Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.34K photos
834 videos
1.53K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Бўстонлиқ туманида банк мутахассиси ва бошқалар томонидан имтиёзли кредит маблағи мақсадсиз сарфланганлиги фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТ “Халқ банк” Ғазалкент филиали бош мутахассиси Д.М. ва бошқалар “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида 85 нафар фуқарога ажратилган кредит маблағини ўзи норасмий бошқариб келган “D.” ва “SH.” МЧЖларга “Асалари уяси” сотиб олиш учун ўтказиб, амалда фуқароларга “Асалари уяси”ни етказиб бермасдан қалбаки ҳужжатларни расмийлаштириш орқали жами 2,7 млрд сўм имтиёзли кредит маблағларини нақдлаштириб, 7 фоиз устама олиб қолиб, фуқароларга берганлиги оқибатида кредит маблағлари мақсадсиз сарфланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Янгиҳаёт туманида 8 ойлик фарзандини 10 минг АҚШ долларга сотган фуқаро ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.Ж. (аёл) фуқаро Н.га 2020 йил июль ойида туғилган ўғил фарзандини 10 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Ўзбекистон туманида тадбиркорнинг 17 800 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ўзбекистон туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ю.И. “М.” МЧЖ раҳбарини алдаб, “Ёшлар меҳнат гузари” масканини қуриш учун ер майдони ажратиш ҳамда тумандаги 3 та бўш турган маданият маркази биноларини аукцион орқали олиб беришга ишонтириб, унинг 17 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ю.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Андижон вилоятида сабзавотчиликка ихтисослашган ер майдонини 18 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Балиқчи тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Н.” фермер хўжалиги раҳбари Х.Р. Ф.Т.нинг ишончига кириб, унга фермер хўжалигига тегишли сабзавотчиликка ихтисослашган ер майдонининг 6 гектарини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали боғдорчилик йўналиши бўйича ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан келишилган 18 минг АҚШ доллари ҳисобидан 189 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Чироқчи туманида фуқарони интернет тармоқлари орқали шарманда қилиш билан қўрқитиб пул талаб қилган товламачилар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Ю. ва С.А.лар олдиндан тил бириктириб, фуқаро Ғ.нинг Н. исмли аёл билан ишқий муносабатлари акс этган видеотасвирларни интернет тармоқларида тарқатиб, уларни шарманда қилиш билан қўрқитиб, эвазига талаб қилган 1 000 АҚШ долларидан 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Ю. ва С.А.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Тўрткўл туманида фуқарога 10 гектар ер олиб беришни ваъда қилган жамият раҳбари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “А.” МЧЖ раҳбари Н.Х. фуқаро Х.нинг ишончига кириб, унга Тўрткўл тумани ҳудудидан боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш йўналиши бўйича 10 гектар ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, 30 млн сўм пулларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Когон туманида газ ҳисоблаш ускунасига ташқаридан аралашиш ҳолати аниқланди

👉 t.me/Department_uz
Prokuratura Departamenti
“Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” Зангиота туман филиали бўлим бошлиғига пора таклиф қилган корхона раҳбари ўринбосари ушланди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Ер тузиш ва кўчмас мулк…
Пора олишдан бош тортган кадастр ходимига 10 млн сўм мукофот берилди

Аввал хабар қилинганидек, Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Э.” МЧЖ раҳбари ўринбосари жамиятга тегишли иссиқхона қурилиши учун ажратилган ер майдонининг топографик фотосуратини тасдиқлаш эвазига “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” Зангиота туман филиали бўлими бошлиғига 1 000 АҚШ доллари пора таклиф қилиб, берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган эди.

Кадастр бўлими бошлиғи ўзига нисбатан пора таклиф қилинаётганлиги тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ўз вақтида хабар берганлиги ва фуқаронинг ноқонуний хатти-ҳаракатларини фош этишда фаол иштирок этганлиги инобатга олиниб, Кадастр агентлиги раҳбарияти томонидан 10 млн сўм пул мукофоти ҳамда Хонобод сиҳатгоҳига 2 кишилик йўлланма билан рағбатлантирилди.

👉 t.me/Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ер савдоси билан боғлиқ яна бир фирибгарлик фош этилди

👉 t.me/Department_uz
Чирчиқ шаҳрида ўқишга киритиш эвазига 2 000 АҚШ доллари олган кафедра мудири ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ИИББнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Чирчиқ Давлат педагогика институти кафедра мудири А.Н. фуқаро У.ни ушбу институтнинг Жисмоний тарбия факультети сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қуйиш эвазига 4 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 2 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Н. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Қўшкўпир туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биносини таъмирлашда талон-торожлик фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшкўпир туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида амалга оширилган жорий таъмирлаш ишлари бўйича ўтказилган назорат ўлчовида, “А.G’.” хусусий корхона ва мактаб мансабдор шахслари ҳисоб-фактураларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 396,2 млн сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Чилонзор туманида 132 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “M.” МЧЖ фармацевти А.А. ва Ш.А.лар дори воситаларини дорихонадан ташқарида муомалага киритиб даромад орттириш мақсадида, хорижда ишлаб чиқарилган “Debistal-GM” дори воситасининг ҳар бир донасини 33 минг сўмдан ҳисоблаб, 4 000 донасини 132 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан А.А. ва Ш.А.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Кредит маблағларини талон-торож қилган МЧЖ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “N.C.” МЧЖ раҳбари Б.П., банк муассасасидан ажратилган кредит маблағи ҳисобидан Тахиатош туманида 5 қаватли турар жой биносини қуриш ишларини амалга ошириб, ушбу қурилиш ишлари тўлиқ бажарилмаган бўлсада, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали 845,6 млн сўм кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги, шунингдек Б.П. турмуш ўртоғи номига “Q-B.” МЧЖни ташкил қилиб, амалда жамиятни ўзи бошқариб, солиқ ҳисоблаш базасини камайтириб кўрсатиш орқали 282,2 млн сўм ҚҚСни тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) ва 184-моддаси (солиқларни тўлашдан бўйин товлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Андижон туманида валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон тумани бўлимлари томонидан валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Улуғнор-Балиқчи автомобиль йўли бўйида фуқаро Д.Э., И.А. ва бошқалар харидорлар О. ва Ш.га ҳар бир АҚШ долларини 10 550 сўмдан ҳисоблаб, 10 000 АҚШ долларини 105,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.Э., И.А. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Тахиатош туманида ЙҲХБ инспекторига пора берган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тахиатош туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Ю. ўзига тегишли автотранспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлиги юзасидан тузилган баённомада таниши И.И.ни ҳуқуқбузар деб кўрсатишни таклиф қилиб, эвазига ЙҲХБ катта инспектори А.Б.га 6 млн сўм пора берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Ю.га нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Чортоқ тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосарининг фирибгарлиги фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Чортоқ тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари Р.К., фуқаро Н.га ўзини кадастр бошқармаси ходими сифатида таништириб, унга 2 000 АҚШ доллари эвазига туман ҳокимлиги захирасида бўлган 1,4 гектар ер майдонини танишлари орқали боғ ташкил этиш учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришга ишонтириб, 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Олмазор туманида уяли алоқа воситасини сотган фуқарога харидор томонидан қалбаки 500 АҚШ доллари берилганлиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ш.О. “OLX” интернет савдо дўкони орқали нотаниш шахсга “Iphone XS Max” русумли уяли алоқа воситасини 500 АҚШ долларига сотишга келишиб, харидор у билан уяли алоқа воситасини олиш учун кўришган вақтида 5 дона қалбаки 100 АҚШ доллари купюраларини бериб кетганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Оҳангарон шаҳрида хорижий корхона манфаатларига 329,4 млн сўм зарар етказган бош ҳисобчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳар бўлими томонидан “R.T.” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонанинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, корхонанинг собиқ бош ҳисобчиси М.Д. корхона раҳбарининг хабардорлигисиз, банк клиент дастуридан фойдаланган ҳолда электрон калит орқали корхонанинг банкдаги ҳисоб рақамидан асоссиз равишда иш ҳақи, кредитларни сўндириш ва бошқа молиявий операцияларни амалга ошириб, 329,4 млн сўм маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Қонликўл туманида бюджет маблағларини талон-торож қилган МЧЖ раҳбари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қонликўл тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман қишлоқ хўжалиги бўлими ва “A.O.” МЧЖ мансабдор шахслари ҳудуддаги “Суенли” каналига насос агрегати ўрнатиш ва электр тармоғини таъмирлаш давомида ҳар бири 217,7 млн сўмлик 3 дона “СНПЭ-500/10” русумли насос агрегатлари ўрнатилмаган бўлсада, ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали жами 653,1 млн сўм бюджет маблағлари ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қили) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
“Амузанг” каналининг қирғоқ бўйи муҳофаза ҳудудига қарашли ер майдонини сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “С.С.” фермер хўжалиги раҳбари Ч.Ў. фуқаро М.га “Амузанг” каналининг қирғоқ бўйи муҳофаза ҳудудига қарашли 50 сотих ер майдонини 75 млн сўм эвазига уй-жой қуриш учун ҳужжатларни расмийлаштириб беришга ишонтириб, олдиндан 35 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ч.Ў.га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz