Prokuratura Departamenti
17.4K subscribers
5.64K photos
656 videos
1.47K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Сариосиё туманида фуқарони ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро К.И. фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, 1 500 АҚШ доллари эвазига Тожикистон Республикасидаги ўқишини Ўзбекистон Республикасидаги Олий таълим муассасасига кўчириб бериш ҳамда ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, шундан 1 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Юқоричирчиқ туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Юқоричирчиқ туман бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар М.Р. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқаро О.га 280 дона “REGAPEN” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини ҳар бир донасини 35 минг сўмдан ҳисоблаб, жами 9,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Миробод туманида кредит маблағлари эвазига криптавалюта сотиб олган фуқаролар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар М.Н., М.Ш. ва М.Х.лар тумандаги тижорат банкидан ўзи ва танишлари номига 783,6 млн сўм кредит ажратишга эришиб, кредит маблағини талон-торож қилганлиги, шунингдек, ушбу маблағ эвазига “B.” номли биржа иловаси орқали 36 000 АҚШ долларини “криптовалюта савдоси”га тикканлиги ҳамда “SPARK” ва “GENTRA” русумли автомашиналарни сотиб олиб, жиноий фаолиятдан олинган мулкни легаллаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Андижон туманида алимент ва коммунал тўловларини ўзлаштирган собиқ ҳисобчининг кирдикорлари фош бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман почта алоқа боғланмаси собиқ бош ҳисобчиси К.А. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, банк-клиент дастурига сохта маълумотлар киритиш орқали аҳолидан алимент ва коммунал тўловлари учун ундирилган 172 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Олмалиқ шаҳрида тадбиркордан 900 АҚШ доллари пора талаб қилган муҳандис ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан ИИБ билан ўтказилган тезкор тадбирда, “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Олмалиқ шаҳар бўлими бош муҳандиси У.У., “О.” номли боғдорчилик- узумчилик ширкатига қарашли ҳудудда тери маҳсулотларини қайта ишлаб чиқариш цехи учун сув қувурини ўтказишга техник шарт ва лойиҳа-смета ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига тадбиркор Х.дан 900 АҚШ доллари пора талаб қилиб, миллий валюта ҳисобида 9,8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Ўзбекистон ва Марҳамат туманларида фермер хўжаликларининг ер майдонларини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ўзбекистон тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “P.C.” фермер хўжалиги раҳбари Ю.Ю. фуқаро Х.нинг ишончига кириб, унга хўжаликнинг 42,6 гектар суғориладиган ер майдонини 65 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, терговга қадар текширувда, Ю.Ю.нинг акаси Д.Ю. фуқаро Х.га ўзининг раҳбарлигидаги “M.I.” фермер хўжалигининг 56 гектар ер майдонини 28 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 16 600 АҚШ доллари ва 89 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олганлиги аниқланган.

Худди шундай, Департамент ҳамда ДХХнинг Марҳамат тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Ф.Д.” фермер хўжалиги раҳбари М.Т. фуқаро К.Қ. билан ўзаро тил бириктириб, хўжаликнинг 6 сотих ер майдонини 17 000 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида фуқаро Н.нинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) ва 229-6-моддаси (суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Наманган ва Бухоро вилоятларида акциз маракаси бўлмаган тамаки маҳсулотларининг ноқонуний муомаласининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ғ.Х. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, харидор Ф.га хорижда ишлаб чиқарилган акциз марка билан маркаланмаган 2 500 қути “MILANO” ҳамда 1 000 қути “Mond” номли тамаки маҳсулотини 44,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Худди шундай, Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан Миллий гвардия билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.А. бошқарувидаги “Damas” русумли автотранспорт воситасида акциз марка билан маркаланмаган 6 000 қути “MILANO” номли тамаки маҳсулотларини сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department
Янгиҳаёт туманида аҳолидан коммунал тўловлар учун ундирилган маблағларни ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, коммунал тўловлар хизмати билан шуғулланувчи “SD.G.”ва “W.l.” МЧЖ раҳбарлари ва бошқалар 396 нафар истеъмолчи томонидан табиий газ ҳамда электр таъминоти учун олдиндан тўлов сифатида амалга оширилган 198,2 млн сўмни абонентларнинг шахсий ҳисоб рақамларига ўтказмасдан, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Андижон шаҳрида 10 кун муддатда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган автомактаб ўқитувчиси ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Ватанпарвар” ташкилотининг Андижон автомобил мактаби ўқитувчиси Ш.С. фуқаро М.га танишлари орқали 10 кун муддатда “Е” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқув дарсларига қатнашмасдан олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Мирзаобод туманида маҳкумларни озодликка чиқариб беришни ваъда қилган фирибгар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзаобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.П. фуқаро А.нинг ишончига кириб, унинг танишлари бўлган Жиззах вилоятида жойлашган манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар О. ва Х.ни кафиллик тўлови орқали озодликка чиқариб беришни ваъда қилиб, эвазига 136 млн сўм пулини пластик картага ўтказиш орқали қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Чилонзор туманида суғурта полислари пулини ўзлаштирган тадбиркор ва унинг шериги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, ЯТТ “С.Х.” фуқаро О.Х. билан тил бириктириб, “А” суғурта компаниясининг бош офиси томонидан унга ишониб топширилган 1 583 дона суғурта полисларини реализация қилишдан тушган жами 114,8 млн сўмни кирим қилмасдан, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Фарғона вилоятида фуқароларнинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаролар Ё.Т. ва Р.Б.лар фуқароларнинг ишончига кириб, уларнинг қўшни Қирғизистон Республикасидаги ўқишларини Андижон давлат тиббиёт олийгоҳига ҳамда Наманган давлат университетига кўчириб бериш эвазига С.нинг 2 000 АҚШ долларини, М.нинг 1 200 АҚШ долларини ва О.нинг 20 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
"Қашқадарё" дарёсидан ноқонуний қум-шағал аралашмасини қазиб олаётган фуқаро аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Китоб туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ф.А. ўзининг “Камаз” ва “Volvo” русумли махсус техникалари ёрдамида “Қашқадарё” дарёси ўзанидан 5 064,2 м3 қум-шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz