расмийлаштириб бериш орқали 90 млн сўмга сотишга келишиб, эвазига 8 300 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, С.Х.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, Давлат кадастрлар палатаси Кармана тумани филиали кадастр муҳандиси вазифасида ишловчи А.Э. ўз хизмат хонасида 900 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Денов туманида ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахс аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ф.Р. “Д.Б.” фермер хўжалигига қарашли суғориладиган экин ер майдонининг 2 сотихини ноқонуний равишда эгаллаб олиб, уй-жой қуриш учун бетон пойдевори қурганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тадбиркорга 500 млн сўм кредит ажратиб беришни ваъда қилган шўъба мудири ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Ипотека-банк” АТИБ вилоят филиалининг шўъба мудири Х.Т. “L.S.” МЧЖга қарашли Шўрчи туманидаги ишлаб чиқариш цехи биносини таъмирлаш учун 500 млн сўм кредит ажратиб бериш эвазига 10 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Избоскан туманида фуқароларнинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Избоскан тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Г.Э. бошқа фуқаролар М. ва Т.нинг қўшни Қирғизистон Республикаси Олий таълим муассасасидаги ўқишларини танишлари ёрдамида Тошкент менежмент ва иқтисодиёт профессионал профиль институтига кўчириб беришни 3 600 АҚШ долларига келишиб, олдиндан 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тадбиркордан 1 500 АҚШ доллари талаб қилган электр таъминоти корхонаси раҳбари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қумқўрғон тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Қумқўрғон тумани электр таъминоти корхонаси бошлиғи Ю.Х. “М.М.” МЧЖнинг қурилиш цехини электр тармоғига қайта улаб бериш эвазига МЧЖ раҳбари У.Р.дан пора талаб қилиб, ўз хизмат хонасида 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тупроққалъа туманида чет эл валютасини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тупроққалъа туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Ҳазорасп универсал савдо” мажмуаси атрофида валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар О.А. ва У.А фуқаро Г.га жами 3 200 АҚШ долларини 35,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz