Forwarded from Bosh prokuratura
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРОРИ НИҒМАТИЛЛА ЙЎЛДОШЕВНИНГ ОЗАРБАЙЖОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРОРИ КАМРОН АЛИЕВ БИЛАН УЧРАШУВИ
Бугун Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошевнинг Озарбайжон Республикаси Бош прокурори Камрон Алиев билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Озарбайжон делегацияси вакилларига Ўзбекистон Республикасида давлат ва жамият ҳаётининг турли жабҳаларида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, шу жумладан тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, коррупцияга қарши кураш соҳаларида амалга оширилган ишлар ҳамда прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берилди.
Хусусан, озарбайжонлик ҳамкасбларга Ўзбекистон прокуратура органлари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, шу жумладан, иш юритувни рақамлаштириш, электрон жиноий-ҳуқуқий статистикаси, “E-материал”, “Бюджет назорати” ахборот тизимларини юритиш соҳаларида амалга оширилган ишлар юзасидан тақдимот қилинди.
Тарафлар Ўзбекистон-Озарбайжон ҳамкорлигининг кўплаб йўналишларида ҳали тўлиқ ишга солинмаган катта салоҳият мавжудлигини қайд этгани ҳолда, келгусида идоралараро ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрликларини билдирдилар.
Тадбир якунида Бош прокурор Камрон Алиев Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси “Ўзбекистон Республикаси прокуратурасининг фахрий ходими” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Бундан ташқари, делегация аъзолари учун Бош прокуратура музейида экскурсия ташкил қилинди, шунингдек Озарбайжон томони Бош прокуратура Академияси фаолияти билан ҳам таништирилди.
************************
ВСТРЕЧА ГЕНЕРАЛЬНОГО ПРОКУРОРА РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН НИГМАТИЛЛЫ ЙУЛДОШЕВА
С ГЕНЕРАЛЬНЫМ ПРОКУРОРОМ АЗЕРБАЙДЖАНСКОЙ РЕСПУБЛИКИ КАМРАНОМ АЛИЕВЫМ
13 апреля текущего года в Генеральной прокуратуре состоялась встреча Генерального прокурора Республики Узбекистан Нигматиллы Йулдошева с Генеральным прокурором Азербайджанской Республики Камраном Алиевым.
В ходе встречи представители Азербайджанской делегации были проинформированы о проводимых в Республике Узбекистан широкомасштабных реформах во всех сферах жизни общества и государства, в частности, в области развития предпринимательства, всесторонней поддержки населения, противодействия коррупции, а также об основных направлениях деятельности органов прокуратуры Узбекистана.
В частности, азербайджанским коллегам представлена презентация об осуществляемой органами прокуратуры Узбекистана работе по внедрению в деятельность современных информационно-коммуникационных технологий, в том числе по цифровизации делопроизводства, ведению электронной уголовно-правовой статистики, информационных систем «E-материал», «Бюджетный контроль».
Стороны пришли к обоюдному мнению о том, что между Узбекистаном и Азербайджаном имеется значительный незадействованный потенциал по многим направлениям сотрудничества, в связи с чем, выражена готовность в дальнейшем расширении межведомственного взаимодействия.
В заключение Генеральный прокурор Камран Алиев за весомый вклад в развитие сотрудничества между правоохранительными органами Республики Узбекистан и Азербайджанской Республики был награжден нагрудным знаком «Почетный работник прокуратуры Республики Узбекистан».
Кроме того, для участников делегации был проведен экскурс по музею Генеральной прокуратуры, а также Азербайджанская сторона ознакомилась с деятельностью Академии Генеральной прокуратуры.
👉@uzbprokuratura

Фарғона туманида фермер хўжалиги ер майдонини сотиб юборган кадастр ходими ва унинг шериги аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Кадастр агентлигининг Фарғона тумани филиали мутахассиси С.О. филиалнинг собиқ ходими муқаддам ЖКнинг 228-моддаси билан судланган Г.Р. билан олдиндан тил бириктириб, “A.O.” фермер хўжалигининг 1,5 гектар очиқ ер майдонининг 18 сотихида гўёки 2 та 9 сотихли уй-жой мавжудлиги ҳақида сохта кадастр ҳужжатларини тайёрлашиб, ушбу 18 сотих ер майдонини фуқаро Ш.га фирибгарлик йўли билан 7 500 АҚШ долларига сотганликлари аниқланиб, текширув давомида С.О ва Г.Р. томонидан 200 АҚШ долларини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz

Жиззах вилоятида ўқитувчиларни аттестация тест синовидан ўтказиб қўйишни ваъда қилган марказ услубчиси ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази бўлим услубчиси Б.И. умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари О.Т. ва Ш.Қ.ни малака тоифаси олиш учун ўтказилаётган аттестация тест синовларидан танишлари ёрдамида ўтказиб бериш эвазига 1 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ахборот технологиялари ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда соҳада 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан йиғилиш бошланади.
—
Скоро при Президенте Шавкате Мирзиёеве начнется совещание по результативности реформ в области информационных технологий и развития цифровой экономики, а также приоритетным задачам сферы на 2022 год.
Facebook|Instagram|Twitter

Сергели туманида табиий газ таъминоти тўловларини ўзлаштирган МЧЖ аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, аҳолига “P.S.” МЧЖ масъул шахслари “Paynet” шаҳобчаси орқали 88 нафар истеъмолчи томонидан табиий газ таъминоти учун нақд ва пластик карталар орқали амалга оширилган 129,3 млн сўм тўловларни “Ҳудудгаз Пойтахт” корхонаси ҳисоб рақамига ўтказмасдан, истеъмолчиларнинг шахсий ҳисоб варағида акс эттирмасдан, талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, аҳолига “P.S.” МЧЖ масъул шахслари “Paynet” шаҳобчаси орқали 88 нафар истеъмолчи томонидан табиий газ таъминоти учун нақд ва пластик карталар орқали амалга оширилган 129,3 млн сўм тўловларни “Ҳудудгаз Пойтахт” корхонаси ҳисоб рақамига ўтказмасдан, истеъмолчиларнинг шахсий ҳисоб варағида акс эттирмасдан, талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент ҳузурида Ахборот технологиялари вазирлигининг фаолияти ва 2022 йилдаги режалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бошланди.
Сўнгги йилларда IT соҳаси буткул янгидан ташкил этилгани таъкидланди.
Масалан, 2017 йилда соҳанинг экспорти ҳажми бор-йўғи 600 минг доллар бўлган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 46 миллион долларга етди.
Жорий йилнинг биринчи чорагида:
– IT хизматлари экспорти 16 миллион долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 4 баробар ошди;
– жойларда қўшимча 2 минг 800 та мобиль алоқа станциялари ўрнатилди (3 баробар кўп);
– IT-парк томонидан 1,5 минг ёшлар иш билан таъминланиб, умумий сони 11,5 минг нафарга етди.
Жорий йилдан барча янги қурилган кўп қаватли уйлар оптик интернет билан фойдаланишга топширилмоқда.
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқиб чиққан ёшлар соҳа келажаги учун мустаҳкам пойдевор яратмоқда.

“Тараққиёт стратегиясида рақамли иқтисодиётни "драйвер" соҳага айлантириб, IT хизматларини 2,5 баробар ошириш ва экспортни 500 миллион долларга етказиш бўйича катта-катта мақсадларни қўйдик.
Бир нарсани аниқ тушуниш керак. Ушбу соҳа ривожланмаса, бошқа бирор бир тармоқ олдинга юрмайди”, деди давлатимиз раҳбари.
Лекин, соҳада ечимини кутаётган муаммолар ва ишга солинмаган имкониятлар ҳали кўплиги қайд этилди. Жумладан:
- ҳудудларнинг оптик толали интернет билан қамраб олиш даражаси паст - 72 фоиз;
- 118 та олис қишлоқларга алоқа тизими ва интернет умуман етиб бормаган. Шунингдек, магистрал автомобиль йўлларнинг атиги 38 фоизи мобил интернет билан қамраб олинган. Умуман, ҳудудларда интернет сифати ва тезлиги пастлигича қолмоқда;
- “Ўзбектелеком”нинг даромадлари ва самарадорлиги бошқа мамлакатлар коммуникация компанияларидан анча паст.

Президент ечимини кутиб турган яна бир нечта муаммони санаб ўтди.
Хусусан, “Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастури доирасида вазирлик ва тармоқларнинг 11 та лойиҳаси кечикмоқда.
Жумладан, Транспорт ва Молия вазирликларида – 3 тадан, Инвестиция, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Кадастр агентлиги, Миллий банк, “Ўзагросуғурта”да – 1 тадан.
Бугунги кунда айрим вазирлик ва идоралар эски, ишончсиз ва ўзаро интеграция қилинмаган ахборот тизимларидан фойдаланиб келмоқда.
Бундан ташқари, ҳудудларда IT соҳасини ривожлантириш бўйича ишлар бир маромда эмас. IT хизматларининг 90 фоизи Тошкент шаҳрига тўғри келади. Энг оғир ҳолат Қорақалпоғистон, Андижон ва Сурхондарёда.
Шу билан бирга, 46 та ҳудудий лойиҳа ижроси кечикмоқда.

“Ахборот технологиялари вазирлиги нафақат ўз таркибидаги корхоналар билан, балки барча тармоқ ва ҳудудларда рақамлаштириш ва ахборот технологиялари билан бевосита шуғулланиши шарт”, деди Президент.
Эндиликда вазирлик раҳбарияти ҳар ҳафта туманга, қишлоққа, маҳаллага, корхоналарга бориб, жойлардаги муаммоларни ўрганади ва ҳал этиб боради.
Ҳар бир вазирлик, идора ва ҳокимларнинг ITга масъул ўринбосари АКТ вазирига бўйсунади, уларнинг иши ҳар чоракда аниқ натижаларга қараб баҳоланади.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистонни минтақавий IT марказига айлантириш вазифасини қўйди. Бунинг учун:
- IT экспортини йил якунига қадар камида 100 миллион долларга етказиш;
- ички IT хизматлари ҳажмини йилига камида 50 фоизга ўсишини таъминлаш;
- жорий йилда қолган 6 та ҳудудда ҳам IT-паркларни тўлиқ ишга тушириш ва малакали кадрлар таъминлаш, қолганларида камида 20 тадан компаниялар фаолиятини йўлга қўйиш ва 5 минг нафар ёшларни юқори даромадли иш билан таъминлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишда биринчи ярим йилликда 6 та (Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон, Жиззах, Сирдарё, Фарғона, Наманган), йил якунигача яна 8 та масофавий хизматлар марказини ташкил қилиб, хориждан буюртмалар олишни йўлга қўйиш топширилди.
Жаҳон IT бозорига чиққан камида 30 та йирик компанияларни мамлакатимизда фаолиятини йўлга қўйиш муҳимлиги айтилди.
Энг оғир ҳудудлар - Қорақалпоғистон, Андижон ва Сурхондарёда ахборот технологияларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
Икки ой муддатда хорижлик мутахассисларни жалб қилган ҳолда амалий лойиҳалар орқали 1 минг нафар ёшларнинг IT-паркларда малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.
Йил бошидан хориждан 3 мингга яқин IT мутахассислар келган бўлиб, уларнинг асосий қисми шу ерда узоқ муддат қолиб ишлашни режа қилганлиги таъкидланди.

“Рақамли Ўзбекистон – 2030” дастурини амалга оширишни қатъий назорат қилиб боришга кўрсатма берилди.
Ҳозирги лойиҳаларни амалга ошириш муддатлари етарли даражада эмаслиги, АКТ вазирлигига бу борадаги иш услуби ва ёндашувларни ўзгартириш орқали:
- бир ой муддатда ҳамма вазирлик ва ҳудудлар билан лойиҳа режаларини қайта кўриб чиқиш;
- йил якунига қадар жами 404 та ҳудудий, 133 та тармоқ лойиҳаларни ишга тушириш топширилди.
Шунингдек, биринчи ярим йилликда 30 та, йил якунигача 40 та давлат хизматларини ягона порталга киритиш вазифаси қўйилди. Порталдаги хизматлар сони 376 тага етади.
Йил якунигача пенсияга ариза бериш, шахсий гувоҳнома олиш, суғурталаш каби 50 та хизматнинг мобиль иловаси яратилиб, уларнинг сони 150 тага етказилади.
Шу орқали давлат хизматидан онлайн фойдаланувчилар сони ҳозирги 1,5 миллиондан камида 4 миллионга етказилади.

Давлатимиз раҳбари телекоммуникация тармоғини кенгайтириш йўналишида ҳам қатор вазифаларни белгилаб берди. Жумладан, йил якунига қадар:
- 6 минг 800 та янги мобиль станцияни ўрнатиш ва 80 та олис қишлоқни алоқа тизимига улаш (яна 38 та қишлоқ 2023 йилда уланади);
- қўшимча 800 минг хонадонни юқори тезликдаги интернетга улаш;
- республика бўйича оптик толали алоқа қамровини 80 фоизга етказиш;
- 60 фоиз магистрал йўлларни мобиль интернет билан таъминлаш топширилди.
Энг муҳими, 1 сентябрга қадар Тошкент вилоятида республикада илк бор юқори қувватли Маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш маркази ишга туширилади.
Шунингдек:
- биринчи ярим йилликда 100 миллион, йил якунигача 300 миллион доллар инвестицияни ўзлаштириш;
- икки ой муддатда Абу Даби фонди билан “Ўзбекистон почтаси”ни трансформация қилиш режасини ишлаб чиқиб, киритиш вазифаси қўйилди.