Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
6.35K photos
835 videos
1.53K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Фарғона шаҳрида фуқарога ордер асосида уй олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ИИБ билан ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган М.Д. фуқаро Г.нинг ишончига кириб, унга 3 700 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида Фарғона шаҳар ҳокимлиги балансидаги хонадонлардан бирини ордер расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилиб, шундан 2 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Уйчи ва Музработ туманларида фуқароларнинг ўқишини кўчириб беришни ўзига касб қилиб олган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Уйчи туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “I.I.”МЧЖ иш юритувчиси М.Т. фуқаро М.Ж. ва бошқаларнинг ишончига кириб, уларга чет давлатда таҳсил олаётган талабаларни Ўзбекистон Республикасидаги Олий таълим муассасаларига кўчириш фаолияти билан шуғулланишини айтиб, 2021 йилнинг июнь-декабрь ойларида 4 нафар ота-онанинг фарзандларини ўқишини кўчириб бериш эвазига 6 700 АҚШ доллари ва 1,4 млн сўмини қўлга киритганлиги аниқланиб, шундан 1 200 АҚШ долларини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Шу каби, Департаментнинг Музработ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Термиз муҳандислик-технология институти жисмоний тарбия ўқитувчиси Ш.А. фуқаро Ф.нинг Тожикистон Республикасидаги Олий ўқув юртидаги ўқишини 900 АҚШ доллари эвазига ўзи ишлаётган институтга кўчириб беришни ваъда қилиб, шундан 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Чилонзор туманида суғурта полислари маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “H.S.” МЧЖ Тошкент шаҳар филиали раҳбари А.У. фуқаро Ж.А. билан олдиндан тил бириктириб, МЧЖнинг бош офиси томонидан унга ишониб топширилган 2906 дона суғурта полисларини реализация қилишдан тушган жами 394,8 млн сўмни кирим қилмасдан, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Нарпай ва Пахтачи туманларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нарпай тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.O.” оилавий корхонаси раҳбари С.И. пайвандлаш ва бошқа ускуналарни тўғридан-тўғри электр тармоғига улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги натижасида давлат ва жамият манфаатларига 830,3 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Худди шундай, Пахтачи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро И.Б. ўз хонадонида тошни кесиш, ишлов бериш ва пардозлаш хизматини кўрсатиш учун “Ф.Б.” оилавий корхонасини ташкил этиб, тегирмон ва бошқа ускуналарни ўрнатиб, электр таъминоти корхонаси рухсатисиз, ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланиб фойдаланганлиги натижасида давлат ва жамият манфаатларига 133,8 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Бойсун туманида 900 млн сўм кредит маблағини ўзлаштирган фермер хўжалиги раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, "Б.Т." фермер хўжалиги раҳбари Р.Б. хўжаликка наслли чорва моллари сотиб олиш учун банк муассасасидан ажратилган 900 млн сўм кредит маблағини белгиланган мақсадларда сарфламасдан нақдлаштириш орқали талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Олот туманида фуқарони 2 000 АҚШ доллари эвазига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олот туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро К.К. бошқа бир фуқаро Ф.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖга ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Асака туманида фуқарога “Иссиқхона” қуриш учун ер майдони ажратиб беришни ваъда қилган массив раҳбари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Асака тумани “Ғ.Ёқубов” массиви раҳбари Н.С. ушбу массивда жойлашган “О.А.” фермер хўжалигига қарашли ер майдонининг 30 сотихини фуқаро А.нинг номига “Иссиқхона” қуриш ҳамда қишлоқ хўжалиги электрон харитасини яратиб, кейинчалик кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 15 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 8 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Самарқанд туманида 1 гектар ер майдонини сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд тумани бўлими ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, тумандаги “Т.А.” фермер хўжалиги раҳбари Ж.Т. хўжаликнинг суғориладиган ер майдонининг 1 гектарини фуқаро Д.га фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, танишлари ёрдамида ушбу ер майдонида “Иссиқхона” қуриш учун ҳужжатларни тайёрлаб бериш эвазига 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-6-моддаси (суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Фуқарога 15 кун муддатда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Гулистон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.Б. бошқа бир фуқаро М.га ўқув дарслари ва имтиҳонга қатнашмасдан “С.” исмли таниши орқали “В, С” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини 15 кун муддатда олиб бериш эвазига 350 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, унинг шериги М.Ш. 250 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
3 та ҳудудда фуқароларга ер майдонлари олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ИИБ билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар С.М. ва Ж.Б.лар олдиндан тил бириктириб, “D.S.” ҳамда “A.S.” фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги фаолияти учун ажратилган 1,2 гектар ер майдонини фуқаро Г.га гўёки бўш ер майдонлигини айтиб, ушбу ер майдонининг 4 сотихини 200 млн сўмга сотишга келишиб, олдиндан 10 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Худди шундай, Департамент, ДХХнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармалари ИИВ билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.Д. фуқаро И.га танишлари ёрдамида Нукус шаҳри, “Дўстлик” канали бўйидан 5 000 АҚШ доллари эвазига 6 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 20 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Т.Д. Кармана тумани, “Боғишамол” МФЙ ҳудудидаги таниши А.га тегишли 6 сотих ер майдонини фирибгарлик йўли билан фуқаро Н.га сотишга келишиб, кейинчалик танишлари орқали ҳоким қарорини чиқартириб беришини ваъда қилиб, харидорга қалбаки ҳужжатларни бериб, эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Муборак туманида газ қувурларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Муборак туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Муборактумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Р.А. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, туман ҳудудидан демонтаж қилиниб, “Б.С.” сервис марказига вақтинча сақлаб туриш учун топширилган 190,7 млн сўмлик 684,7 метр металл газ қувурларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Хоразмда вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси етакчи инспектори ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, вилоятнинг қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси етакчи инспектори Р.Р., фуқаро Р.нинг Хонқа тумани, “Қирқёп” қишлоғидаги биносини фойдаланишга қабул қилиш ҳақидаги мурожаати инспекция томонидан кўриб чиқилиб, объектни қабул қилиш рад қилинган бўлсада, Р.Р. хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаронинг таниши Ф.га гўёки ушбу мурожаатни ижобий ҳал қилиб беришини ваъда қилиб, эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида дори воситаларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Қ. пандемия шароитида дори воситаларини дорихоналардан ташқарида муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, хорижда ишлаб чиқарилган жами 13,1 минг дона “Гепарин 5000/5мл”, “STENHEP Heparin Sodium Injection” ва “INFA-HEP Heparin Sodium Injection” номли дори воситаларини харидор А.га 24 200 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Чилонзор тумани бўлимлари томонидан ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “M.F.” МЧЖ дорихонаси сотувчиси Ш.А. фуқаро Б.га 70 дона “Регапен” ва 137 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 12,9 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 70 дона “Тебантин”, 56 дона “Регапен”, 30 дона “Тропикамид”, 30 дона “Сандокс” ва 20 дона “Карбамезапин” номли дори воситалари ҳамда ҳеч қандай ёзувсиз 61 дона капсуладаги дорилар мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Бухоро ва Самарқанд вилоятида фуқароларни техникумга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олот туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Қ. фуқаро Р.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Бухоро тиббиёт техникумига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд темир йўл техникуми ўқитувчиси К.А. фуқаро Ш.ни 800 АҚШ доллари эвазига ушбу техникумига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, шундан 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz
Риштон туманида фуқаронинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Риштон туман бўлими томонидан ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Т. Тожикистон давлат университетида таҳсил олаётган талаба А.нинг ишончига кириб, унинг ўқишини 1 200 АҚШ доллари эвазига Фарғона давлат университетига кўчириб беришни ваъда қилиб, шундан 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz